Microsoft Word togaymurod otamdan qolgan dalalar ziyouz com doc


Download 1.24 Mb.
Pdf ko'rish
bet93/158
Sana03.02.2023
Hajmi1.24 Mb.
#1154527
1   ...   89   90   91   92   93   94   95   96   ...   158
Bog'liq
Tog\'ay Murod. Otamdan qolgan dalalar (roman)

www.ziyouz.com кутубхонаси 
102
планетамизнинг социал-сиёсий қиёфасини тубдан ўзгартириб юборди, кишининг киши 
томонидан эзилишига ва эксплуатация қилинишига асосланган бутун жаҳон системасига 1917 
йил октябрида қақшатқич зарба берилди, жаҳонда биринчи социалистик давлатнинг ташкил 
топиши жаҳон тарихининг янги даврини бошлаб берди, чор Россиясида аҳолининг тўртдан-уч 
қисми қишлоқ хўжалигида банд эди, эндиликда меҳнатга қобилиятли аҳолининг учдан бир 
қисмидан камроғи қишлоқ хўжалигида меҳнат қилмоқда, ўтмишда саводсиз бўлган, помешчик 
томонидан хўрланиб келган деҳқон эндиликда ўз хўжалигининг озод эгаси бўлиб олди, абадий 
фойдаланиш учун колхозларга бериб қўйилган ерларда меҳнат қилмоқда, кооперативнинг 
бошқа аъзолари билан биргаликда коллектив меҳнат самараларини тақсимлаб олмоқда, унинг 
оила аъзолари социалистик тузум берган барча маданият неъматларидан баҳраманд бўлмоқда, 
Совет ҳокимияти йиллари мобайнида деҳқонларнинг реал даромадлари ошмоқда... 
— Энди, домла, ота-энамиз шундайин от қўйиб эди-да. 
— Домла? Қанақа домла? — деди косагул шоир. — Домла мачит-мадрасаларда бўлади! Биз 
социалистик халқ шоирларимиз! 
— Тавба қилдим! — дея қўлимни кўксимга қўйдим. — Майли, билганингиздай дея беринг. 
— Ҳа, ана, бу бошқа гап! — деди косагул шоир. — Ана шундай кетсангиз, шубҳасиз, 
ўсасиз! Хў-ўш, ўртоқ Деҳқоний, мана бу ёнимдаги зотни танияпсизми? 
— Йўқ, —дея бош чайқадим. 
— Бу зотни танимабсиз—дунёни танимабсиз! Бу зот замонамизнинг буюк адиби бўладилар. 
«Бўри изидан» деган романни ўқигандирсиз? 
— «Бўри изидан», «Бўри изидан»... 
Мен шундай дея, чапимга қараб кўз пирпиратдим. Мен шундай дея, ўнгимга қараб кўз 
пирпиратдим. Мен шундай дея, осмонга қараб кўз пирпиратдим. 
Мен ўқидим, дейин дедим — ёлғон бўлди. Мен ўқимадим, дейин дедим — Идеология кўз 
қисди. 
Идеология ўқидим, деб айт-ўқидим, деб айт, дея кўз қиса берди. 
— «Бўри изидан», «Бўри изидан»... — дея тағин минғ-минғ этдим. — Э, ҳа, ов ҳақида эди-а? 
Ана шунда буюк адибни ўзлари гап берди. 
— Да, ов ҳақида! — деди ҳокимона. — Қашқир ови ҳақида! 
— Эсладим-эсладим! — дея бош ирғадим. — Энди эсладим. Пича хаёлимдан кўтарилибди. 
Овга қизиқмагандан кейин шу-да. 
— Ну, овга қизиқмайдиган одам ҳам бўладими? 
— Қизиққаним билан, даламизда бўри йўқ-да, ов қилайин десам. 
— Ну-ну, бўри йўқ!.. Бир вақтлар бу далалар бўрилар макони эди, бўрилар макони! 
— Бўрилар макони? — дея анграйдим. 
— Да, бу далалар бўрилар макони эди! 
Мен далаларимда илон кўрдим, чаён кўрдим, тулки кўрдим. Аммо бўри кўрмадим. 
— Мана шу далалар-а? — дедим. 
— Да, бу далалар бўрилар уяси эди, бўрилар уяси! 
— Шундай-я? — дедим. 
— Да-да, бу далаларда бўри галалари тўда-тўда бўлиб изғиб юрар эди! 
— Йўғ-е? — дедим. 
— Да-да, бу далаларда йиртқич бўрилар увиллаб-увиллаб дайдиб юрар эди! 
Мен нима дейишимни билмадим. 
— Бўри ўз уясидан олислаб кетмайди, дейишади, — дедим. — Унда гала-гала бўри қаёққа 
кетади? 
— Шўро ҳукумати қириб ташлади! Мана бундай пақ-пақ отиб қириб ташлади! Шўро 
ҳукумати икки миллионтача йиртқич бўрини ана шундай қирий ташлади! О-о-о, Шўро 


Тоғай Мурод. Отамдан қолган далалар (роман) 

Download 1.24 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   89   90   91   92   93   94   95   96   ...   158




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling