Microsoft Word uzbek xalq ertaklari oyjamol ziyouz com doc
Download 1.56 Mb. Pdf ko'rish
|
uzbek xalq ertaklari oyjamol ziyouz com
www.ziyouz.com кутубхонаси
29 ичида ҳеч ким йўқ. Таваккал қилиб тушиб қарасалар, уйлар безоғлик, палослар солинган, одам боласидан ҳеч зот йўқ. У ён-бу ён қарасалар, йўқотилган қуш билан ит шу ерда экан. Ҳайрон бўлиб, қуш ва итга овқат берибдилар, итнинг бошини силабдилар. Ҳар иккаласи у ёқ-бу ёқни қараб, ҳамма ёқни ўзлариники қилиб олишибди. Бугун ўн кун бўлади деганда, ҳалиги қолган икки ўртоқлари ҳам етиб келишиб, Бўз болани шу қўрғондан топишиб, ҳаммалари ҳар кун галма-гал ов қилиб шу қўрғонда умр ўтказиб юришибди. Эндиги сўзни хон томондан эшитинг. Хон қизини туркман хонининг ўғлига берган экан. Булар қочган куннинг эртасига туркман хонининг ўғли асаса-ю дабдаба билан қизни келин қилиб тушириб олиб кетмоққа келибди. Эшитса, хон қизи бир номаълум киши билан қочган ёки ўзи қочган. Хон ҳар томонни қидиртириб кишилар юборибди. Куёв ҳайрон бўлиб, қўшин тушириб ёта берибди. Қидирувчилар бир қанча кунлар сарсон бўлиб, охири йўллари Бўз бола турган қўрғонга тўғри келиб қоладилар. Қарасалар: хон томонидан қамоқ қилиниб қўйган қўрғондан тутун чиқмоқда. Ҳайрон бўлиб, бу ерга ким келиб, хондан қўрқмай жой қилган экан, деб кириб қарасалар, қиз қочган куни хоннипг отхонасидан йўқолган отдан бири турибди. Улар бирга келган кампирни ичкари киргизибдилар. Кампир секин қайтиб чиқиб: «Хон қизи шунда экан», дебди. Ясовуллар босиб кириб, Бўз болани тутиб, тут ёғочга боғлаб, хон қизини беҳуш қилиб отга ўнгариб кетмоқчи бўлганларида, Бўз бола йиғлаб йигитларга қараб шундай дебди: Тоғдан келган ботирлар, Яхши йигит шотирлар, Ёрим олиб кетманглар, Бизга зулм этмаганлар! Шунқоримни солдириб, Бургутларга олдириб, Тутга боғлаб қолдириб, Мени ташлаб кетманглар! Бирга элтинг бўлмаса, Ё ўлдиринг бўлмаса, Йигит бўлиб, от миниб, Номардликни қилманглар! Йигитлардан бирининг аччиғи чиқиб: — Хон қизини ўғирлаб келиб, яна тилингни тиймайсан, — деб қилич билан бир урибди, қизни олиб жўнашибди. Кечқурун икки ўртоғи овдан қайтиб келсалар, Бўз болани ўлдириб, Ойпарчани ўғирлаб кетибдилар. Бўз бола учун йиғлаб, ўлигини тутдан ечиб олиб, ўтириб маслаҳат қилиб, ўртоғимизнинг ўлигини бегона жойларда қолдирмаймиз, деб отга ортиб жўнашибди. Юра-юра адашиб Ойтуғдихоннинг шаҳарига келиб қолишибди. Энди, хон билиб қолмасин, деб Бўз боланинг ўлигини бир ерга кўмиб, устига қовоқ экиб, унинг атрофини обод қилиб, чайла тикиб, иккаласи дарвеш кийимини кийиб, шунда, ўртоқларининг бошидан дуойи такбир қилиб ўтиришибди. Хон қизини саройга келтиргандан кейин, қиз отасига: — Мен энди эр қилмайман, — дебди. Хон ноилож, куёвни қанча сарполар билан алдаб, зўрға жўнатибди. Ойпарча ўз саройидан бошқа ерларга чиқмай, Бўз бола ишқида кеча-кундуз йиғлаб ётиб олибди. Доим иши, бирор юртдан бир дарвеш ёки жаҳонгашталардан келиб қолса, уларни гапга солиб, Бўз боладан дарак |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling