www.ziyouz.com кутубхонаси
38
Мен келдим карвон бўлиб,
Карвонга сорбон бўлиб.
Тоҳиржонни йўқотиб,
Юрибман ҳайрон бўлиб.
Бу ғазални эшитиб, Тоҳир қаҳ-қаҳ уриб кулиб юборибди. Уни пойлаб юрган одамлар
подшоҳга суюнчига югуриб кетибдилар. Бошқалар эса ҳайрон бўлиб қолибди. Тоҳир
карвонбошига қараб бир ғазал айтибди:
Э туя минган йигит,
Орқангга қараб кетгин.
Ҳали айтган байтингни,
Тағин бир айтиб ўтгин.
Карвонбоши:
Тоҳир деган санмисан,
Зуҳрани танирмисан?
Зуҳрадан келса хабар
Ўрнингдан турармисан?
Тоҳир «Зуҳра» деган сўзни эшитиш биланоқ, югуриб бориб карвонбоши минган туянинг
бўйнига осилибди ва:
— Мени олиб кет, мен кетаман, бориб Зуҳрамни бир кўрай, — деб ёлворибди. Карвонбоши
сўз бошлаб:
— Зуҳра эрга тегиб, уйда тинч ўтирибди, энди ундан фойда йўқ. Бу ерда шунча вақт
турдинг, уйлангандирсан. Мен ёлғиз сенинг бор-йўқлигингни билиб кетгани келдим, — дебди.
Шунда Тоҳир:
— Йўқ, кетаман, олиб кет мени, ўлсам ҳам ўша жойда ўлай, — деб яна ёлворибди.
Карвонбоши шунча насиҳат қилса ҳам, Тоҳир унамабди, карвонбошига:
— Бу ерда подшоҳнинг қизини мен розилик бермасам ҳам зўр билан бердилар. Бугун қирқ
кундирки, ҳали ҳам қизга бир оғиз гап айтганим йўқ, юзига ҳам қараганим йўқ, — дебди.
Карвонбоши Тоҳирга:
— Э нодон, кетма, шу хотининг билан кун кўриб ўтавер, Зуҳрадан сенга ҳеч фойда йўқ, —
дебди.
Тоҳир унамабди.
— Бўлмаса бор, умид билан бир ёстиққа бош қўйганинг билан хайр-маъзур қилиб чиқ, —
дебди карвонбоши.
Тоҳир хотини олдига югуриб келибди, қиз ясаниб ўтирган экан. Унга қараб бир ғазал
айтибди:
Эй подшоҳнинг қизи,
Ҳурматим баланд сизга.
Зуҳрадан келди хабар,
Жавоб берингиз бизга.
X а д и ч а
Сув келар сузукмиди,
Қўлимда узукмиди?
Ўзбек халқ эртаклари. Ойжамол
Do'stlaringiz bilan baham: |