Microsoft Word togaymurod otamdan qolgan dalalar ziyouz com doc
Download 1.24 Mb. Pdf ko'rish
|
Tog\'ay Murod. Otamdan qolgan dalalar (roman)
www.ziyouz.com кутубхонаси
79 Қиз... эшитдим демади! Қиз... қулоқ қоқмади! Мен телпагимни қўлтиғимга боса-боса эшик равона бўлдим. — Бозорим бароридан келди, — дедим. — Шляпа билан пайтава қидириб келиб эдим, икковини-да топдим! — Гуля, — дея, ҳамкасабаси тараф юрди қиз. — Гуличка, уйдан голландский сир олиб келганман, обед қилмаймизми? 5 Остимда мотоцикл, бошимда шляпа — гармселдай-гармселдай елдим. Шляпамни ойна солиб-ойна солиб елдим. Ёрил-е, Деҳқонқул-е, ёрил-е, дедим. Бир-икки чақирим елдим — шляпамни ойна солдим. Тағин бир-икки чақирим елдим — тағин шляпамни ойна солдим. Раис бўлиб кет-е. Деҳқонқул-е, раис бўлиб кет-е, дедим. Шунда хиёл ўйлаб қолдим. Ўзимни ер урмишдай бўлдим. Паст кетмишдай бўлдим. Чин-да, раис ким бўпти? Шляпси бўлган билан... мотоцикли йўқ! Давлатни машинасига куни қолган. Унда... райком бўлиб кет-е, дедим. Шунда, ўзимни ўзим билмишдай бўлдим. Раис билан райком ўртаси бўлиб кет-е, дедим. 6 Уйда шляпа кийиб ойнаижаҳон кўрдим. Ойнаижаҳонда АҚШ президенти шляпасини ер олиб қўйди. Сиз-да, шляпангизни олинг. Деҳқонқулбой, дедим. Мен шляпамни олиб қўйдим. АҚШ президенти шляпасини кийди. Шляпангизни кийинг. Деҳқонқулбой, дедим. Мен-да шляпамни кийдим. АҚШ президенти шляпасини мен тараф силкитди. Мен-да шляпамни ойнаижаҳон тараф силкидим. АҚШ президенти шляпасини бошига қўндирди. Самолётга кириб кетди. Мен-да шляпамни бошимга қўндирдим. Болиш ёнбошладим. Ҳуриллатиб-ҳуриллатиб чой ичдим. Ай, шляпангизни қирқувидан-да, Деҳқонқулбой, шляпангизни қлрқувидан-да, дедим. Аммо....бош кийим кўрдим — шляпадай беқиллиғини кўрмадим! Калламни қашилайин дея қўл узатдим — қўлим ўз-ўзидан шляпа қирқувига тегиб кетди. Шляпа ер тегиб-тегмай юмалаб-юмалаб жўнади. Уй бурчагига бориб тўхтади. Мен ўрмалаб бориб шляпамни олиб келдим. Тағин шляпа кийиб чой ичдим. Қўлим тағин шляпа қирқувига тегиб кетди. Шляпа юмалаб-юмалаб жўнади. Ўйнаб қўяй, сендайчикин бош кийимдан, ўйнаб қўяй, дедим. Бош кийим бўлса — киройи телпакдай бўлса-да. Телпак вазмин-вазмин, собит-собит бош кийим. Телпак тап этиб ер тушдими, бўлди — жойида қимир этмай тура беради. Шляпадайин юмалаб, одамни ўрмалатиб юрмайди. Шляпам ер тушиб, бурчак юмалашини қўймади — мен ушлаб келиб, калламга |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling