Microsoft Word uzbek xalq ertaklari oyjamol ziyouz com doc


Download 1.56 Mb.
Pdf ko'rish
bet33/169
Sana02.01.2023
Hajmi1.56 Mb.
#1074956
1   ...   29   30   31   32   33   34   35   36   ...   169
Bog'liq
uzbek xalq ertaklari oyjamol ziyouz com

www.ziyouz.com кутубхонаси 
34
бирини подшоҳга, бирини вазирга узатиб, бундай дебди: 
Болаларим, бу олмаларни олиб бориб севган хотинингиз билан баҳам кўринглар, ўз 
ишларингиздан қолманглар, фуқарога жабр-зулм қилмай, юртни обод сақланглар. 
Кейин уларга бир шарт қўйибди. 
— Мен олмани сизларга шу шарт билан бердимки, қайси бирингизнинг хотинингиз ўғил 
туғса, отини Тоҳир қўйинг, қайси бирингизнинг хотинингиз қиз туғса, отини Зуҳра қўйинг. 
Аммо уларни бир-биридан ажратманг. Катта бўлиб вояга етганда қуда бўлинглар, эсдан 
чиқарманглар, — деб келган томонга қараб кетибди. Подшоҳ вазирга, вазир подшоҳга қарабди. 
Улар ўйлашиб кейин: 
— Қани, чолнинг айтганини ҳам қилайликчи, биздан нима кетди, — дейишиб, орқага 
қайтишибди. 
Яна подшоҳ билан вазир юрт сўрашда давом этишибди. 
Кундан кун, ойдан ой ўтиб, вазирнинг хотини ўғил, подшоҳнинг хотини қиз туғибди. 
Подшоҳ билан вазир овга чиқиб кетишган экан. Дарҳол суюнчига одам борибди, у подшоҳга: 
— Суюнчи беринг, хотинингиз қиз туғди, — дебди, сўнгра вазирга қараб: 
— Суюнчи берииг, сизнинг хотинингиз ўгил туғди, — дебди. 
Хотини қиз туққани учун подшоҳ ғазабланиб, хабарчига буюрибди: 
— Бор, ўша қизпи ўлдириб, қонига мана шу рўмолчани бўяб келтир! — деб, бир оқ 
рўмолчани берибди-да, кейин қизнинг ўлдирилган, ўлдирилмаганини сўрамабди. 
Вазир бўлса суюниб от чоптириб кетибди. Йўлда кетаётганида оти тошга қоқилибди-ю, 
мункиб кетибди, вазир отидан йиқилиб, тил тортмай ўлибди. Бу ёмон қора кунларга қолган 
бечора хотин йиғи-сиғи қилиб, ота юзини кўрмай қолган етимчани яхшилаб тарбиялашга 
киришибди. Кундан-кун, ойдан-ой, йилдан-йил ўтибди. Гўдаклар йўлга кирибди. Кунлардан 
бир кун подшоҳ тахтида ўтирган экан, кўчада ўйнаб юрган Тоҳирга кўзи тушиб, ёнидаги 
вазиридан: 
— Бу кимнинг боласи? — деб сўрабди. 
— Эй подшоҳи олам, султони бокарам, бу бола аввалги вазирингизнинг ўғли Тоҳир бўлади. 
Сизнинг ҳам қизингиз ўлмаганда, шундай бўлиб қолар эди, — дебди вазир. 
Подшоҳ қаттиқ қайғурибди ва пешонасига уриб йиғлабди. Шунда вазир дарҳол ўрнидан 
туриб подшоҳ хотинларидан бирини чақириб сўрабди: 
— Подшоҳнинг қизи тирикми? 
— Подшоҳим билмасинлар. Қизчалари йўртмачоқ бўлиб қолган, билдирганимиз йўқ ҳали, 
— дебди хотин. Вазир югуриб келиб: 
— Эй, подшоҳи олам, султони бокарам, бир қошиқ қонимдан кечинг, сизга бир суюнчилик 
хабар айтаман, — дебди. 
Подшоҳ ёшга тўлган кўзлари билан вазирга қараб: 
— Айт, кечирдим, — дебди. Вазир: 
— Йиғламанг, подшоҳим, қизингиз ҳаёт экан, — дебди. Подшоҳ суюниб: 
— Олиб келинг қошимга! Тезроқ келтиринг, ҳаялламанг! — дебди. 
Қизни олиб келиб, подшоҳга кўрсатишибди. 
Подшоҳ суюниб, қизини қўлига олиб бағрига босибди, қувонганидан яна йиғлаб юборибди. 
Сўнгра қирқ кечаю қирқ кундуз тўй-томоша қилиб берибди. 
Қизни яхшилаб тарбиялай бошлабдилар. Тоҳир ва Зуҳра кўпинча бирга ўйнаб юрар эканлар. 
Кунлардан бир кун Тоҳир ёнғоқ ўйнаб юрганда, отган ёнғоғи ип йигириб ўтирган бир 
кампирнинг чархига тегибди. Кампирнинг аччиғи келиб, Тоҳирни қарғабди: 
— Э шум етимча! Мен билан ўйнашгунча, бориб Зуҳра билан ўйнаш. 
Тоҳир бу сўзларни эшитгач, югуриб келиб кампирнинг қўлидан ушлабди 
— Бувижон, Зуҳрани гапирдингиз. Тағин бир қайтариб айтинг, жон буви! 


Ўзбек халқ эртаклари. Ойжамол 

Download 1.56 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   29   30   31   32   33   34   35   36   ...   169




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling