Microsoft Word uzbek xalq ertaklari oyjamol ziyouz com doc
Download 1.56 Mb. Pdf ko'rish
|
uzbek xalq ertaklari oyjamol ziyouz com
www.ziyouz.com кутубхонаси
32 жойга ўтқазибдилар. Унинг олдига турли хил ноз-неъматлар ва таомлар қўйибдилар. Бутун уй ичидагиларнинг кўзи қизда бўлибди. Қиз ўтирган уйда шаҳзода ва унинг онаси ҳам ўтирган эканлар. Лекин улар қизни танимабдилар. Шаҳзода эса қизни севиб қолибди. Қиз билан сўзлашиб, унга битта узугини берибди. Тўй тугамай туриб, қиз кетишга рухсат сўрабди. Лекин унга жавоб беришмабди. Қиз: «Вақтли кетмасам бўлмайди», деб туриб олибди. Улар: «Биронтамиз олиб бориб қўяйлик», десалар ҳам кўнмабди.Ниҳоят, қиз ўрнидан туриб, тўйдагилар билан хайрлашиб уйга қайтибди. Қизнинг чиқиб кегиши биланоқ, «гўзал қиздан ортиб қолган таомлар табаррук», деб бир уй хотин дастурхондаги таом ва меваларни бўлишиб олибди. Қиз уйга келиб дарров кигизни кийиб олиб, ҳеч ким кўрмагандай уй ишлари билан шуғулланиб ўтирибди. Кеч бўлгач, шаҳзода билан онаси хам тўйдан қайтишибдн. Шаҳзода билан онаси тўйхонада кўрган гўзал қизни бир-бирига мақташибди. Шаҳзода: «Мен ўша қизни қаердан бўлса ҳам топиб келаман», деган қарорга келибди. Шаҳзоданинг онаси: — Кигиз, ана бу дастурхон ичида сенга ҳар хил таомлар олиб келдим. Тўйга бир чиройли қиз келдики, унинг гўзаллиги ҳеч кимда йўқ. Қани ўшандай келиним бўлса. Ундан қолган овқатлар сенга табаррук, деб олиб келдим, дастурхонни очиб, олиб егин, — дебди. Эртасига эрталаб шаҳзода қизни ахтариб кетмоқчи бўлиб, йўл учун нон буюрибди. Шаҳзсданинг снаси нон ясаётганда, кигиз: — Жсн буви, мен ҳам нон ясай, — дебди. Шунда бувиси: — Қўй, сен нон ясама! Сенинг қўлингда ясалган нонни ким ейди! — дебди. Кигиз кўнмабди: «Ҳеч ким емаса майли, ўзим ейман», дебди-да, битта нон ясаб, унинг ичига қўлидаги узугини солиб қўйибди. Шаҳзода сафарга тайёрланибди. Унинг жўнаши олдидан кигиз: — Ака! Ноннинг ичида битта мен ясаган нон бор, ўшани емасдан тенг иккига бўлиб сувга ташланг, — дебди. Шундан кейин шаҳзода она ва укалари билан хайрлашиб сафарга жўнабди. У йўл юриб, йўл юрса ҳам мўл юриб, етти кун деганда бир тоққа етиб борибди. Ниҳоятда чарчаб, қорни очган экан. Бир ерга ўлтириб, бир оз овқатлангиси келибди. Хуржунидан нон олмоқчи бўлиб қўлини солган экан, қўлига юнг аралашган нон чиқиб қолибди. Шаҳзода нонни тенг иккига бўлса, ўртасидан узук чиқибди. Шаҳзода узукни танибди. Севиниб орқасига қайтибди. Етти кун деганда уйига қайтиб келибди. Сафардан тез қайтган шаҳзодани кўрган онаси ҳайрон бўлибди. Сафардан тез қайтиш сабабини онаси сўрамабди. Шаҳзода ҳам сирни онасига айтмабди. Эртасига эрталаб тахтга чиқиш олдидан. — Она, мастава қилинг-да, кигиз қиздан чиқариб юборинг, — дебди. — Вой, болам, унинг қўлидан қандай овқат ичасан, ўзим олиб чиқиб бераман, ёки ўз уканг олиб чиқиб берар, — дебди. Шаҳзода: — Йўқ, она, айтганимни қилинг, — дебди-да, тахтга чиқиб кетибди. Шаҳзоданинг онаси маставани тайёрлаб, косага қуйиб, кигизга олиб чиқиб беришни буюрибди, кигиз кўнмабди. Онаси: «Мен айтгандан кейин олиб чиқиб бер!» дебди. Охирида қиз шаҳзодага овқат олиб чиқишга мажбур бўлибди. Зинадан чиқаётганида атайлаб ошни тўкиб юборибди ва уйга қайтиб кирибди. Кампир косага яна ош қуйиб берибди. Кигиз қиз бу сафар овқатни тўкмай тахтга олиб чиқиб шаҳзодага берибди. Шаҳзода қиздан кигизни ечишни сўрабди. Қиз кўнмабди. Шаҳзода яна қайта-қайта илтимос қилибди. Охири қиз ечинишга мажбур бўлибди. Шунда шаҳзода кўрса, тўйда кўришган ўша чиройли қиз. Шунда севиниб кетибди. Ўз бахтидан хурсанд бўлиб қиз билан анча вақтгача суҳбатлашиб ўтирибди. Кигизнинг кечикканидан хавотирланган она кичик ўғлини унинг орқасидан чиқарибди. Бола тахтга чиқиб қараса, акаси тўйда бўлган чиройли қиз билан мастава ичиб ўтирган эмиш. Бола дарров орқасига қайтиб, онасига хабар берибди. Буни эшитган она қувониб ташқарига чиқиб, тахтга қараса, ўша чиройли қизни кўрибди. Она қиз билан қучоқлашиб кўришибди. Қиз бошидан ўтган воқеаларни бошидан охиригача сўзлаб берибди. Шаҳзода қирқ кеча-ю қирқ кундуз тўй қилиб, қизга уйланибди. |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling