Microsoft Word uzbek xalq ertaklari oyjamol ziyouz com doc


Download 1.56 Mb.
Pdf ko'rish
bet45/169
Sana02.01.2023
Hajmi1.56 Mb.
#1074956
1   ...   41   42   43   44   45   46   47   48   ...   169
Bog'liq
uzbek xalq ertaklari oyjamol ziyouz com

www.ziyouz.com кутубхонаси 
46
келишибди. Қалъа бўйлаб қозиқларни қоқиб қозиқларга тери иплари боғлаб, шаҳарни 
айлантириб чиқибдилар. Беш ҳўкиз терисидан қилинган ип шаҳарни айлантириб чиқишга 
етибди-ю, шу билан тамом бўлибди. 
Чўпон ўртоқлари билан шу ишларни қилиб бўлгандан кейин қўлига подшо томонидан 
берилган васиқани олиб, подшо олдига борибди. Чўпон таъзимни бажо келтиргач, подшога 
қараб: 
— Эй подшо, ўз фармонингиздан қайтмайсизми? — дебди. Подшо: 
— Муҳрим бўлса қайтмайман, — дебди. Чўпон қўлидаги васиқани кўрсатиб: 
— Мана шу восиқага биноан шу шаҳар бутун халқи билан меники бўлди, — дебди. 
Подшо ҳайрон бўлиб: 
— Бу сўзни қандай асос билан айтасан? — дебди. Чўпон жавоб бериб: 
— Агар менинг асосимни ўз кўзингиз билан кўришни истасангиз мен билан шаҳар 
ташқарисига чиқинг, — дебди. 
Подшо чўпоннинг сўзини қабул қилиб, бутун амалдорлари билан шаҳар қалъасига чиқибди. 
Подшо чўпонга. 
— Қани, асосингни кўрсат? — дебди. 
Чўпон подшони бошлаб шаҳар қалъасини айлантириб, теридан қилинган ипларни кўрсатиб, 
шаҳарни айланиб чиққанларидан сўнг, ўртоқларига ҳамма тери ипларни йиғиштириб чиқишни 
буюрибди. Ўртоқлари ипларни йиғиштириб келгандан сўнг, чўпон ҳар бир ҳўкиз терисининг 
рангига қараб бошқа-бошқа қилиб ажратиб, тери ипларни қирқилиб олинган жойларига қўйиб, 
ҳар бир ҳўкиз терисини ўз ҳолига келтириб подшога кўрсатибди. Подшо чўпоннинг ақлига 
қойил қолиб, ўзининг берган васиқасини қайтариб олишга амалдорлардан уялиб, чўпонга: 
— Бор, сенга шу шаҳарни бердим, — деб ўзи шаҳардан чўл томонга чиқиб кетибди. Подшо 
амалдорлари ўша ерда чўпонга подшолик тожини кийдириб, карнай-сурнайлар чалдириб
ўрдага келишибди. Шундай қилиб чўпон шаҳарга подшо бўлибди. Ёрдамлашган тўртта чўпонни 
ўзига ёрдамчи қилиб, уларни ярамас амалдорлар ўрнига тайинлабди. Зиндонда ётган бегуноҳ 
камбағалларни озод қилибди. Ўзи одил подшо бўлиб, мурод-мақсадига етибди. 

Download 1.56 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   41   42   43   44   45   46   47   48   ...   169




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling