Microsoft Word uzbek xalq ertaklari oyjamol ziyouz com doc


Download 1.56 Mb.
Pdf ko'rish
bet43/169
Sana02.01.2023
Hajmi1.56 Mb.
#1074956
1   ...   39   40   41   42   43   44   45   46   ...   169
Bog'liq
uzbek xalq ertaklari oyjamol ziyouz com

www.ziyouz.com кутубхонаси 
44
қилиб, севган хотинлари билан қолибди. 
 
Алдаркўса ва бой 
Бир куни Алдаркўса йўлда кетаётса, унинг олдидан бой чиқиб қолибди. У Алдаркўсага: 
— Ҳой Алдаркўса, қани мени бир алдаб кўр-чи, қўлингдан келармикан? — дебди. 
Алдаркўса қараса бой жуда такаббур кўринади. Алдаркўса «буни қандай қилиб алдасам экан
қуруқ алдасаммикан ёки ҳўл алдасаммикан», деб ўйланиб турибди-да: 
— Бой ота, алдар эдиму ҳозир кайфим йўқроқ, — дебди. 
— Нега кайфинг йўқ? — дебди бой. 
— Бир одамдан уч танга олган эдим, шу таъбимни хира қилди. 
— Мана, сенга еб кетарга уч танга. Қани, энди алдаб қўясанми? — деб бой унга пул 
тутқазибди. 
— Раҳмат сизга, бой ота, мен мана бу пулни ҳалиги нокастага бериб, келишда алдар 
халтамни олиб келаман. Ана ундан кейин ҳангомани кўрасиз, — деб Алдаркўса жўнаб кетибди. 
Бой уни етти хуфтонгача кутибди, келмабди. Шундан кейингина алданганини билибди. 
 
Донишманд чўпон 
Ўтган замонда бир подшо бўлган экан. У ҳамма нарсадан ҳам отни яхши кўрар экан. 
Кунлардан бир кун, подшо отхонага кириб қараса, отлари анча ориқлаб қолган эмиш. Подшо 
отбоқарини чақириб: 
— Отлар нима учун ориқлаб қолди? — деб сўрабди. Отбоқар подшонинг ғазабидан қўрқиб: 
— Э жаноби олийлари, отларингиз бир неча кундан буён ем-беда емай, зўр бериб 
кишнайдилар. Шаҳардан четроқда бошқа отлар бўлса керак. Ўша отларнинг овозига булар беда 
емасдан қўйган бўлсалар керак, деб ўйлайман, — дебди 
Подшо ўнг қўл вазирини чақириб: 
— Э доно вазир, навкарлар билан шаҳар ташқарисига чиқ, бошқа отларни кишнаб 
отларимнинг тинчлигини бузмайдиган қилиб кел! — дебди. Вазир подшога таъзим қилиб: 
— Э, подшоҳим, фармонингиз бекаму кўст ўз ерида қарор топгай, — деб навкарлари билан 
шаҳардан ташқарига чиқиб кетибди, юриб-юриб, шаҳардан йигирма-ўттиз чақирим нарида 
бўлган бир тоққа етибди. Тоққа чиқиб кўрсалар, бир чўпон йилқиларини ўтлоққа қўйиб, ўзи бир 
катта харсанг тошнинг устида чўзилиб ётган эмиш. Вазир чўпоннинг олдига бориб: 
— Э, аҳмоқ чўпон, ҳамма йилқиларингни ўтлоққа қўйиб юбориб, кишнатиб, уларнинг 
овозига маст бўлиб ётибсан. Шаҳарда бўлса сенинг отларингнинг кишнашини эшитиб, 
подшонинг отлари беда емай озиб қолмоқда. Мен сенга тезда отларингнинг оғизларини боғлаб 
қўйишни буюраман. Агарда буйруғимдан бўйин товлар экансан ўзингни жаллодга, отларингни 
подшога тортиқ қиламан, — дебди. 
Чўпон ҳайрон бўлиб, ноилож вазирнинг айтганларини қилишга мажбур бўлибди, 
йилқиларнинг оғизларини латта билан боғлабди. Кейин отларини бу фалокатдан қутқазиш 
йўлини ўйлаб, у бир қарорга келибди. Яйловда юрган бир катта туяни ва соқоли икки қарич 
келадиган бир такани ушлаб келиб, дадасидан қолган бир эски камон билан ўқларини олиб, 
шаҳарга қараб равона бўлибди. Чўпон шаҳар қалъасидан ичкарига кириб, растага борибди. 
Растада ноғора чалиб ўтирганларнинг ноғорасини отиб ёра берибди. Ноғорачилар чўпоннинг бу 
ишидан саросимага тушибдилар, ўрдага бориб чўпоннинг устидан арз қилибдилар. Подшо ўз 
ёнидаги вазирига чўпонни ушлаб, ҳузурига келтиришни буюрибди. Вазир навкарлар билан 


Ўзбек халқ эртаклари. Ойжамол 

Download 1.56 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   39   40   41   42   43   44   45   46   ...   169




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling