Microsoft Word uzbek xalq ertaklari oyjamol ziyouz com doc


Download 1.56 Mb.
Pdf ko'rish
bet16/169
Sana02.01.2023
Hajmi1.56 Mb.
#1074956
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   169
Bog'liq
uzbek xalq ertaklari oyjamol ziyouz com

www.ziyouz.com кутубхонаси 
17
болам», деб боласини яна чап тиззасига олибди. 
Шунда подшовачча ялт этиб хотинига қарабди, уни таниб, югуриб олдига келиб оёғига 
йиқилиб уни ўпиб: 
— Мен аҳмоқ, нодонни кечир! — дебди.— Менинг кўзим энди очилди, биринчи авлиё отам 
экан: отам меҳнат қил ёки ҳунар ўрган, деса гапига кирмай, ёмон йўлга кирдим; иккинчи авлиё 
қайнатам экан: сафарга отлантира туриб тунама деган жойда тунаб, айтганини қилмай, 
шармандаи шармисор бўлдим. Учинчи авлиё сен экансан: сенинг яхшиликларингни билмай кўр 
бўлдим. 
Подшовачча шундай дебди-да, қиличини суғуриб Бўтакўзни чопмоқчи бўлган экан, хотини 
«бунда айб йўқ!» деб ўртага тушиб, Бўтакўзни олиб қолибди. Бўтакўзни савдогар карвонлардан 
бирига никоҳ қилиб бериб, подшовачча ўз хотини билан ҳар йили бир-икки савдога бориб, тинч 
фароғатда яшаб, мурод-мақсадларига етибди. 
Подшонинг мот бўлиши 
Бир бор экан, бир йўқ экан, қадим замонда бир подшо бўлган экан. Подшонинг ўнг қўл 
вазирининг оти Ҳасанумайманоз, чап қўл вазирининг оти Пахтак экан. Икковининг бир-бирини 
кўргани кўзи, отгани ўқи йўқ экан. Доим Пахтак вазир Ҳасанумайманоз вазирни йўқотиш 
пайида юрар экан. Ҳасанумайманоз вазир Пахтак вазирнинг ёмон ниятларини сезса ҳам ҳеч 
парво қилмас экан. Подшонинг икки ёнида ўттиз бештадан етмиш ўрин бўлиб, ҳар бир киши ўз 
ўрнига ўтирар экан, бири иккинчисининг жойига ўтиришга ҳаққи йўқ экан. Анниқса ўнг қўл 
вазир Ҳасанумайманоз Пахтак вазирнинг ўрнига, чап қўл вазир Пахтак эса Ҳасанумайманоз 
вазирнинг ўрнига ўтирмас экан. 
Кунлардан бир кун подшо ўнг томонига бундоқ қараса, Ҳасанумайманоз вазири ўрнида йўқ 
эмиш. Подшо ён-атрофдагиларидан: 
— Нима учун Ҳасанумайманоз йўқ? — деб сўрабди. Кейин: —Ясовулларга айтинглар, 
уйидан чақириб келишсин,— деб буюрибди. 
Шунда Пахтак вазир ўрнидан ирғиб туриб: 
— Подшоҳим, бир қошиқ қонимдан кечсангиз, бир арзим бор, — деб икки қўлини кўксига 
қўйиб тураверибди. 
Подшо: 
— Кечдим, айт арзингни, — дебди. 
— Ҳасанумайманозни суюб, доно вазир деб биласиз. Унинг ўтирадиган ўрнига бир парча 
юқа қоғоз қўйсак, агар вазирингиз Ҳасанумайманоз ҳақиқатан ҳам билағон, доно киши бўлса, 
қани, шу қоғозни билсин-чи, агар билмаса ундай бефаҳм вазирга сиздек улуғ подшоҳнинг 
даргоҳида жой бўлмаслиги керак, — дебди. 
Бу гап подшога ҳам, ўтирганларга ҳам маъқул тушибди. Шунда подшо: 
— Бир парча пиёз пардасидек қоғозни Ҳусанумайманознинг ўтирадиган жойидаги 
кўрпачанинг орасига қўйинглар, агар қоғоз борлигини сезса, бошидан оёғигача зарга кўмаман, 
борди-ю, билмаса, калласини танасидан жудо қиламан, — деб буйруқ қилибди. 
Подшо буюрганидек қилиб, бир парча пиёз пардасидек қоғозни Ҳасанумайманоз вазир 
ўтирадиган кўрпачанинг қатига қўйишибди. 
Бир пайт Ҳасанумайманоз вазир салом бериб кириб келибди. Барча турганлар 
«Ҳасанумайманоз қогоз борлигини билмайди, энди калласи танасидан жудо бўлади», деб унга 
тикилганича турган эмиш. 
Ҳасанумаймаиоз ўз жойига бориб ўтириб, ерга бир қарабди, кейин осмонга қарабди. 
Шунда подшо: 


Ўзбек халқ эртаклари. Ойжамол 

Download 1.56 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   169




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling