Microsoft Word uzbek xalq ertaklari oyjamol ziyouz com doc


Download 1.56 Mb.
Pdf ko'rish
bet12/169
Sana02.01.2023
Hajmi1.56 Mb.
#1074956
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   169
Bog'liq
uzbek xalq ertaklari oyjamol ziyouz com

www.ziyouz.com кутубхонаси 
13
тополмабди, кўча-кўйда яшай бошлабди. Бу орада подшовачча отини сотиб, пулини еб бўлибди. 
Охири гадойчилик қилибди — бўлмабди, мешкоблик қилибди — бўлмабди. Бир мантипазга 
ўтқалар бўлиб, зўр-базўр тирикчилигини ўтказиб юраверибди. Подшоваччани бу аҳволда 
қўйинг-да, икки оғиз гапни хотинидан эшитинг: 
Тўққиз ой, тўққиз кун, тўққиз дақиқа деганда хотинининг кўзи ёрибди. Энди она эрини, 
бола отасини, қайнатаси куёвини интизорлик билан кута бошлашибди. 
Эндиги гапни Қоравой карвонбошидан эшитинг: Яманга етиб бориб, молларини пуллаб, яна 
орқасига қайтиб, кундаи-кун, ойдан ой ўтиб, дўсти Турғунбой яшайдиган шаҳарга етиб 
келибди. Карвон саройга қўниб, молларини энди тушириб бўлган ҳам экан, ошнаси етиб келиб: 
— Куёв-ўғлимиз қани? 
— Йўлда гапимизга кирмай, сиз қўнманглар, деган жойга қўниб, ўша ерлик бир қиз билан 
гаров ўйнаб, бор-йўқ бисотидан айрилиб, қолиб кетган эди, кейин учратмадик, — деб жаноб 
берибди Қоравой карвонбоши. 
Турғунбой ота «Аттанг!» — дебди-да, изига қайтибди. Отасини хафа кўрган қизи: 
— Ота, куёвингиз қайтмабдими? — деб сўрабди. 
— Ҳа, эринг молларини сотиб бўлиб, мен Яман шаҳрини томоша қилиб, кейинроқ бораман, 
деб қопти, — дебди отаси. 
Тундан-тун, кундан-кун ўтармишки, подшоваччадан дарак йўқ эмиш. 
Хотинининг ранги сомондай сарғайибди, ҳусни сўлибди, бир куни боласини ухлатиб қўйиб, 
қўлига ўткир пичоқни олиб, отасининг ёнига кириб: 
— Ота, — дебди отасига қараб, — ростини айтсангиз айтганингиз, бўлмаса мана шу 
пичоқни ўзимга ураман, бебахт якка-ю ягона қизингиздан айрилиб қоласиз. Куёвингиз 
ҳақиқатан ҳам Яман шаҳрини томоша қиламан деб, қолганми, ёки бирон-бир бошқа сабаб билан 
қолиб кетганми? 
Отаси қизининг важоҳатини кўриб, айтмасам ўзини ўлдириб қўяди, деб қўрқиб, Қоравой 
карвонбошидан эшитган гапларининг ҳаммасини айтиб берибди. 
— Бўлмаса менга ҳам қирқ туя мол қилиб берасиз. Савдогар карвонлар билан бирга бориб 
куёвингизни, у ютқизган молларни ҳам олиб қайтаман. 
Шунда отаси: 
— Болам, сен узоқ сафарга юрмагансан, бунинг устига кичкина қўзичоғинг бор, уни қайга 
қўясан? — дебди. 
— Ота, — дебди қизи, — узоқ сафарга чиқмаган бўлсам чиқмагандирман, энди чиқсам нима 
қипти. Боламга бир илож қилиб сиз қараб турарсиз. Агар айтганимга кўнмасангиз, пичоқни 
ўзимга бир ураман-да, ўламан кетаман! 
Отаси ўйланиб, «Биттаю-битта қизим бўлса, қараб турсам кундан-кун сўлиб боряпти. Энди 
«бормасам ўзимни ўлдираман» деяпти. Номус кучлик ўзи ўзини ўлдириб қўйса, биттаю-битта 
боламдан айрилиб қолмайин», деб: 
— Қизим, эрингнинг ёниға боришга аҳд қилдингми? — деб сўрабди отаси. 
— Ҳа, ота, аҳдим аҳд! — дебди қизи. 
Отаси рози бўлиб, «майли, борсанг бора қол!» дебди. Кейин қизининг айтганини қилибди-
да, карвон саройга бориб Қоравой карвонбошига учрабди. 
— Дўстим, — дебди ота, — қизим сизлар билан кетишга мендан рухсат сўради. Сизларни ўн 
беш кун кутишсин. Ўн беш кунлик харажатларингизни мен кўтараман, — депти. 
Қоравой карвонбоши ўйланиб туриб, розилик берибди. 
Подшоваччанинг хотини иккита янги туғилган сичқон боласини ушлаб олиб, улар билан ўн 
беш кун кечаси демай, кундузи демай шуғулланибди. Ўн беш кун деганда сичқонлар «кишт» 
деса югуриб ўртага чиқадиган, «ишт» деса ичкарига кирадиган бўлибди. Эркакча кийиб, сочини 
бошига турмаклаб телпакни кийиб, «кишт-ишт»га ўргатган икки сичқонини қўйнига солиб, 


Ўзбек халқ эртаклари. Ойжамол 

Download 1.56 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   169




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling