Microsoft Word uzbek xalq ertaklari oyjamol ziyouz com doc


Download 1.56 Mb.
Pdf ko'rish
bet40/169
Sana02.01.2023
Hajmi1.56 Mb.
#1074956
1   ...   36   37   38   39   40   41   42   43   ...   169
Bog'liq
uzbek xalq ertaklari oyjamol ziyouz com

www.ziyouz.com кутубхонаси 
41
Марварид сочиш, ғазал айтиш то қабристонга боргунча уч-тўрт марта қайтарилибди. 
Ахирида қабристонга яқинлашганда Зуҳра бор марваридини сочиб, ўзи югурганича илгари 
кетибди. Қизлар орқада қолибди. 
Зуҳра Тоҳиржон қабрига етибди. 
Бошидан паранжисини ирғитиб ташлаб, ошпичоқ билан пешонасига бир уриб: «Очил, гўр!» 
дебди. 
Гўр очилибди. Зуҳра, гўр ичида гул каби очилиб, қош-кўзлари мавж уриб ётган Тоҳирнинг 
қучоғига отилибди. Гўр ёпилибди. 
Қизлар марваридни териб юриб, Зуҳрани йўқотиб қўйишибди. Бироқ Зуҳранинг паранжиси, 
кавуши ва бир қонли ошпичоқ ерда ётган экан. Қизлар ҳар томонга югуриб Зуҳрани 
чақиришибди, ҳеч ким товуш бермабди. Бу воқеа шаҳарга тарқалибди. Подшоқ ва Қоработир, 
унинг синглиси ва Тоҳирнинг холаси мозорга келишибди. Тоҳирнинг гўрига қарабдилар. 
Зуҳранинг соч пилиги гўрга қисилиб қолганини кўриб, гўрни очибдилар. Қарасалар, икки ошиқ-
маъшуқ қизил гулдек қизариб, қош-кўзлари сузилиб, ёнма-ён ётишган эмиш. Уларни кўрган 
киши ширин уйқуда ётибди деб хаёл қилар экан. 
Бу ҳолни кўрган Қоработир: «Зуҳрадан ажралиб мен нима қилай», деб ўзини шу жойда 
ўлдирибди. Қоработирни Тоҳир билан Зуҳранинг ўртасига қўйибдилар, золим Қоработир икки 
ошиқ-маъшуқни ўлганида ҳам тинч қўймабди. Тоҳир устидан қизил гул, Зуҳра устидан оқ гул, 
улар ўртасида ётган Қоработир устидан эса қора тикан ўсиб чиқибди. Гуллар ўсиб, тиканлар 
ҳам баланд кўтарилиб, бир-бири билан чирмашиб кетибди. 
Деҳқон 
Бир деҳқон қўш ҳайдаб турган экан, подшонинг қушбегиси от миниб катта йўлдан ўтиб 
қолибди. Деҳқонга кўзи тушиб: 
— Ҳорманг! — дебди. 
Деҳқон эшитса ҳам ўзини эшитмаганга солиб, «хўш, жонивор!» деб ҳўкизларини қайтариб, 
ерни ҳайдай берибди. Бек: «Қулоғи карми бунинг, нега индамайди ёки бу чол мени писанд 
қилмаяптими», деб ўйлабди ва яна унга қаттиқроқ: «Ҳорманг!» дебди. Деҳқон бошини бир 
қимирлатиб, яна ишини давом эттираверибди. Бек ғазабланиб жўнаб кетибди. Қўрғонга бориб, 
хизматкорларига буйруқ берибди. 
— Боринглар, ўша деҳқоннинг қўлини орқасига боғлаб, шу ерга ҳайдаб келинглар! 
Гирандалар
2
деҳқонни ушлаб, қўлини орқасига боғлаб, бек қошига олиб келишибди. Деҳқон 
бекни кўриб: 
— Ассалому алайкум, бор бўлинг, бор бўлинг, — дебди. Бек: 
— Эй аҳмоқ чол, қўлинг орқангга боғланди, олдимга келдинг, энди ўлишингни билдинг. 
Далада икки марта «Ҳорманг», десам ҳам «Бор бўлинг», демадинг, — дебди. 
Шунда деҳқон: 
— Тақсир, ўша вақтда экадиган еримнинг оби-тоби жойида эди, бор бўлинг, дейишга ҳам 
вақтим йўқ эди. Бир тобидан қочмасин, дедим. Энди олдингизга келдим, қанча «бор бўлинг» 
керак бўлса, ола беринг — дебди. 
— Бир ботмон ердан қанча ғалла оласан? — дебди бек. Деҳқон: 
— Тақсир, агар иккита яхши ҳўкизим, бир хизматкорим бўлса, бир ботмон ердан икки юз 
ботмон ғалла оламан, — дебди. 
Бек: 
2
Гиранда — ушлаб келувчилар. 


Ўзбек халқ эртаклари. Ойжамол 

Download 1.56 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   36   37   38   39   40   41   42   43   ...   169




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling