Microsoft Word uzbek xalq ertaklari oyjamol ziyouz com doc


Download 1.56 Mb.
Pdf ko'rish
bet59/169
Sana02.01.2023
Hajmi1.56 Mb.
#1074956
1   ...   55   56   57   58   59   60   61   62   ...   169
Bog'liq
uzbek xalq ertaklari oyjamol ziyouz com

www.ziyouz.com кутубхонаси 
60
Ойжамол: 
— Узун-узун ҳамён, ундан узун ҳамён, уни топинг дилбарим? — дебди. 
Кал: 
— Узун-узун ҳамён — тутун аланга эмасми, ундан узун ҳамён — булут эмасми? Топдимми, 
дилбарим, топмадимми, дилбарим? — деб жавоб берибди. 
Ойжамол: 
— Топдингиз! Иккинчи шартим бу турур: Қамиш учи қалтироқ, игна учи ялтироқ, буни 
топинг, дилбарим? — дебди. 
Кал: 
—Қамиш учи қалтироқ — шамол анинг эмасми, Игна учи ялтироқ —чироқ анинг эмасми? 
Топдимми, дилбарим, топмадимми, дилбарим? — дебди. Ойжамол: 
— Топдингиз! Учинчи шартим бу турур: Такур-тукур такрабо, ичи тўла меҳрибо, уни 
топинг дилбарим? — дебди. Кал: 
— Такур-тукур такрабо — бешик анинг эмасми, Ичи тўла меҳрибо — бола анинг эмасми? 
Топдимми, дилбарим, топмадимми, дилбарим? — дебди. 
Ойжамол: 
—Топдингиз! Тўртинчи шартим бу турур: Сассиқ кўлда ит ҳурар, уни топинг дилбарим? —
дебди. Кал. 
— Сассиқ кўлда ит ҳурар — бақа аканг эмасми? Топдимми, дилбарим, топмадимми, 
дилбарим? — дебди. Ойжамол: 
— Топдингиз! Бешинчи шартим бу турур: Тоғнинг учи тўқирчоқ, буни топинг дилбарим? — 
дебди. Кал: 
— Тоғнинг учи тўқирчоқ — кал аканг эмасми? Топдимми, дилбарим, топмадимми, 
дилбарим? — дебди. Ойжамол: 
— Топдингиз! Шартларимни тўла бажардингиз. Энди мен сизники, қаерга десангиз ўша ерга 
кетаверамаи, — дебди. 
Шундай қилиб, подачи кал Ойжамолнинг ҳамма топишмоқларини топиб, унга эришибди. 
Подшо элу юртда гап бўлишидан қўрқиб, қирқ кеча-ю қирқ кундуз тўй-томоша қилиб, қизини 
подачи калга никоҳлаб берибди. 
Тўйдан кейин кал Ойжамолни олиб ўз жойига қайтиб, подасини боқиб, шоду хуррамликда 
мурод-мақсадига етибди. 
Доно хотин 
Бир бор экан, бир йўқ экан, қадим замонда бир подшо бўлган экан. Унинг ёмон бир хотини 
бор экан. Ўзи туғмас экан, подшо бошқа хотин олай деса қўймас экан. Қитмир, бадкирдор экан. 
Юзи оқ бўлса ҳам ичи қора экан, ундан кўпларнинг кўнгли яра экан. Подшонинг ўлган 
хотинидан бир қиз қолган экан. Қиз подшонинг якка-ю ягона фарзанди бўлса ҳам уни ёмон 
кўрар экан. «Қиз бола-туз бола», деб қизини хафа қилаверар экан. Лекин подшонинг қизи жуда 
чиройли, доно ва чевар экан. Қиз подшога кўп ақлли гапларни айтар экан, лекин подшо 
хотинининг сўзига кириб, қизининг гапига қулоқ солмас экан, бир гапда турмас экан. Қизи 
олим экан, подшо золим экан. 
Кунлардан бир кун подшо кайф-сафо қилиб ўтирган экан, бирдан ҳовуз бўйидаги қарамон
7
тепасига чиройли бир қуш келиб қўнибди. Кейин подшо томонга қичқириб, сайрай берибди. 
Подшо одамларига шу қушни тутинглар, деб буйруқ берибди. Бироқ ҳеч ким тута олмабди. Қуш 
7
Қарамон — қайрағоч. 


Ўзбек халқ эртаклари. Ойжамол 

Download 1.56 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   55   56   57   58   59   60   61   62   ...   169




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling