Microsoft Word utkir hoshimov hikoyalar ziyouz com doc
Download 429.39 Kb. Pdf ko'rish
|
O\'tkir Hoshimov. O\'zbeklar (hikoyalar)[@Zokki bot]
www.ziyouz.com kutubxonasi
25 «Яратган неъматингга шукр», деб пиёлани косагулга узатди. - Кўрдиларми, укам, макруҳи яна тагида қолди. Ўзлариям ўргансинлар! Даврадагилардан бири сафар таассуротларини сўраган эди, Ҳожи ака яйраб кетди. - Э, нимасини сўрайсиз, ука! - деди шанғиллаб. - У ёқлар Хизр назар солган юрт! Ҳар қадамда магазин! Ҳар қадамда дўкон. Жамийки нимарса муҳайё! Апельсинларни текинга тарқатади-ей! Хоҳла - бир яшик ол! Хоҳла - бир тонна ол! Буни қаранг, ҳамма нарса бор-ку, термос йўқ экан. Уч-тагинасини обкетувдим, олам жаҳон пул бўлди! Улфатим, шуни менгаям айтсанг, ўлармидинг, деб ёмон хапа бўлди. - Кечирасиз, қайси улфатингиз? - дедим тушунмай. - Ҳалиги баттол-да! Биринчи қадаҳ билан иккинчисининг орасига қил сиғмасин, дейдиган. Шу баттолнинг яна бйр гапи бор. «Иккинчи қадаҳ билан учинчисининг орасига қил сиғмасин, дейман-ку, аммо ип сиғмаслиги керак», дейди! Косагул яна пиёлани тўлдирди. Ҳожи тагида озгина қолдириб, пиёлани қайтарди. - Яратган неъматингга шукр, - деди виқор билан. - Кўриб қўй, укам! Тагида ҳар гал бир хил макруҳи қоляпти! У ёқда-чи, вей, видик, телевизор, камера деганлари капийка! «Сони» дейсанми, «Панасоник» дейсанми, «Плипс» дейсанми. Иккита «видик» олсанг, биттаси текин! - Нега, Ҳожи ака? - дедим ҳайратланиб. - Биттасини пулга, биттасини текинга берадими? Ҳожи ака ҳе-ҳелаб кулди. - Нега текинга бўларкан? Икки ҳисса арзон бўлганидан кейин биттаси ёнга қоладими, ахир? Тижоратнинг айби йўқ-ку, тўғрими?! Биз тижорат қилаверибмиз, қилаверибмиз, қарасам, юким кўпайиб кетибди. Икки қўлимда иккита чамадон. Орқамда сандиқдек сумка. Салапан халтанинг боғичини тишимга тишлаб олганман. Кетяпсам, биттаси йўлимни тўсди. Ўзининг тилида важир-важир қилади, тушунсам ўлай! Таржимон келди. «Нима деб алжираяпти бу?» десам, тушунтирди. «Юкингиз юз килодан ошиб кетибди-ку», дейди. «Юкимни оғирлиги унга тушибдими, ўзим кўтариб кетяпман-ку», десам, яна важир-важир қилди. «Нима деяпти?» десам, «Жаноб зиёратчимилар ё отмилар?» деб сўраяпти дейди. «Мен от бўлсам, бу эшшак», дедим-да, амаллаб самолётга чиқиб олдим. - Ҳожи ака хахолаб кулди. Косагулга қараб маъноли томоқ қириб қўйди. - Тўртта видик обкелгандим, иккитаси ёнга қолди. Ўғилчаям қизиқади-да техникага. - Шундай деб яна косагулга қараб қўйди. - У ёқда-чи, дазмол пул экан. Янаги гал дазмол обораман. Баттол иккаламиз ўнта-ўнтадан олволсак, о-кей бўлади! Баттолнинг яна бир гапи бор. Учинчи қадаҳ билан тўртинчисининг орасига қил сиғмасин дейман, ип сиғмасин демайман, аммо-лекин арқон сиғадиган бўп кетса, юрак сиқилади-да, дейди. Топган гапини қаранг! Вой баттол-ей! Косагул шишадаги охирги коньякни силқитиб қуйиб узатди. Шишани ерга ташлади. Ҳожи ака тагида озгина қолдириб, пиёлани қайтарди. - Яратган неъматингга шукр! Кўриб қўй, братан! Макруҳи тагида қолди! - У ёқда манави масалага қандоқ қарайдилар, тақсир? —"деди косагул. - Унақанги бетамиз гапларни гапирма, братан! - деди Ҳожи ака аччиқланиб. — Ичкилик ичган одам ўлимга маҳкум қилинади! - Вой-бў, бир ўлимдан қопсиз-да, тақсир! - деди коса-гул. - Тақсир ўн бешинчи бўчка билан ўн олтинчи бўчка орасидан самосвал ўтмагунча қўймайдилар шекилли! Ҳожи ака тутақиб кетди. - Оғзингга қараб гапир, ўв братан! - деди қўлини пахса қилиб. - Мен сувини ичдим, билдингми? Макруҳи тагида қолди, билдингми?! Аввал ўрганиб олгин-да, кейин виступат қил, билдингми?! Қарасам, жанжал чиқадиган. Секин туриб кета қолдим. Download 429.39 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling