Microsoft Word uzbek xalq ertaklari oyjamol ziyouz com doc
Download 1.56 Mb. Pdf ko'rish
|
uzbek xalq ertaklari oyjamol ziyouz com
Ўзбек халқ эртаклари. Ойжамол www.ziyouz.com кутубхонаси 1 ЎЗБЕК ХАЛҚ ИЖОДИ КЎП ТОМЛИК ОЙЖАМОЛ Ҳаётий эртаклар Иккинчи китоб ҒАФУР ҒУЛОМ НОМИДАГИ БАДИИЙ АДАБИЁТ НАШРИЁТИ 1969 ЎЗБЕКИСТОН ССР ФАНЛАР АКАДЕМИЯСИ А. С. ПУШКИН НОМИДАГИ ТИЛ ВА АДАБИЁТ ИНСТИТУТИ РЕДКОЛЛЕГИЯ: ОЙБЕК, ҒАФУР ҒУЛОМ, ЯШИН, САРВАР АЗИМОВ, Ҳ. ЗАРИФ, М. АЛАВИЯ, РАМЗ БОБОЖОН Нашрга тайёрловчилар: М. И. АФЗАЛОВ, З. ҲУСАИНОВА, Н. С. СОБУРОВ Ўзбек халқ эртаклари томларини тузувчи: М. И. АФЗАЛОВ Рассом: Н. ҲОЛИҚОВ Ўзбек халқ эртаклари. Ойжамол www.ziyouz.com кутубхонаси 2 - ТИЛ ТИҒДАН ЎТКИР - Яхши ният — ярим давлат Бир бор экан, бир йўқ экан, нияти бузуқ, ҳаммани ўзидан безор қилган бир ўғри бор экан. У ўғирликдан топган пулини карта ўйнаб ютқазар, ҳамма вақт ёлғонни дўндириб, кишиларни алдаб кетар экан. Бир вақт унинг иши юришмай қолибди. Қараса, ҳамма ўзини ундан четга оладиган бўлиб қолибди. Бир куни одамлардан шу юртда Хотами Тойга ўхшаган бир киши борлигини ва унинг ким нима сўраб борса, суриштирмай сўраган нарсасини беришини эшитиб, шунинг уйига борибди. Борса, оқ соқол бир нуроний одам кўрпачада ўтирган эмиш. Салом бериб кирибди. Сахий одам ҳам ўрнидан туриб кутиб олибди. Яхшилаб қорнини тўйғазибди-да, кейин: «Хизмат», дебди. Шунда ўғри йигит: — Мен сиздан уч минг сўм пул сўраб келдим, албатта бир вақти билан қайтараман, — дебди. — Уч минг десанг уч минг бор, болам, — деб сахий одам уч минг сўмни санаб йигитга берибди. Йигит пулни олиши билан: «Энди сенга пулни қайтариб бўпман, топар ойда оларсан!» деб кўнглидан ўтказибди-да, жўнаб кетибди. Бир оз юргандан кейин пулни санаб кўрмоқчи бўлиб, чўнтагини пайпаслабди. Қараса, пул йўқ. Тушириб қўйган бўлсам керак, деб ўйлабди. Бу воқеани ўзига ўхшаган бир дўстига айтган экан, у: — Э, яна бор, у лақмани яна уч мингини олмайсанми? — дебди. Йигит сахий одамнинг олдига келибди. — Менга яна уч минг сўм керак бўлиб қолди, мен бир вақти билан ҳаммасини қайтараман, — дебди йигит. — Майли, яна уч мингни ол, — дебди сахий одам. Йигитга уч минг сўм пулни яна санаб берибди. Йигит яна бузуқ ниятини ишга солиб, пул берганни ичида сўкиб, жўнаб кетибди. Бир неча дақиқа йўл юриб чўнтагига қўлини тиқса пул яна йўқ эмиш. Йигит ҳайрон бўлибди. Нима бало пулни санаб олдим, чўнтагимга солдим... Йигит хафа бўлибди, олдига ўзига ўхшаган дўстлари келган экан, уларга ҳам қарамай ўтаверибди. Охири бир чолнинг олдига бориб бўлган ишларни айтиб берибди. Шунда чол йигитга: — Болам, «Яхши ният — ярим давлат» — деб бежиз айтмаганлар. Ниятинг ёмон бўлса қўлингдагини ҳам олдирасан. Сен ҳамма ёмонликларингни ерга кўм, яхши одамлар билан бўл. Шунда сен бахтли бўласан. Сен ўша одам олдига бориб яна пул олишинг мумкин. Аммо ниятинг холис бўлсин, — деб йигитга маслаҳат бериб юборибди. Йигит «борсамми, бормасамми?» деб ўйланиб, бир неча кунни орадан кечириб, бир куни яна пул сўраб борибди. Нуроний одам ҳам: «Кел, ўғлим кел, кел. Яхши келдинг, бир ёрдамлашиб юборсанг бўларди, — деб йигитнинг олдига бир неча минг пулни ташлаб, — буларни санаб бер», деб ўзи бошқа хонага кириб кетибди. Йигит кўнглида: «Нега менинг олдимга шунча дунёни тўкиб кетди. Мендан гумон ҳам қилмади, ўғирлаб кетар деб ҳам ўйламади» — деган гапларни ўтказиб, пулларни тахлаб, санабди. Лекин бир дирамни ҳам чўнтагига солмабди. Ҳалол санаб, ниятини ҳам бузуқ хаёлларга бурмабди. Бир неча дақиқалардан сўнг уй эгаси келиб йигитга: «Хуш келдингиз, ўғлим, овқатдан олинг, чой ичинг, дам олинг», — деб, йигитнинг қорнини тўйғазиб, дам олдириб, кейин йигитдан сўрабди. — Хўш, хизмат? — Ота, озгина муҳтожлик бўлди. Бир оз пул бериб турсангиз, мен сизга кейин қайтариб берсам, — дебди йигит. — Болам, истаганингни айтиб, керагини санаб олавер, — дебди сахий одам ва йигитнинг Ўзбек халқ эртаклари. Ойжамол Download 1.56 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling