Microsoft Word uzbek xalq ertaklari oyjamol ziyouz com doc
Download 1.56 Mb. Pdf ko'rish
|
uzbek xalq ertaklari oyjamol ziyouz com
www.ziyouz.com кутубхонаси
9 хотини подшоваччага: — Бундоқ бозор-ўчарга бориб келсангиз-чи, уйда ёғ ҳам қолмабди, — деб қолибди. Подшовачча аввалгидек бамайлихотир «хўп» деб бозорга жўнаб кетибди. Бозорга бориб, катта бир эчкининг терисини сотиб олиб, саноч қилдириб, уни ичидан қорнига осиб олибди. Уйига эртароқ келиб қараса, хотини мўйлови буралиб қулоғидан ошган, кўзлари олайиб қинидан чиққан бир киши билан бемалол гаплашиб ўтирган эмиш. Подшовачча хотинини четроққа чақириб, қулоғига секин: — Ким бўлди бу? — деб шивирлабди. — Аммаваччам, бозорга тушган эканлар, йўл-йўлакай жиянимни кўриб кетай деб кирибдилар, — деб жавоб берибди хотини. Шунда подшовачча: — Жуда яхши, — деб зиёфатни бошлаб юборибди. Дастурхон устида арағу шарақ, мева-ю чевалар тўлиб-тошиб ётган эмиш. Подшовачча арақни устма-уст сузибди. Ўзи ҳам ичибди, хотинининг «аммаваччаси» ҳам бетўхтов ича берябди. Бир пайт подшоваччанинг ичига осиб олган саноч тўлиб қолибди, ҳеч кимга сездирмай ташқарига чиқиб тўкиб келиб, ўзини мастликка сола берибди. Шунда хотин эски кўрпачаларни солибди. Бир имо қилган экан, ҳалиги киши подшоваччани даст кўтариб кўрпачага ётқизибди. Подшовачча кўрпачанинг йиртиғидан қараб турса, хотини кимхобу атлас кўрпаларни тизза бўйи қилиб солиб, ҳалиги одамннинг олдига келиб, эркаланиб, қучоқлаб, тиззасига ўтирибди. Бой ҳам хотиннинг белидан қучиб, даст кўтариб кўрпачага қараб отибди. Кўрпада иккови суҳбатлаша кетибди. Буни подшовачча эшитпб ётган эмиш. — Шу тентакка хотин бўлгунча, менга хотин бўла қолсангиз бўлмайдими? — дебди бой. — Бу жинниваччага хотин бўлишимнинг боиси, — дебди хотин, — ертўладагн отасидан қолган олтинни қўлга киритишдир. Олтинларни қўлга олган куним бу ердан гумдон бўламан-да, сизга тегаман. Башараси қурсин, бу сассиқ алафни. — Бу кўп ичиб қаттиқ маст бўлиб қолди. Мақсадингизни шу бугуннинг ўзидаёқ амалга ошириб қўя қолайлик. Олтинларни жойидан олампз-да, бизникига кетамиз-қоламиз, — дебди бой. Хотин: — Бугун олтинлар қаердалигини билиб олинг, бошқа куни оламиз, — дебди. Иккови ўрнидан туриб, етаклашиб, ертўлага тушишибди. Подшовачча уларнинг орқасидан чиқибди. Хотин ўйнашига олтин солинган хум кўмилган жойни кўрсатибди. Подшовачча жойига қайтиб, уйқуга кетган бўлиб, хуррак отиб ёта берибди. Хотини эрталабгача бой билан айш-ишрат қилиб чиқибди. Подшовачча уйқудан турган бўлиб, кўзини очса, ёнида хотини «яхши ухлаб турдингизми» деб турган эмиш. Подшовачча ҳеч нарсани сезмагандай, хотинига яхши сўзлар айтиб, кулиб, эркалабди. «Кечаги воқеани айтай-чи, отамнинг дўсти нима маслаҳат берар экан», деб ўйлаб, кўчага чиқибди. Кўчада отасининг дўстини кўриб қолибди. Уни чақириб, тўхтатиб, бир чеккага олиб чиқибди-да, кечаси рўй берган воқеаларни биттасини ҳам қолдирмай айтиб берибди. — Бўлмаса, бундоқ қиласиз, — деб маслаҳат бериби отасининг дўсти, — бозорга бориб бақувват-бақувват йигитлардан тўрттасини танлаб оласиз. Уларни уёга олиб келиб, «фалон сўмдан бераман, мен айтган нарсамни индамай бажарасизлар», деб тайинлайсиз. Кейин хотинингизни ташқарига олиб чиқиб, роса дўппослайсиз, хотинингиз жонидан ўтгандан кейин, «дод» деганича аммаваччаси бўлмиш бойникига етиб боради. Бойни етаклаб, сизни бошлаб шаҳар қозисининг олдига боради. Хотинингиз чиқаман дейди, сиз тўйда ўн минг кетган, тўласин, дейсиз, охири беш минг берса рози бўлаверинг. Кейин уйни сотишни айтинг, баҳосини йигирма минг тилла денг, кейин нима бўлишини кўра берасиз. Подшовачча отасининг дўстидан бу маслаҳатни эшитиб, уйига кириб: — Хотин, мен бир бозорга бориб келай, — дебди. Бозорга бориб тўртта, тоғни урса талқон |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling