Microsoft Word uzbek xalq ertaklari oyjamol ziyouz com doc
Download 1.56 Mb. Pdf ko'rish
|
uzbek xalq ertaklari oyjamol ziyouz com
www.ziyouz.com кутубхонаси
58 — Хотинингиз туғди, дейсан, подшо шодланиб, «нима туғди» деганда, икки эчки боласи туғди: бири урғочи, бири эркак дейсан, — деб обдан тайинлашибди. Чопар бориб, бу хабарни подшога етказибди. Буни эшитган подшо ғазабланиб, Зулфияни зиндонга ташлатибди. Энди гапни бошқа томондан эшитинг: Йўлдан ўтаётган карвонлар шум кампир ташлаб кетган болаларни кўриб, ҳайрон бўлибдилар. Улар орасида бир киши бор экан. Болаларга унинг раҳми келиб иккаласини олиб кетибди. Тирноқ бетига зор бўлиб юрган эр-хотин икки болани яхшилаб парвариш қила бошлабди. Уларга Ҳасан ва Зуҳра деб ном қўйишибди. Ойдан ой, йилдан йил ўтиб, Ҳасан билан Зуҳра етти ёшга киришибди. Асранди болаларга ота-она жуда бино қўйишиб, уларга одоб-таълим ўргатишибди. Болалар бу камбағал оилада жуда яхши тарбия олиб етишибдилар. Ҳасан улғайгаи сари кучли, бақувват бўлаверибди. Курашда ўзидан катталарни ҳам йиқитадиган забардаст полвон бўлибди. У ҳар ишни уддалайдиган тадбирли, баҳодир йигит бўлиб етишибди. Зуҳра эса ҳунар ўрганиб, чиройли гиламлар тўқийдиган бўлибди. Зуҳранинг тўқиган гиламлари бозордаги гиламлардан ўн чандон қиммат юрар экан. Кунлардан бир кун Ҳасан отасига: — Менга бир яхши от, бир қилич ва бир ўқ-ёй олпб беринг, — деб ялинибди. Отаси ўғлининг айтганларини олиб берибди. Ҳасан ҳар куни овга чиқадиган бўлибди. Ўша юртнинг подшоси ҳам овга чиқар экан. Ҳасан ёш бўлса ҳамки, кўпгина ов қилар, подшо эса қуруқ қайтар экан. Подшо бу ҳодисани хотинига айтиб берар экан. Бир куни Ҳасанга отаси бундай дебди: — Синглинг билан икковингни чақалоқлигингда чўлдан топиб олган эдим, икковингни парвариш қилдик, мана энди катта бўлдиларингиз. Шунда Ҳасан отасига миннатдорлик билдириб: — Энди сизлардан бошқа ота-онамиз йўқ. Синглим икковимиз сиз билан онамизга қўлимиздан келганча яхшилик қилайлик, — дебди. Кунлардан бир кун Ҳасан овга чиқибди. Подшо ҳам овга чиққан экан. Ҳасан кўп ов қилибди. Подшо бош вазири билан қуруқ қайтибди. Бу нарса подшога алам қилиб, Ҳасандан: — Э, бола, нимага бу ерда ов қиласан? Ўзинг кимнинг ўғлисан? — деб сўрабди. Шунда Ҳасан чақалоқлик вақтида синглиси икковини бир карвон топиб олганидан тортиб, синглисининг ҳозир гилам тўқишга жуда уста бўлганигача айтиб берибди. Подшо аҳмоқ экан, ҳеч нарсани ўйламабди. Аммо ҳалиги вазир ўйлаб туриб: «Ўша болалар ўлмай, катта бўлган экан-да, ўзи ҳам худди отасига ўхшайди», деб кўнглига тугиб қўйибди ва бўлган воқеани бориб қизи билан шум кампирга айтиб берибди. Вазирнинг қизи жуда айёр экан: — Ҳа, ота, ўша болалар худди Зулфиянинг болалари, — дебди. Вазир ҳам: — Ўшалар бўлса ажаб эмас, — дебди. Подшонинг бош вазири, қирқ хотин, шум кампир кўп афсус қилибдилар. Подшо эртасига яна овга чиқибди. Ҳасан ҳам овга чиққан экан. Ҳасан подшони уйига чорлабди. Ҳасаннинг боқиб катта қилган отаси подшони яхши қабул қилибди. Суҳбат чортанг келибди. Подшо турли воқеаларни айтиб берибди. Зулфия тўғрисида ҳам сўз бўпти. Ҳасан билан Зуҳрани гапирибди. Карвоннинг хотини доно экан. У Ҳасанга қарабди, подшога қарабди, иккаласининг тусини, қош-кўзини бир-бирига ўхшатибди. — Э шоҳим, бир қошиқ қонимдан кечсангиз, бир гапим бор айтсам, — дебди. — Кечдим, айт, — дебди подшо. Хотин гап бошлабди: — Ўзингиз «менинг қирқ хотиним бор эди, ҳеч қайсиси туғмас эди», дедингиз. Шундан кейин Зулфия деган қизга уйланганингизни ва унинг икки эчки боласи туққанини айтдингиз. Менимча, кундошлар Зулфияни кўролмай, макр-ҳийла билан икки бола ўрнига икки эчки боласини келтириб қўйишган бўлса керак. «Зулфия икки эчки боласи туғди», деган гап ёлғон. |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling