Microsoft Word utkir hoshimov hikoyalar ziyouz com doc


Download 429.39 Kb.
Pdf ko'rish
bet21/33
Sana04.11.2023
Hajmi429.39 Kb.
#1745102
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   33
Bog'liq
O\'tkir Hoshimov. O\'zbeklar (hikoyalar)[@Zokki bot]

www.ziyouz.com kutubxonasi 
23
стол-стулни олиб келишга мўлжалланмаганини тушунди. Лайлактепа олис, тўрт чақирим 
келади. Оёғи остида ўралашаётган ўн-ўн икки яшар болакайлар ҳам тўн кийиб, белини боғлаб 
олганига аввал ҳайрон қолди-ю, кейин тушунгандай бўлди. Эҳтимол, Холмат аканинг 
болаларидир, эҳтимол, қўшни болалардир... 
... Олд томонига паранжи, орқасига мурсак ёпилган тобутни олиб чиқишганида ҳаммаёқ 
дилни ўртовчи фарёдга тўлиб кетди. Келинойи, Баҳри хола, Муаттар хола, аллақандай қизлар, 
келинлар чуввос солиб тобут кетидан югуришди. 
- Вой онам! 
- Рўшнолик кўрмаган онам! 
Тўн кийиб, белбоғ боғлаган болакайлар кўзидан дув-дув ёш оқиб: «Бувижоним, 
бувижоним!» деб чириллашар эди. Холмат аканинг мўйлови ҳўл бўлиб кетган, нуқул титрарди. 
- Ҳаммамизнинг онамиз эдингиз-а! 
Йўқ, Искандар ўйлагандек тобутни машинага ортишмади. Елкада кўтарганча йўлга 
тушишди. Искандар тобут бандидан ушлаб олти-етти қадам юрган эди, уни сиқиб чиқаришди. У 
тобут бандига ҳадеб қўл чўзар, аммо навбат тегмас эди. Таниш-нотаниш одамлар гоҳ олдинга, 
гоҳ орқага ўтиб талашиб-тортишиб тобутга ёпишар, ҳар ким иложи борича кўпроқ кўтаришга, 
елкасини узоқроқ тутиб беришга ҳаракат қилар эди. 
Бекатга чиқишганда троллейбус келиб қолди. Тўхташи билан дув этиб ўттизтача эркак 
тушдию тобутга ёпишди. 
- Ким? - деб сўради зиёлинамо кўзойнакли йигит Искандарнинг ёнида кўз ёшини тўнининг 
енгига артиб-артиб кетаётган Холмат акадан. 
- Отинойим! 
- Ие! — кўзойнакли йигит ранги ўчганча тобутга қайтадан тирмашди. 
Энди катта кўча одамга тўлиб кетган, орқада троллейбус тўхтаб қолган, рўпарадан келаётган 
енгил машиналар чеккага чиқиб тўхтар, ҳайдовчи ҳам, йўловчилар ҳам шу томонга югуришар 
эди. 
- Ким? 
- Отинойим! 
- Ие! 
Кўчада ҳаракат бутунлай тўхтаб қолди. Бурилишга етганларида Искандар беихтиёр орқасига 
қаради. Одамлар оқими икки бекат орасига чўзилиб, бутун кўчани тўлдириб келар, тобут 
уларнинг елкасида осойишта тебраниб борар, оқимга эса янгидан-янги одамлар келиб қўшилар, 
қўшилар, қўшилар эди... 


Ҳикоялар. Ўткир Ҳошимов 

Download 429.39 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   33




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling