Microsoft Word uzbek xalq ertaklari oyjamol ziyouz com doc
Download 1.56 Mb. Pdf ko'rish
|
uzbek xalq ertaklari oyjamol ziyouz com
www.ziyouz.com кутубхонаси
21 жаранглатганича, югуриб бориб, шаҳзоданинг устига миниб олибди. Подшовачча, уйқу аралаш қўрқиб кетиб: «Субҳонолло, субҳонолло» дермиш. У зўрға эс-ҳушини йиғиб олиб: — Сен кимсан? — деган экан, қиз: — Мен Азроилман, жонингни олгани келдим, — дебди. Подшовачча қўрқиб кетиб, ялинишга тушибди: — Эй Азроил ҳазратлари, менинг жонимни олманг. Жонимнинг эвазига, нима десангиз шуни берай, нимл десангиз шуни қилай! Ўн гулимдан бир гулим очилмаган йигитман! — дебди. Шу вақт қиз: — Хайр, майли, бунчалик экан, бунинг битта-ю битта иложи бор. Агар, жон-дилинг билан шу ишни қилсанг, яна эллик йил умр кўрасан, — дебди. Подшовачча: — Майли, нима десангиз ҳам жон-дилим билап қиламан, — дебди. «Азроил» унга: — Тўпиғимни ўп! Ўшанда яна эллик йил умр кўрасан, — дебди. Подшовачча «Азроил»нинг тўпиғини ўпибди. «Азроил» эса шу заҳоти кўздан ғойиб бўлибди. Подшовачча эртасига вазир-вузаролари ва лашкар бошилари билан карнай-сурнайларни чалдириб ўйин-кулги қилиб сафнинг олдида от ўйнатиб ўтиб кетаётган экан, қиз югуриб кўчага чиқибди. Уни кўриб подшовачча: — Эй, бир товоқ ҳолвага ўпич берган қиз, — дебди. Қиз бўлса: — Эй Азроилнинг тўпиғини ўпган йигит, — деб бақирибди. Подшо, буни эшитиб, ер ёрилмабди-ю, ерга кириб кетмабди. Қизга эшиттириб: — Ҳап сени, қараб тур! Бир қошиқ қонингни ичмасам; отамнинг ўғлимасман, — дебди. Шу куниёқ совчи келиб: «Эртага тўй» деб тайинлаб кетибди. Қиз, қовоқдан одам ясаттирибди. У қовоқнинг ичини шинни билан тўлғиздирибди. Тўй ҳам бўлиб ўтибди. Янгалар қизни ёлғиз қолдириб чиқиб кетншибди. Янгалар чиқиб кетиши билан қиз ўрнига ҳалиги шинни тўлдирилган қовоқни қўйиб, ўзи токчага чиқиб, беркиниб ўтирибди. Куёв кириб: — Ҳа, мана энди сенинг қонингни ичадиган кун келди, — деб, қиличини ялангочлаб, қовоқни чопиб ташлабди. Шиннилар тўкилиб кетибди. Подшо ёнидан қошиғини чиқариб, «Қизнинг қони»дан бир қошиқ ичибди. Қараса, жуда ширин экан. — Эҳ, сенинг қонинг шунчалик ширин экан, ўзинг қандай эдинг-а? — дебди. Шу заҳоти қиз, токчадан ирғиб тушиб: — Ўзим, мана шундайман, — деб қўлларини икки ёққа керибди. Шундай қилиб қиз подшоваччани енгган экан ва мурод-мақсадига етган экан. Download 1.56 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling