Microsoft Word uzbek xalq ertaklari oyjamol ziyouz com doc


Download 1.56 Mb.
Pdf ko'rish
bet60/169
Sana02.01.2023
Hajmi1.56 Mb.
#1074956
1   ...   56   57   58   59   60   61   62   63   ...   169
Bog'liq
uzbek xalq ertaklari oyjamol ziyouz com

www.ziyouz.com кутубхонаси 
61
учиб кетиб яна айланиб келибди-да, яна ҳалигиндай қичқириб, сайрабди. Подшо вазирларига: 
— Қуш нима деяпти, шуни айтиб берасизлар, — деб буйруқ берибди. Вазирлар нима 
дейишларини билмай, оғизларини очиб ўтираверибдилар. Кейин подшо ғазаб қилиб: 
— Ким шу қушнинг нима деганини айтиб бермаса, ўзи ўлимда, моли подшоликники! —
дебди. 
Вазирлар ҳайрон бўлиб: 
— Бу балодан қандай қутуламиз? — деб ташвиш чекибдилар. Вазирлар юртни айланиб
доно олимлардан қушнинг нима деганини сўрабдилар. Ҳеч ким жавоб бера олмабди. Энг 
охирида вазирлардан бир ақллироғи: 
— Бу сўроққа подшонинг қизи жавоб берар, агар у ҳам беролмаса, ҳаммамиз мол-жонимиз 
билан хайрлаша берсак ҳам бўлади, — дебди. 
Қирқ вазир яширинча бориб подшонинг қизидан сўрабдилар. Подшонинг қизи: 
— Агар отамга айтмасанглар, мен саволингизга жавоб берай, борди-ю, отам билиб қолса, 
унда мени тирик қўймайди, — дебди. 
Вазирлар ҳаммаси қасам ичишибди. 
— Ҳовуз бўйидаги қарамон тепасида ўтирган қуш: «Жинни эрни соғ қиладиган ҳам хотин, 
соғ эрни жинни қиладиган ҳам хотин, ҳазир бўл. Хотининг сени жинни қилади!» дегани. 
Қушнинг жониқиб сайраганининг маъниси шунда, — деб жавоб берибди. 
Вазирлар жуда суюниб ҳаммалари подшонинг олдига боришибди. Қиз нима деган бўлса, 
ҳаммасинн подшога гапириб берибдилар. Подшо ғазабланиб: 
— Сизларга буни ким айтди? — деб сўрабди. 
— Ўзларимиз топдик, — дебдилар. 
— Сизларга биров айтган, тез жавоб беринг, бўлмаса ҳаммангизни дорга остираман! — деб 
сиёсат қилибди. 
Вазирлар қўрққанларидан: 
— Қизингиз айтди, — дебдилар. 
Подшо: 
— Қизимни дорга осинглар, — деб буйруқ берибди. Шунда вазирларнинг биттаси: 
— Подшоҳим, ўз қизингизни эл орасида дорга остирманг, яхшиси, чўл-биёбонга обориб 
ўлдирсинлар, ҳеч ким билмайди, — дебди. Подшо кўнибди. 
Вазирларидан иккиси икки жаллодни олиб, қизнинг қўл-оёқларини боғлаб, отга ўнгариб, 
чўл-биёбонга қараб кетибдилар. Вазирлар бу қиз гуноҳсиз, бизни ўлимдан сақлаб қолди, биз 
ҳам буни ўлдирмайлик, деган маслаҳатга келибдилар, қизни саҳрога олиб бориб қўл-оёқларики 
ечиб юборибдилар-да: 
— Ҳамма бало сенинг ақлингда, хафа бўлма, қиз ажалинг етмаган бўлса, кунингни кўриб 
кетарсан, — деб бир кўйлакни қонга бўяб, подшога келтириб берибдилар. 
Энди сўзни подшонинг қизидан эшитинг: 
Қиз чўл-биёбонда ёлғиз ўзи қолиб, нима қилишиии билмай, боши оққан томонга қараб 
кетаверибди. Йўл юриб, йўл юрса ҳам мўл юрибди. Кечга бориб, узоқдан бир ёлғиз гужумни 
кўрибди. Шу гужум томонга қараб кетаверибди. Яқин бориб қараса, гужумнинг тагида бир 
бостирма, бостирманинг олдидан тиниқ бир чашма шилдираб оқиб турибди. Қиз аста бориб, 
уйнинг ичига қарабди. Уйнинг ичида ҳеч ким йўқ, ерга йиртиқ палос ташланган, ҳар ер-ҳар ерда 
бўйра чўплари сочилиб ётибди. Қиз уйга кириб ҳалиги палос устига ётибди-да, қаттиқ 
чарчаганлигидан дарров ухлаб қолибди. 
Бир оздан кейин қизнинг қулоғига уйқу аралаш бир овоз эшитилибди: 
Отим Қулман девона,
Одамлардан бегона,


Ўзбек халқ эртаклари. Ойжамол 

Download 1.56 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   56   57   58   59   60   61   62   63   ...   169




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling