Microsoft Word uzbek xalq ertaklari oyjamol ziyouz com doc
Download 1.56 Mb. Pdf ko'rish
|
uzbek xalq ertaklari oyjamol ziyouz com
www.ziyouz.com кутубхонаси
53 бозорга тушиб, молларини сотиб, бошқа молларни олиб, туяларига юклаб, қалъадан чиқиб жўнашибди. Қирқ кеча-ю, қирқ кукдуз йўл юриб, йўл юрса ҳам мўл юриб яна қалъага келишибди. Тўхтаган чўлга тушиб, туяларини ўтга қўйиб, ўзлари ош-сув қилиб, еб-ичиб ўтира берибдилар, дидига ёққан савдогарларни чақириб: — Энди бораман, — дебди. Қирқинбой совчиликнинг борди-келдисини гаплашиб, подачиникига борибди. Подачининг ўзи пода боқиб юрган экан. Уйда подачининг хотини билан қизи ўтирган экан. Дарров бир болани юбориб подачини айтдириб келибди. Подачи Қирқин билан кўришиб, ўтирибди. Қирқинбой: — Бобо, биздан йўл сўранг: «Йўл бўлсин» денг, — дебди. Подачи: — Ҳа, ўғлим, йўл бўлсин, хуш келибсиз, — дебди. Қирқинбой: — Йўл, йўл бўлса, ол бўлсин. Биз сизга совчиликка келдик. Карвонбоши сиз билан томир бўлмоқни ҳавас қилиб, мана бу қизингизни ўзига тенг кўрибди, — дебди. — Ҳа болам, карвонбоши бизни ўзига тенг кўрган бўлса, биз ҳам жонимиз билан тенг кўрдик, — дебди. — Бобо, тенг кўрган бўлсангиз энди, қизингизнинг қалимини айтинг, — дебди. — Болам, отингиз нима? — Эй бобо, отим Қирқинбой: — Эй болам, отингиз Қирқинбой бўлса, қирқта қизил норни юки билан берсин, тўй-қўйини карвонбошининг ўзи билади, — дебди. Қирқинбой: — Мен бориб карвонбошига айтайин, — деб, — Карвон ака, подачининг қизини сизга битирдим, — дебди. — Қандайга битирдинг? — дебди карвонбоши. Қирқин айтибди: — Қирқ қизил нор, устида юки билан, тўйини, қўйини ўзи билади, деб юборди, — дебди. Карвонбоши: — Бу туялардан қирқини санаб, юки билан олиб бориб беринглар! — дебди Карвонбоши тўйнинг қўйини, мойини, гуручини тўғрилаб, уларни ҳам савдогарлардан бериб юборибди. Сўнгра тўйни қилиб карвонбоши подачининг қизини олиб жўнабди. Неча кеча, неча кундуз йўл юрибди, йўл юрса ҳам мўл юрибди. Карвон ўз юртига қайтиб келибди, савдогарларнинг ҳар қайсиси ўз ҳовлисига кирибди, жой-жойига қарор топибди. Карвонбоши ўзига қарашли кал-кўрини йиғиб, подачининг қизига ўн кеча-кундуз тўй-томоша берибди. Карвонбоши подачининг қизи билан ўйнаб-кулиб юра берибди. Кунлардан бир кун карвонбоши: «Мен бу подачининг қизини кўп пул, мол бериб олдим. Чархини кўриб олдим. Бўлмаса менга бир дуруст одамнинг қизи ҳам тегар эди», деб ўйлабди. Бозордан ўттиз ботмон ғўза сотиб олиб, ҳовлисига олиб келиб ғаллахонага босиб қўйибди ва хотинига айтибди: — Эй хотин, мен энди туяларга мол юклаб қалъага кетаман, олти ойдан кейин қайтиб келаман, мен келгунча мана бу ғаллахонадаги ғўзани йигириб, калава қилиб, тағин ғаллахонага босиб қўясан, — деб карвонбоши навкарларини олиб, молларини юклаб жўнаб кета берибди. Энди икки оғиз сўзни савдогарнинг хотини — подачининг қизидан эшитинг: Подачининг қизи савдогарни жўнатиб на ғўза чувибди, на пахта савабди ва на чарх йигирибди. Ўйнаб юра берибди. Кундан кун, ойдан ой ўтибди, савдогарнинг келар вақтига бир ой, бир ярим ой қолганда подачининг қизи: «Энди савдогарнинг келар вақти яқин қолди, ҳали бир чангал пахта чувиганим йўқ», деб ўйлаб бир этак ғўзани чувиб, чархини, дугини, булғовичини 6 айвонга чиқариб қўйиб бир қозон атала қилибди. Бунинг одати бир нафас овқат емаса туролмас экан. Ўзи чарх йигирган вақтида бир одамга «оғзимга овқат солиб ўтир» демакка уялиб, икки қўлим билан чарх йигириб, тилим билан ялаб ўтираман, деб атала қилибди. 6 Булғович — чархнинг қулоғини айлантирадиган чўп. |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling