Microsoft Word utkir hoshimov hikoyalar ziyouz com doc


Download 429.39 Kb.
Pdf ko'rish
bet23/33
Sana04.11.2023
Hajmi429.39 Kb.
#1745102
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   33
Bog'liq
O\'tkir Hoshimov. O\'zbeklar (hikoyalar)[@Zokki bot]

www.ziyouz.com kutubxonasi 
25
«Яратган неъматингга шукр», деб пиёлани косагулга узатди. - Кўрдиларми, укам, макруҳи яна 
тагида қолди. Ўзлариям ўргансинлар! 
Даврадагилардан бири сафар таассуротларини сўраган эди, Ҳожи ака яйраб кетди. 
- Э, нимасини сўрайсиз, ука! - деди шанғиллаб. - У ёқлар Хизр назар солган юрт! Ҳар 
қадамда магазин! Ҳар қадамда дўкон. Жамийки нимарса муҳайё! Апельсинларни текинга 
тарқатади-ей! Хоҳла - бир яшик ол! Хоҳла - бир тонна ол! Буни қаранг, ҳамма нарса бор-ку, 
термос йўқ экан. Уч-тагинасини обкетувдим, олам жаҳон пул бўлди! Улфатим, шуни менгаям 
айтсанг, ўлармидинг, деб ёмон хапа бўлди. 
- Кечирасиз, қайси улфатингиз? - дедим тушунмай. 
- Ҳалиги баттол-да! Биринчи қадаҳ билан иккинчисининг орасига қил сиғмасин, дейдиган. 
Шу баттолнинг яна бйр гапи бор. «Иккинчи қадаҳ билан учинчисининг орасига қил сиғмасин, 
дейман-ку, аммо ип сиғмаслиги керак», дейди! 
Косагул яна пиёлани тўлдирди. Ҳожи тагида озгина қолдириб, пиёлани қайтарди. 
- Яратган неъматингга шукр, - деди виқор билан. - Кўриб қўй, укам! Тагида ҳар гал бир хил 
макруҳи қоляпти! У ёқда-чи, вей, видик, телевизор, камера деганлари капийка! «Сони» 
дейсанми, «Панасоник» дейсанми, «Плипс» дейсанми. Иккита «видик» олсанг, биттаси текин! 
- Нега, Ҳожи ака? - дедим ҳайратланиб. - Биттасини пулга, биттасини текинга берадими? 
Ҳожи ака ҳе-ҳелаб кулди. 
- Нега текинга бўларкан? Икки ҳисса арзон бўлганидан кейин биттаси ёнга қоладими, ахир? 
Тижоратнинг айби йўқ-ку, тўғрими?! Биз тижорат қилаверибмиз, қилаверибмиз, қарасам, юким 
кўпайиб кетибди. Икки қўлимда иккита чамадон. Орқамда сандиқдек сумка. Салапан халтанинг 
боғичини тишимга тишлаб олганман. Кетяпсам, биттаси йўлимни тўсди. Ўзининг тилида 
важир-важир қилади, тушунсам ўлай! Таржимон келди. «Нима деб алжираяпти бу?» десам, 
тушунтирди. «Юкингиз юз килодан ошиб кетибди-ку», дейди. «Юкимни оғирлиги унга 
тушибдими, ўзим кўтариб кетяпман-ку», десам, яна важир-важир қилди. «Нима деяпти?» десам, 
«Жаноб зиёратчимилар ё отмилар?» деб сўраяпти дейди. «Мен от бўлсам, бу эшшак», дедим-да, 
амаллаб самолётга чиқиб олдим. - Ҳожи ака хахолаб кулди. Косагулга қараб маъноли томоқ 
қириб қўйди. - Тўртта видик обкелгандим, иккитаси ёнга қолди. Ўғилчаям қизиқади-да 
техникага. - Шундай деб яна косагулга қараб қўйди. - У ёқда-чи, дазмол пул экан. Янаги гал 
дазмол обораман. Баттол иккаламиз ўнта-ўнтадан олволсак, о-кей бўлади! Баттолнинг яна бир 
гапи бор. Учинчи қадаҳ билан тўртинчисининг орасига қил сиғмасин дейман, ип сиғмасин 
демайман, аммо-лекин арқон сиғадиган бўп кетса, юрак сиқилади-да, дейди. Топган гапини 
қаранг! Вой баттол-ей! 
Косагул шишадаги охирги коньякни силқитиб қуйиб узатди. 
Шишани ерга ташлади. Ҳожи ака тагида озгина қолдириб, пиёлани қайтарди. 
- Яратган неъматингга шукр! Кўриб қўй, братан! Макруҳи тагида қолди! 
- У ёқда манави масалага қандоқ қарайдилар, тақсир? —"деди косагул. 
- Унақанги бетамиз гапларни гапирма, братан! - деди Ҳожи ака аччиқланиб. — Ичкилик 
ичган одам ўлимга маҳкум қилинади! 
- Вой-бў, бир ўлимдан қопсиз-да, тақсир! - деди коса-гул. - Тақсир ўн бешинчи бўчка билан 
ўн олтинчи бўчка орасидан самосвал ўтмагунча қўймайдилар шекилли! 
Ҳожи ака тутақиб кетди. 
- Оғзингга қараб гапир, ўв братан! - деди қўлини пахса қилиб. - Мен сувини ичдим, 
билдингми? Макруҳи тагида қолди, билдингми?! Аввал ўрганиб олгин-да, кейин виступат қил, 
билдингми?! 
Қарасам, жанжал чиқадиган. Секин туриб кета қолдим. 

Download 429.39 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   33




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling