Microsoft Word togaymurod otamdan qolgan dalalar ziyouz com doc
Download 1.24 Mb. Pdf ko'rish
|
Tog\'ay Murod. Otamdan qolgan dalalar (roman)
18 Мен болиш ёнбошладим. Болишимни аёлимиз болишига қўшдим. Қўлимни аёлимиз бўйни остидан оширдим. Бошини билагимға олдим. Пешонамни пешонасига теккиздим. Кўзларимни юмиб ётдим. Шунда... аёлимиз сочларидан... аёлимиз сочларидан... бутифос... бутифос ҳиди келди! Кўзларим ялт этиб очилди. Тоғай Мурод. Отамдан қолган далалар (роман) www.ziyouz.com кутубхонаси 88 «Ё, пирим-е, ҳали далага бутифос сепмадик, бутифос ҳиди қаердан бино бўлди? — дея ўйлай-ўйлай топдим. — Аёлимиз Жарариқдан молга ўт олиб келади. Ўтни бошида кўтариб келади. Бу ҳид ўтган йили сепилиб, ҳалиям ўтларда ётмиш бутифос ҳиди бўлди». Мен кўзларимни чирт юмдим. Мен бутифос ҳидини билиб-билмасликка олдим. Мен бутифос ҳидини кўриб-кўрмасликка олдим. Аёлимиз елкаларини силаб-сийпадим. Аёлимиз силаб-сийповларимни ўзича ўйлади... Аёлимиз силаб-сийповларимни ўзича йўйди... — Сидирға ётсин, — деди. — Сув совуқ... Қўлимни елкасидан олиб ташлади. Кўнглим увишди. Кўнглим эзилди. Кўнглим ўйилди! Мен болишимни аёлимиз болишидан холисроқ олдим. «Энди... бу зот-да... аёл-да? — дея кўнглим куйди. — Аёлдир-да, ана, ноз этаяпти-ку? Аёлдир-да, ана, нозланаяпти-ку?» Мен юзларимни болиш босдим. «Ким бўлса-да... болаларимни онаси, — дея кўнглим ийди. — Ким бўлса-да... пушти камаримдаи бўлмиш болагиналаримни онагинаси», — дея кўнглим ийди. Шунда, яғринларим аёлимиз тафти нафасини туйди. — Ў-ўй? — деди аёлимиз. — Ў-ўй?.. Аёлимиз қапишиб-қапишиб келди. Мен ўзимни ухламиш олдим. — Бирдай шундай этади, — дея ёрилди аёлимиз. — Дардимнн айтайин дейман, чаппа бурилиб ётиб олади... — Нима дардинг бор, айта бер. — Ў-ўй, аёллар Хўжаи Обигармга томошага бораяпти экан. — Ҳа-а. — Бари эркаги билан бораяпти экан. — Ҳа-а. — Хўжанов муаллим аёли билан бош бўляпти экан. — Ҳа-а. — Бир ҳафта ётиб келар экан. — Бир ҳафта? Пахта нима бўлади? Аёлимиз айтиб-айтиб йиғлади: — Шундай дейишини билиб эдим. Мен бечора ишни остида чириб кетаман... — Энди, сен ўзингни Хўжановни аёлига тенг этма-да. Хўжанов муаллим, аёли магазин мудир. Уларда бирёғи пул катта, бирёғи дам олиш куни деган гаплари бор. Сен билан бизда нима бор? На пул бор, на дам олиш кун бор, ўз отимиз ўзимиз билан колхозмиз. — Мен бечора ишни остида ўлаб кетаман... Download 1.24 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling