Microsoft Word uzbek xalq ertaklari oyjamol ziyouz com doc


Download 1.56 Mb.
Pdf ko'rish
bet51/169
Sana02.01.2023
Hajmi1.56 Mb.
#1074956
1   ...   47   48   49   50   51   52   53   54   ...   169
Bog'liq
uzbek xalq ertaklari oyjamol ziyouz com

Савдогар билан подачи 
Бор экан-да, йўқ экан. оч экан-да, тўқ экан, бир савдогар бор экан. У ҳар йили икки марта 
қалъага бориб келар экан. Ўзи кўп катта савдогар экан, қирқ савдогарга бош экан. Кунлардан 
бир кун савдогар: «Бу кун қалъага жўнаймиз», деб бошқа савдогарларга хабар қилибди. Ўзи 
саксон туяга мол юклабди. Шу орада қирқ савдогар ҳам тайёр бўлиб келибди. Қирқ кеча-ю қирқ 
кундуз йўл юрибди, йўл юрса ҳам мўл юрибди. Бир чўл-биёбонга етибди. Савдогарлар: 
— Эй, карвонбоши, шу ерда бир дам олсак, туяларимиз ёзилиб ўтлаб-сувлаб олса, — 
дебдилар. Карвонбоши: 
— Кўп яхши бўлади, — дебди. Улар юкларини тушириб, чўлга туяларини қўйиб 
юборишибди. Кўклам кунлари экан, чўл баҳор ёмғири билан майсазорга айланган экан. Туялар 
булоқдан сув ичибди. Савдогарлар ош-сув қилиб, еб-ичиб ўзлари ҳам кўп кайф қилишибди. 
Улар чувиллашиб, ҳангома қилиб ўтиришган экан, кўзларига кўрим ердан бир лочиқ 
кўринибди. Тўрт-беш савдогар маслаҳат қилиб: 
— Бу ерда элат бор экан, бориб кўрайлик, булар қандай эл экан, билайлик, — дебдилар. 
Тўрт-беш савдогар лочиққа бориб меҳмон бўлибдилар. У ёқдан бу ёқдан гаплашиб ўтириб 
лочиқнинг эгаси подачи эканини билишибди. Подачининг қизи билан кампири уйда экан. 
Кампир буларга ош-сув қилибди. Сўнгра подачининг қизи келиб энасига: 
— Эна, якта! — деб кетибди. Яна бир майдон ўтгандан кейии келиб: «Эна, дута!» деб 
кетибди. Тағин бир майдондан кейин келиб: «Эна, сета», дебди... Савдогар икки чойнак чой 
ичгунча: «Ҳафта», дебди. Савдогар: 
— Эна, бу қизингиз нима деди? — деб сўрабди. Кампир: 
— Эй, айланайин чироғларим, бизларнинг нимамизни сўрайсиз, бизлар бу чўлда чарх 
йигириб кун кўрамиз-да, қизим боятдан бери етти ийлик
5
ип йигирдим, деб кетди, — дебди. 
Карвонбоши кўнглида «бу қиз икки чойнак чой ичгунча етти ийлик ип йигирди. Бунинг 
турмуши хазина экан», деб ўйлабди. Сўнгра кампирдан сўрабди. 
— Эна, қизингизнинг боши бўшми? 
— Айланайин, қизимнинг боши бўш, — дебди кампир. Савдогар, қизни берса ҳар қандай 
қилиб олмоқ керак, қўшхонага бориб бунга бир совчи юборайин, деб ўйлаб қўйибди. 
Савдогарлар подачининг уйидан қўшхонага қайтиб келибди. Сўнгра карвонбоши 
савдогарлардан кўнгли тортганларни бир ерга тўплаб: 
— Эй қариндошларим, менга бир маслаҳат беринглар, мен шу подачининг қизига совчи 
юборайин дейман, сизлар нима дейсизлар? — деб сўрабди. Улар: 
— Бизларга маслаҳат солсангиз ҳозирча индамай туринг, биз қалъага бориб, бу молларни 
сотиб, бошқа мол олиб, туяларга юклаб қайтиб келамиз, ундан кейин совчи қўйсангиз, қўйинг! 
— дебдилар. Бу маслаҳат карвонбошига маъқул тушиб: 
— Туяларингни йиғиб, юкларни ортинглар, жўнай-миз, — дебди. 
Савдогарлар туяларни йиғиб, юкларини ортиб карвонбошига «тайёр бўлдик», дейишибди. 
Қирқ кеча-ю, қирқ кундуз йўл юриб, йўл юрса ҳам мўл юриб, қалъага етишибди. Карвонлар 
5
Ийлик — дуг 


Ўзбек халқ эртаклари. Ойжамол 

Download 1.56 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   47   48   49   50   51   52   53   54   ...   169




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling