Microsoft Word uzbek xalq ertaklari oyjamol ziyouz com doc


Download 1.56 Mb.
Pdf ko'rish
bet61/169
Sana02.01.2023
Hajmi1.56 Mb.
#1074956
1   ...   57   58   59   60   61   62   63   64   ...   169
Bog'liq
uzbek xalq ertaklari oyjamol ziyouz com

www.ziyouz.com кутубхонаси 
62
Турар жойим вайрона,
Дунё бевафо экан. 
 
Қиз кўзини очиб қараса, сочлари жингалак-жингалак бўлиб ўсган, кўзлари ўтдек чақнаб 
ёниб турган бир бадбуруш одам тепасида турган эмиш. Қиз ирғиб ўрнидан турибди, ҳалиги 
одам қаҳ-қаҳ уриб кулиб, ўз ашуласини айтаверибди. Қиз бир оз ўзига келиб, ундан: «Сен 
кимсан?» деб сўрабди. Лекин у одам алжирайверибди. Қиз: «Бу жинни экан», деб ўйлабди. Қиз 
ҳалиги одамни бошлаб, чашманинг ёқасига олиб борибди. Унинг сочларини олибди
соқолларини тарабди, уст-бош кийимларини ювиб берибди. Кунлар ўтаверибди. Қиз турли 
гиёҳлардан дори ясаб, ҳалиги одамни даволай бошлабди. Олти ой деганда, ҳалиги девона 
тузалибди. Шунда у одам ўз бошидан ўтган воқеаларни бир-бир айтиб берибди. 
— Менинг бу аҳволга тушишимга хотиним сабабчи: камбағалсан, мол-дунёнг йўқ, деб мени 
ҳайдаб юборди, хотинимни яхши кўрардим, икки йил саргардон бўлиб юрдим, ундан кейин 
нима бўлганимни ўзим ҳам билмайман, — дебди. 
Қиз Қулманга хотин бўлиб, бирга яшайверибди. Йигит деҳқончилик қилар экан, ов овлар 
экан, хотини бўлса, одамларни даволар экан, гилам тўқир экан, кашта тикар экан. Орадан икки 
йил ўтибди, турмушлари жуда яхши бўлиб кетибди. Бир ўғил, бир қиз кўришибди. 
Кунлардан бир кун Қулманнинг хотини эрига: 
— Агар кўнсанг, подшони вазирлари билан бир зиёфатга чақирамиз, — дебди. 
Эри ҳам кўнибди. Подшо вазирлари билан Қулманнинг уйига меҳмон бўлиб келибди. Қиз 
подшога бўлган воқеаларнинг ҳаммасини бирма-бир айтиб берибди. Подшо ёмон хотинининг 
жабридан жони азобда қолган экан, унинг устига қизидан ажралиб, фарзандсизлик ўтида куяр 
экан. Қизининг ҳикоясини эшитиб подшо йиғлайверибди. Кейин ҳаммалари юртга қайтиб 
келишибди. Подшо янгидан тўй-томоша қилиб, қизини Қулманга никоҳлаб берибди. Қулман 
юртга подшо бўлиб, ҳаммалари мурод-мақсадларига етишибди. «Эрни эр қиладиган ҳам хотин, 
эрни қора ер қиладигаи ҳам хотин», деган нақлнинг маъниси шу экан. 
Туҳмат 
Бор экан, йўқ экан, оч экан, тўқ экан, қадим замонда, Бухоро шаҳрида Хондархон деган 
подшо ўтган экан. Подшонинг вазирлари ичида Қосим жаллод деган бир вазир бор экан. Подшо 
унинг сўзини эътиборга олар экан. 
Муҳаммаджон деган бир йигит орзу-ҳавас билан бир бойнинг қизини олган экан. 
Муҳаммаджон хотини билан етти йил бирга умр кечириб, ҳеч фарзанд кўрмабди. 
Бир кун Муҳаммаджон хотинига қараб айтибди: 
— Эй хотин, мен тенги уйланганлар фарзанд кўрди. Улардан бирортаси боласини кўтариб 
кўчага чиққанини кўрсам, ерга кириб кетаман. Мен сен билан етти йил умр қилиб, фарзанд 
кўрмадим. Жуда хафаман. Маҳалламдаги ўртоқларим билан бир саёҳат қилиб келмоқчиман. 
Сен мени уч йил кут. Агар уч йил кутмасдан бошқа эр қилсанг, сендан рози бўлмайман. 
Йигит уч йилга етар-етмас уй харажатларини тўғрилаб, хотинига: 
— Остона хатлаб эшикка чиқмайсан, — деб сафарга кетибди. 
Хотини эридан ҳомиладор бўлиб қолган экан. Орадан тўққиз ой, тўққиз кун ўтгач, ўғил 
кўрибди. Ўғлини яхши тарбиялабди. Эрининг кетганига икки ярим йил бўлибди. Кунлардан бир 
кун боласини аллалаб ухлатаётганида, эрининг сўзлари эсига тушиб, шундай қўшиқ айтибди. 
Алла болам, аллаё, алла,
Жон болам, жоним болам, аллаё, алла.


Ўзбек халқ эртаклари. Ойжамол 

Download 1.56 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   57   58   59   60   61   62   63   64   ...   169




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling