Microsoft Word uzbek xalq ertaklari oyjamol ziyouz com doc


Download 1.56 Mb.
Pdf ko'rish
bet54/169
Sana02.01.2023
Hajmi1.56 Mb.
#1074956
1   ...   50   51   52   53   54   55   56   57   ...   169
Bog'liq
uzbek xalq ertaklari oyjamol ziyouz com

Ҳасан ва Зуҳра 


Ўзбек халқ эртаклари. Ойжамол 
www.ziyouz.com кутубхонаси 
55
Бир бор экан, бир йўқ экан, қадим замонда бир подачи чол билан кампир бор экан. 
Уларнинг Насиба, Гулбаҳор ва Зулфия деган уч қизи бўлар экан. 
Ойдан ой, йилдан йил ўтибди, қизларнинг бўйи етибди. Насиба йигирма бирга, Гулбаҳор ўн 
тўққизга, Зулфия ўн саккизга кирибди. 
Чол-кампир қизларига совчи келмагани учун кеча-ю кундуз хафа бўлиб юришибди. 
Кунлардан бир куни чол кампирга қараб: 
— Қариган чоғимизда жуда қийин аҳволда қолдик, бу уч қиз ўғил бўлганда бизни боқарди. 
Ҳеч бўлмаса буларга совчи келса ҳам майли эди, у ҳам йўқ, — деб зорланибди. 
Кампир чолга жавобан: 
— Бизнинг касбимиз қашшоқ подачилик бўлганидан кейин қизларимизни ким ҳам олар эди? 
— дебди. Чол ўйлаб туриб, кампирга бундай дебди: 
— Бир маслаҳат бор, қизларимизни ўзимизга ўхшаган камбағалга берсак дейман. Агар улар 
маъқул топса, енгил-елпи тўй қилиб, қизимизни берайлик! 
Чолнинг бу маслаҳати кампирга маъқул тушибди. 
Чолдан аввал кампир йўлга равона бўлиб, қкшлоқдаги бойнинг қароллари билан бирма-бир 
учрашиб, ҳар қайсисига шундай дебди: 
— Болам, сенга бир сўзим бор, қизларимнинг бўйи етди. «Тенг тенгги билан» дегандай, сен 
ҳам камбағал, мен ҳам. Топганингни тўй қилиб, қизларимиздан хоҳлаганингни ола қол. Лекин 
кампирнинг бу сўзига ҳеч қайси қарол кўнмабди, кампирнинг иши унмабди. 
Бечора кампир пешонасига бир уриб, йўлга тушибди. Шундай қилиб, подачининг қизлари 
куёвга чиқмай юраверибдилар. 
Бир кун қизлар сўзлашиб ўтириб: «Оқжарнинг тути пишибди, бир бориб тутхўрлик қилиб 
келмаймизми?» дейишибди. Сўнгра учовлари Оқжарга кетишибди. Боришса, тут пишган, ҳамма 
ёқ чаманзор, булбуллар сайрамоқда эмиш. Қизлар кундузи тут ейишибди. Кечаси чайлада 
иккиси ётиб ухласа, бири уйғоқ, ўтириб пойлабди. Учала қиз шу аҳволда юраверибди. 
Энди гапни бошқа ёқдан эшитинг: 
Ўша юртнинг бир золим подшоси бор экан, ўғил-қизга зор экан, қирқ хотини бор экан-у, ҳеч 
бири туғмас экан. У бир кун тахтда ўтириб, вазир-вузаролари, донишманд ва сипоҳиларини 
йиғиб, уларга шундай дебди: 
— Э ёронлар, мен подшолик даврини суриб, кўп кайфу сафо қилдим. Энди умрим ғам-
андуҳда ўтмоқда. Оламдан ўтсам ўрнимда қоладиган ўғил-қизим йўқ. Шунинг учун 
камбағалми, қашшоқми, менга барибир, тезроқ бир қиз топилсин, топилганда қирқ кун улоқ 
чопилсин! 
Шундан сўнг вазир-вузаролар маслаҳат қилиб, ҳар ёққа тарқалишибди. Подшо қирқ 
хотинини йиғиб: 
— Эй хотинларим, сизларни кўп дунё сарф қилиб олган эдим. Сизлар билан шу вақтгача 
яшадим, энди ёшим улғайиб қолди. Ҳануз фарзанд кўрмаганим учун жуда хафаман. Энди яна 
уйланмоқчиман. Менга бир хотин олиб беринглар, — дебди. 
Хотинлар ҳам рози бўлишибди. 
Подшо: «Бир ўғил, бир қиз кўрсам, катта тўй қилар эдим», деб ўз-ўзича хурсанд бўлиб 
юраркан. Қирқ хотини яширинча йиғилиб, маслаҳат қилишибди. Улардан бири туриб: 
Подшо уйланса, фарзанд кўрса, бизга ғазаб қилса, аҳволимиз қандай бўлар экан? — 
дебди. Шунда подшонинг катта хотини, яъни вазирнинг қизи бундай дебди: 
— Ҳой, халойиқ! Подшо фарзанд кўрмаганидан яна уйланмоқчи. Шунинг учун қашшоқ 
бўлса ҳам, етим бўлса ҳам бир қиз топинглар! 
Шунда бир киши туриб: 
— Тақсир, бир қошиқ қонимдан кечсангиз, бир сўз айтсам, — дебди. Вазир: 


Ўзбек халқ эртаклари. Ойжамол 

Download 1.56 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   50   51   52   53   54   55   56   57   ...   169




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling