Microsoft Word uzbek xalq ertaklari oyjamol ziyouz com doc
Download 1.56 Mb. Pdf ko'rish
|
uzbek xalq ertaklari oyjamol ziyouz com
www.ziyouz.com кутубхонаси
26 боладан қутуласан-қоласан. Эри савдога кетган кундан бошлаб ўгай она кампирнинг айтганларини бажарибди. Бўз бола онасининг ишига нима қиларини билмай хафа бўлиб, боққа чиқиб ўтирса, эчкичаси ґйноқлаб олдига келибди. Эчки Бўз болани хафа кўриб: - Ҳа, Бўз болакай, нега бунча хафасиз? – дебди. Бўз бола унга: - Эй, қўйсанг-чи, сўраганинг билан бирор нарсани уддасидан чиқсанг экан, мен сенга айтсам, қўй, нима қиласан сўраб, - дебди. Эчки бўлса: - Акажон, менга сўзланг, балки мен бирор чорасини кўрарман, бўлмаса яняа бошқа йўл топармиз, - дебди. Эчкисининг бундай доно сўзлаганига Бўз бола ҳайрон қолибди ва унга ўгай онасининг то шу чоққача хўрлаб келганини, айниқса, отаси савдога кетгандан кейин ҳар куни мактабдан келганида биттадан куйган кулча бера бошлаганини, ўз боласига ёғлиқ нон бериб, уни жуда хўрлаётганини сўзлаб йиғлабди. Эчки унга дилдорлик қилиб: - Қўйинг, куйган кулчани менга беринг, мен сизга яхши овқат топиб бераман, - дебди. Бўз бола нонни эчкисига тўғраб берибди, эчки нонни еб олиб, дуо ўқибди. Бўз бола қараса, олдида бир товоқ ош турган эмиш. Бўз бола ошни еб қорнини тўйғазибди. Мана шундай қилиб, ҳар куни куйган нонни эчкига бериб, ўзи йўқдан келадиган ошни еб, ўйнаб-кулиб юра берибди. Бу воқеани бир кун ўгай она кўриб қолиб, ўз онасига сўзлабди. Кампир бир оз ўйлаб туриб: — Бунинг иши осон, сен эринг келар куни ўзингни касалликка солиб ёт, эринг сўраса: «Менга жин тегибди», дегин. Фолбин: «Бўз боланинг эчкисини сўйиб худойи қилсанг яхши бўласан» деди, дегин. Эринг сўзингни қайтармайди-да, эчкини сўяди, шунда сен қутуласан- қўясан, — дебди. Хотин эри келган куни онаси айтгандек қилиб йиғлаб, эрига зорланиб сўзлабди, эри дарров қассобни чақириб эчкини сўйишга буюрибди. Гўштини худойи қилиб, калласини сомонхонага кўмдирибди. Бўз бола мактабдан келиб кўрса, эчкиси йўқ. Укасидан сўраса, укаси: — Отам келдилар, онам касал бўлди, эчкингизни сўйдириб худойи қилдик, калласини сомонхонага кўмдик, — дебди. Бўз бола қараса воқеа укаси айтгандай. Бўз бола укасига: — Энди бизга бу юрт ҳаром бўлди. Онамга ҳам, отамга ҳам айт, энди мендан бутунлай қутулдилар, мен кетдим, —деб жўнабди. Чунки эчкиси бир кун илгари Бўз болага: «Эртага отанг келади, онанг мени сўйдириб худойи қилади. Мени сўйдиргандан сўнг сен бу ерда турма. Онанг сенга зиён қилади, бошқа томонга кет», деган экан. Бўз бола кетаётган экан, кўчада икки жонажон ўртоғи учраб: — Йўл бўлсин? — дебди. Бўз бола уларга ҳамма воқеани айтиб, энди мен бу ерда турмайман, хайр, кетдим, — дебди. Икки ўртоғи: «Тўхта, бўлмаса биз ҳам сен билан бирга борамиз, биз ҳам сенга ўхшаш ўгай она қўлида эзилганлардан, сен қайга борсднг биз ҳам шунда борамиз», деб бирга жўнашнбди. Бўз боланинг отаси кичик ўғли, акам кетиб қолди, деб йиғлаб кирганиии билиб кетидлн югуриб чиқиб, чақирибди, болалар қарамай кета берибдилар. Отаси Бўз болага, бўлмаса бирор нарса олиб кет, деб шуни айтибди: Бўз болахон, Бўз бола, Бўзларда битган лола. Қўтондаги қўйлардан — |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling