Microsoft Word uzbek xalq ertaklari oyjamol ziyouz com doc


Download 1.56 Mb.
Pdf ko'rish
bet129/169
Sana02.01.2023
Hajmi1.56 Mb.
#1074956
1   ...   125   126   127   128   129   130   131   132   ...   169
Bog'liq
uzbek xalq ertaklari oyjamol ziyouz com

Овчи, Кўкча ва Доно 

Бир замонда бир овчи бор экан. Бир куни у далага чиқибди, ерга тузоқ қўйиб, ўзи бир пана 
жойда пусиб ўтирибди. Бир гала каптар учиб келиб, чинорга қўнибди, ерга тушиб донламоқчи 
бўлибди. Каптарлар орасида Кўкча деган кекса бир каптар бор экан. У каптарларга қараб 
«Пастга тушманглар тузоқ бор, илиниб қоласизлар», дебди. 
Каптарлар Кўкчанинг сўзига қулоқ солмай, битта-битта учиб тушиб донлай бошлабдилар. 
Охири нафслари ғолиблик қилиб тўр остига кирибдилар. Кўкча шерикларидан ажралиб 
қолишни, ёлғиз яшашни ўзига эп кўрмабди. У ҳам пастга тушиб, тўр остига кирибди. Овчи 
секин-аста тўрнинг ипини тортибди, ҳамма каптар тўрга илинибди. 
Кўкча шерикларига қараб: 
— Энди бир сўзим бор, агар хўп десангиз, айтайии. Зора-мора қутулсак, — дебди. 
Каптарлар: 
— Хўп, айтинг, аввал сизнинг сўзингизга кирмай, шу балога йўлиқдик, энди нима десангиз 


Ўзбек халқ эртаклари. Ойжамол 
www.ziyouz.com кутубхонаси 
131
шуни қиламиз, — дейишибди. 
Кўкча, қараса, овчи қувиб келаётган экан. Каптарлар жуда баланд кўтарилиб, кўздан ғойиб 
бўлибдилар. 
Кўкча энди тўрдан қутулиш йўлини излаб турган экан, Доно исмли бир сичқон дўсти ёдига 
тушиб қолибди ва каптарларни шу томонга бошлабди. Каптарлар чўл-биёбонлар устидан ўтиб, 
тоғлардан ошибдилар, бориб-бориб Дононинг ини оғзига келиб қолибдилар. Кўкча Донони 
чақирибди. Доно чиқиб қарасаки, дўсти Кўкча эмиш. Доно дўсти Кўкчанинг илтимоси билан 
аввал Кўкчанинг шерикларини, кейин ўзини тўрдан қутқазибди. Сўнгра ҳол-аҳвол сўрабди. 
Кўкча бутун воқеани айтиб берибди. 
Доно қадрдон дўстларини кутиш учун салқин ва хушҳаво ерга жой қилибди, дон-дун, ноз-
неъматларни сероб қилибди. 
II 
Чинорда ўтириб ҳамма воқеани кўрган бир қарға: «Каптарлар бирор ерга бориб тушса
донига шерик бўларман», деган умид билан улар орқасидан учиб келган экан. Қарға Дононинг 
каптарларга берган ёрдамини кўриб, ҳайрон қолибди. Ўзича: «Дўст ёрдам берар экан, мен 
сичқон билан дўст бўлайин», деб ўйлабди. Сўнгра бориб Донони инидан чақирибди. Доно 
чиқиб қараса, бир қарға турган эмиш. 
Доно эшикда турган қарғага қараб: 
— Хўш, келинг биродар, — дебди. Қарға: 
— Мен жониворларнинг ҳеч бирига қўшилмай, ёлғиз ўзим яшаб келаман. Ёр-биродарларим, 
жонкуярим йўқ; жониворлар ҳамиша мендан қочишади. Ёлғизлик жондан ўтди, қийналиб 
кетдим, ўйлаб-ўйлаб сиз билан дўст бўлишни маъқул кўрдим, орзумни қабул қилсангиз деб, 
умид билан келдим, — дебди. 
Сичқон қарғага жавобан: 
— Дуруст, лекин сиз мени қаерда кўрсангиз ейсиз, шунинг учун сўзингизга ишониш қийин, 
— деган экан, қарға: 
— Тўғри айтасиз, дўстим, ростини айтсам, қаерда сичқон кўрсам тутиб ер эдим. Аммо 
дўстлик яхши экан, энди сизга сира зарар етказмайман, — деб чинакам ваъда берибди. 
Доно бўлса, қарғанинг сўзига ишониб, инидан чиқибди, қарга билан қўл олишиб, дўст 
бўлибди, уни меҳмон қилибди. 
Бир кун қарға дўсти Донони боғига таклиф қилибди. Доно борадиган бўлибди. Қарға 
Донони тумшуғида олиб бормоқчи бўлибди, лекин сичқон қийналмасин, деб уни чангалида 
авайлаб олиб кетибди. Бу боғ жаҳонда бор ҳамма мева дарахтлари билан безанган ажойиб жой 
экан. Хилма-хил гуллар хушбўй ҳид сочиб, бўстонни яшнатиб турар, шишадек тиниқ сувлар 
шилдираб оқиб турар экан. Турли-туман мевалар пишиб, тагига тушиб ётар экан. Қарға Донони 
яхшилаб зиёфат қилибди. Сичқон кўп хурсанд бўлиб, боғ ичида қарға билан томоша қилиб 
юрибди. Буни шу боғда юрган бир тошбақа кўриб қолибди. Уларга ҳаваси келибди. Салом 
бериб, улар олдига борибди. Ҳол-аҳволлaрини, сичқон билан қарға ўртасидаги иноқлик, 
меҳрибонлик сабабини сўрабди. Қарға тошбақага каптарлар воқеасини айтиб берибди. 
Тошбақанинг ҳаваси яна ортибди. Дўстлик, биргаликнинг баҳоси йўқ, деб улар билан 
қадрдон дўст бўлишга сўз берибди. Қарға тошбақани ҳам кўп иззат-ҳурмат билан зиёфат 
қилибди. 
III 
Боғнинг бир томонидаги баланд тепа бағрида бир кийик юрар экан? У қарға, сичқон ва 


Ўзбек халқ эртаклари. Ойжамол 

Download 1.56 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   125   126   127   128   129   130   131   132   ...   169




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling