Microsoft Word uzbek xalq ertaklari oyjamol ziyouz com doc


Download 1.56 Mb.
Pdf ko'rish
bet32/169
Sana02.01.2023
Hajmi1.56 Mb.
#1074956
1   ...   28   29   30   31   32   33   34   35   ...   169
Bog'liq
uzbek xalq ertaklari oyjamol ziyouz com

www.ziyouz.com кутубхонаси 
33
Шундай қилиб, улар шод-хуррам ҳаёт кечириб турсинлар, энди икки оғиз гапни қизнинг 
дадаси — подшодан эшитинг. 
Қирқ кеча-ю қирқ кундуз тўй-томошадан кейин подшо қараса, қиз йўқ. Бутун шаҳарга жар 
солдириб, қизни қидиртириб, уни ҳеч қаердан тополмабди. 
Қизни қидириб, қирқ йигити билан шаҳардан чиқиб кетибди. Улар йўл юрса ҳам мўл юриб, 
кунларнинг бирида, озиқ-овқатлари тугаб, ўзлари ниҳоятда чарчаб қолибдилар. Подшо қирқ 
йигити билан қирқ ўғрига дучор бўлибди. Подшо йигитлари ўғрилар билан уруша бошлабди. 
Шунда подшо қочиб қолибди. Ўғрилар эса подшонинг йигитларини қириб ташлабди. Ўғрилар 
подшони ҳам ўлдирдик деб, қирқ йигитнинг кийимларини кийиб, отларини олиб, бир неча кун 
йўл юриб, подшонинг шаҳрига кириб келибдилар. Ўғриларнинг бошлиғи подшо бўлиб олибди. 
Ўзининг ўттиз тўққизта шеригига шундай дебди: 
— Менинг давримда хоҳлаган шаҳарингга кириб, хоҳлаган нарсани олиб чиқиб юра бер! 
Уларни ўттиз тўққизта шаҳарга тарқатиб юборибди. 
Подшо қаландар сифатида шаҳарма-шаҳар кезиб, кунлардан бир кун қизнинг шаҳрига бориб 
қолибди. У шаҳарда қаландарлик нақшини айтиб юра берибди. Бир кун қиз қаландарнинг 
донғини эшитибди. Шаҳзодадан қаландарни ўз саройига келтиришни илтимос қилибди. 
Шаҳзода қаландарни чақиртирибди. Қиз қаландарни кўриши биланоқ ўз дадаси эканини 
билибди-да, дарҳол жазолашни бугарибди. Шаҳзода кўнмабди. Лекин қиз отасининг ўз қизига 
қаттиқ зулм қилганини яна қайта гапириб берибди-да уни ўлимга буюртирибди, 
Шундай қилиб, қиз шаҳзода билан умр кечириб, мурод-мақсадига етибди. 
Тоҳир ва Зуҳра 
Бир бор экан, бир йўқ экан, ўтган замонда бир подшоҳ бор экан. Лекин унинг фарзанди йўқ 
экан. 
Кунлардан бир кун ўйлаб, хафа бўлиб ўтирса, ўнг қўл вазири сўрабди: 
— Э подшоҳи олам, нега хафасиз? Давлатингиз бор. Ҳамма фуқаро сизнинг ихтиёрингизда 
бўлгандан кейин, бунча хафагарчиликнинг нима кераги бор? 
— Мен шунча давлат-салтанатга эга бўлсаму, — дебди подшоҳ, — хизматимга шунча 
одамлар тайёр турса-ю, дунёдан фарзандсиз ўтсам, мен хафа бўлмай ким хафа бўлсин? Фарзанд 
бўлмагандан кейин бу подшоҳлик ва давлатнинг нима кераги бор? 
Ўзининг бефарзандлигини эслаб, вазир ҳам оҳ тортибди. Подшоҳга аҳволини баён қилибди. 
Иккаласи хафа бўлиб, йиғлаб, бир уйга кириб дардлашиб ётибди. Сўнгра иккиси бефарзанд 
бўлиб дунёда юргандан кўра давлат ва иззат-икромдан кечиб, бош олиб кетишни ортиқроқ 
кўрибди. Подшоҳ билан вазир бутун мол-дунёнинг баҳридан ўтиб, шаҳардан чиқиб кетишибди. 
Йўл юра-юра улар охири бир боққа етишибди. Аммо унга киришга илож бўлмабди. Боғда 
гуллар очилган, кўм-кўк майсалар ёйилган, булбуллар, турли қушлар сайраган. Райҳон, жамбил 
ва бошқа хушбўй гиёҳлар гуркираб тураркан. Сувлар сепилган. Супада гиламлар ёзилган, 
кўрпачалар солинган, ёстиқлар қўйилган эмиш. Бу боғ жуда чиройли экан, қўрган одамнинг 
баҳри-дили очилиб, ғам-ҳасрати, қайғу-аламлари кетар экан. Боғ ичи жимжит, ҳеч ким йўқ экан. 
Икковлари боққа кирибдилар ва ҳайрон бўлиб, бир-бирига қараб ўтирибдилар. Боғнинг бир 
бурчагидан бир чол чиқиб келибди: 
— Ҳа, болаларим, нима қилиб ўтирибсизлар? — деб сўрабди. 
Булар дарҳол ўринларидан туриб, салом берибдилар. Подшоҳ билан вазир бир-бирларига 
қараб қўйишибди ва бефарзанд эканликлари, шу сабабдан хафа бўлиб, мол-дунёдан кечиб, шу 
жойга келганликлариии гапирибдилар. 
Чол буларнинг сўзини обдон тинглабди. Кейин қўйнидан иккита қизил олма чиқариб, 


Ўзбек халқ эртаклари. Ойжамол 

Download 1.56 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   28   29   30   31   32   33   34   35   ...   169




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling