Microsoft Word togaymurod otamdan qolgan dalalar ziyouz com doc
Download 1.24 Mb. Pdf ko'rish
|
Tog\'ay Murod. Otamdan qolgan dalalar (roman)
www.ziyouz.com кутубхонаси
85 Ўзимизни уйга кирмадим — болалар қўлимдагн гўштни кўрса томоғи тушади, дея ўйладим. Раисимиз аёлига гўштни бердим. Бор гапни айтдим. — Нима кўп, ёмон қовунни уруғи кўп, нима кўп, катта кўп... — дея минғиллади раисимиз аёли. — Ундай деманг-е, ҳамсоя, — дедим. — Нимага демайман, дейман! Умрим катталарга қозон қайнатиб ўтди! Яна-тағин, қирилгурлар ундай-бундай таомни емайди! Бола-бақрага бошқа қозон, катталарга бошқа қозон қайнатаман. Билмайман, катталар осмондан тушганми! — Ҳа энди, катта бўлгандан кейин, нозиктаъб бўлади-да. — Ҳа, куйдирги чиқсин, нозик таъбига, куйдиргигина чиқсин! Яна-тағин, майлис пойлаб қозон қайнатаман. Майлиси ўлгур бўлса, ярим кечаси тамом бўлади! Мен раиси сўрида жойлашиб ўтирдим. Пичоқни қайроқтош чархлаб олдим. Гўшт майдалаб бошладим. Мен ойнаижаҳон қараб-қараб гўшт майдаладим. Ойнаижаҳон бор — раисимизда бор-да! Раисбоп ойнаижаҳон! Рангли-рангли ойнаижаҳон! Қизилини қизил, кўкини кўк кўрсатгич ойнаижаҳон! Масковдан гўзаллар мусобақаси бўлдими ё гўзаллар намойиши бўлдими, ишқилиб — ажаб бир синоат бўлди. Ўнг ёқдан бир гўзал келди, чап ёқдан бир гўзал келди — ойнажаҳон гўзалга тўлди! Сарвқад гўзаллар, чиккабел гўзаллар, садафтиш гўзаллар бўлди! Гўзаллар керила-керила қадамлади. Гўзаллар ирғала-ирғала қадамлади. Гўзаллар соллана- соллана қадамлади. Гўзаллар нозлана-нозлана қадамлади. Ай, бир қизлар бўлди, ай, бир қизлар бўлди! Пахтадай оппоқ қизлар бўлди. Қош-киприги қоп-қора қизлар бўлди. Лаблари пахта гулидай қип-қизил қизлар бўлди. Айби... яланғоч қизлар бўлди! Мен маҳлиё бўлиб ўтирдим-ўтирдим... ўз-ўзимдан уялдим. Юзларим қизиди. Йўқ, ловв-ловв ёнди. Кўзларим пир-пир этди. Мен ойнаижаҳондан кўзларимни олдим. Бошимни қирт-қирт қашидим. Раисимизни аёли қараётган бўлса-я, дея кўз қирим билан ошхона тараф қарадим. Раисимизни аёли қозони билан ҳаманкара бўлди. Дуюм-дуюм ойнаижаҳон-да қараб-қараб қўйди. Раисимизни аёли мана мундай демишдай бўлди: «Мунча кўзингни лўқ этиб қарайсан? Нима, умрингда яланғоч аёл кўрганинг йўқми?» Юзларим ҳаминқадар лов-ловуллади.. Бошимни тағин-да қуйи эгдим. Дастурхон эгдим, Дастурхон букдим. Мен мана мундай демиш бўлдим: «Мен яланғоч аёлларга қараётганим йўқ. Мана, дастурхон қараб ўтирибман». Эси дардим эса... гўзалларда бўлди! Кўз остимдан қараб-қараб олдим... Турк гўзали босайинми-босмайинми, дея одимлади. Оқтерак бел-оқтерак бел оппоқ сонларини ирғаб-ирғаб одимлади... Мен ич-ичимдан мириқдим. Мен қилт-қилт ютиндим... Тағин ошхона тараф кўз қиримни ташладим Раисимизни аёли қозондан юзини олди. Ойнаижаҳон қаради. Бир кўзи қозонда бўлди, бир кўзи ойнаижаҳонда бўлди. Раисимизни аёли мана шундай демишдай бўлди! «Эркак бўлмай ўл-а. Яланғоч аёлга қарамай кўзинг ўйилсин-а». Мен бир-икки йўталиб-йўталиб олдим. Бошим узра шиғил-шиғил пишиб ётмиш ҳусайни узумларга бош кўтариб қарадим. |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling