Microsoft Word uzbek xalq ertaklari oyjamol ziyouz com doc
Download 1.56 Mb. Pdf ko'rish
|
uzbek xalq ertaklari oyjamol ziyouz com
Уч авлиё
Бор экан-да, йўқ экан, оч экан-да, тўқ, экан, жуда қадим замонларда Давлатшоҳ деган бир подшо бор экан. Бу подшонинг эси пастроқ бир ўғли бор экан. Кундан-кун, ойдан-ой ўтиб, бола йигирма беш ёшга кирибди. Лекин ақлда ёшига етмабди. Подшо анча қариб, белидан қуввати, кўзидан нури кетибди. Кунлардан бир куни, подшо олтин тахтида ўтириб: «Мен жуда қариб қолдим, энди унча узоқ яшамасам керак. Ўрнимга кимни қўйсам экан, ўғлимни подшо қилай десам, эси пастроқ бўлса, шунча йиллардан бери тўплаган молимни бир-икки ойга ҳам етказмай, совуриб юборади», — деб узоқ вақт ўйланиб ўтирибди. Бир вақт бир нарса эсига кслгандай, бирдан сакраб ўрнидан туриб кетибди. «Ҳа, топдим, — дебди ўзига ўзи, — ўғлимни бирон бир ақлли қизга уйлантираман. Хотини унга ақл бўлади». Подшо шундай дебди-да, ўғлини чақиртирибди. — Ўғлим, мен ёшимни яшаб бўлдим. Энди узоққа боролмасам керак. Сени уйлантириб, Ўзбек халқ эртаклари. Ойжамол www.ziyouz.com кутубхонаси 7 ўрнимга подшо кўтарсам, нима дейсан, — дебди. — Сиз шундай дейсизу, мен йўқ дермидим. Майли, уйлантирсангиз уйлантиринг, — дебди ўғли. Подшо: — Кимни олиб берай, ўғлим? — деб сўрабди. — Кимни истасангиз ўшани олиб беринг, — дебди ўғли. Подшо, ўғлини йўлга солиб юрадиган ақлли келинни роса ахтарибди, охири бир подшонинг қизини уч кун тўй-томоша қилиб, ўғлига олиб берибди. Орадан уч кеча-ю уч кундуз ўтибди. Эрталаб подшо ўғлини ёнига чақириб: — Қалай, хотиндан мамнунмисан, ўғлим? — деб сўрабди. — Менга ёқмади, ёмон аёл экан, — деб жавоб берибди ўғли. — Энди нима қиласан, — дебди подшо. — Келган жойига элтиб қўяман, — дебди ўғли. Подшо у дебди бўлмабди, бу дебди бўлмабди. Ўғли хотинини уйига элтиб қўйибди. Орадан уч кун ўтказиб туриб отасига шундай дебди: — Ота, мени уйлантириб қўйинг. Подшо «хўп» деб, яна ўғлига хотин излаб шаҳарма-шаҳар, мамлакатма-мамлакат кезиб чиқибди. Охири бир подшонинг қизини топиб, уч куи тўй-томоша қилиб олиб берибди. Орадан уч кеча-ю уч кундуз ўтибди, эрталаб чой ичиб ўтириб подшо: — Қалай, ўғлим, бу хотинингдан мамнунмисан? — деб сўрабди. — Йўқ, — дебди ўғли. — Бу ҳам менга ёқмади, ёмон хотин экан. Подшо нима дейишини билмай ўйланиб қолибди. Кейин ўғлидан сўраб қолибди: — Энди нима қилмоқчисан? — Туғилиб-ўсган жойига жўнатиб юбормоқчимап, — деб жавоб берибди ўғли. Подшо ўғлини кўндиришга харакат қилибди, бўлмабди, қизни ўз уйига элтиб қўйибдилар. Кунлар кетидан кунлар, тунлар кетидан тунлар ўтаверибди. Бир куни подшонинг ўғли отасига қараб: — Ота, мени уйлантириб қўйинг, — дебди. Подшо «хўп» дебди. Яна ахтариб-ахтариб бир подшонинг қизини уч кеча-ю уч кундуз тўй қилиб ўғлига олиб берибди. Подшовачча бу хотини билан ҳам уч кеча-ю уч кундуз туриб, «ёқмади», деб уйига элтиб қўйибди. Кейин подшовачча отасига қараб, «уйлантириб қўнинг» деган экан, отаси шундай дебди: — Ўғлим, шунча хотин олиб бердим. «Бирини ўпоқ, бирини сўпоқ», деб ҳайдаб юбординг. Энди отга мингин-да, ўзинг ахтариб топгин. Подшовачча отасидан бу гапни эшитиб, отига миниб, қиз ахтариб кетибди. Шаҳарнинг обод бир жойига келганида бир қизга кўзи тушибди. Қиз жуда ҳам чиройли эмиш. Ой деса оғзи, кун деса кўзи бор эмиш. Шаҳзода қизни кўриб, ёқтириб, эшигига белги қилиб, дарров орқасига қайтибди. Саройга келиб, отасига ёқтирган қизининг турар манзилини айтибди. Отаси уч кеча- ю уч кундуз тўй-томоша қилиб, ҳалиги қизни ўғлига олиб берибди. Орадан уч кун ўтказиб туриб, подшо ўғлидан: — Қалай, бу хотинингдан мамнундирсан ўғлим, — деб сўраб қолибди. Шаҳзода олдинига «ҳе, бу ҳам ёмон хотин», деб айтишга огиз ростлабди-ю, аммо қизчинг ҳусни жамолини кўз олдига келтириб, уни уйига элтиб қўйишга кўзи қиймай, «яхши!» деб юборибди. Подшо хурсанд бўлиб, тағин уч кунлик тўй-томоша қилибди. Кунлар кетидан кунлар, тунлар кетидан тунлар ўта берибди, подшо жуда қартайиб, ҳатто сўроқ сўрашга ҳам ярамай қолибди. Ўларини билиб, подшолик ҳукми етган жойларига вазиру амалдорларини юбориб, етти йиллик хирожни ундириб олиб, ҳеч кимга билдирмай ертўлага кўмдирибди. Кейин ёнига келинини оливолиб ертўлага кирибди: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling