Microsoft Word uzbek xalq ertaklari oyjamol ziyouz com doc
Download 1.56 Mb. Pdf ko'rish
|
uzbek xalq ertaklari oyjamol ziyouz com
www.ziyouz.com кутубхонаси
28 сўрабди. Унга йигит бутун бошидан ўтган, курган-кечирганларини сўзлаб, ётган йигит ўртоғи Бўз бола эканини айтибди ва: — Сен ўзинг кимсан, бу кимнинг жойи? — деб сўрабди. Қиз: — Бу сарой шу юртнинг хони Ойтуғдихоннинг қизи Ойпарча бегимнинг махсус саройи, мен унинг чўрисиман. Хон бугун-эрта қизини узатади, мен Ойпарча бегимнинг сочларини ювмоқ учун сувга чиққан эдим. Сизларни кўриб, эсим оғиб, обдастамни сувга тушириб юбордим. Энди Ойпарча бегимга нима жавоб бераман?! — деб йиғлабди. Йигитнинг қизга раҳми келиб, ечиниб сувга шўнғиб, олтин обдастани тополмабди. Қиз эса йиғлаб-йиғлаб саройга кириб кетибди. Ойпарча бегим чўрини койиб, кеч қолганининг сабабини сўраб, обдаста билан сувни талаб қилибди. Чўри кўрганларини сўзлаб, Бўз боланинг чиройини хон қизига мақтабди, Ойпарчанинг шавқи ортиб, қизиқиб дарё томонга қаратиб қурилган эшикчани очиб қараса: айтганидек уч йигит ётибди. Улар бири биридан чиройли, ҳаммасидан ҳам чўри қиз айтгандек ўртада ётган Бўз бола жуда ҳам чиройли. Кўра солиб ишқ ўти юрагига тегиб, «воҳ» деб ўзини ташлабди. Чўри қиз гулоб сепиб Ойпарчани ўзига келтирибди. Хон қизи чўридан икки олма келтирмоқни сўрабди. Чўри икки қизил олма келтириб берибди. Ойпарча мўлжаллаб туриб, олмани Бўз болага ирғитиб, уйғотибди. Бўз бола уйғониб қараса, юқори эшикчада бир қизил гул очилиб-кулиб, юз ноз-карашма билан буралиб турибди. Бу қандай қиз экан ёки тушиммикан, деб кўзини уқалаб қараб турса, қиз бир қизил олмани Бўз бола томон ирғитиб, эшикни бекитиб, яна очиб қарабди. Бўз бола ҳам бир кўришдаёқ ошиқи беқарор бўлиб, ёнидан рўмолчасини олиб, ҳилпиратиб, юрагига босибди, яъни хон қизига: «мен сени севаман, яқинимга кел», деган ишоратига «мен ҳам сени севаман», деб юрак алангасини ишора бнлан маълум қилибди, ирғиб ўрнидан туриб, сарой тагига бориб, унинг ким эканини сўрабди. Иккаласи бир-бирининг ким эканлигини сўрашганидаи кейин, хон қизи: — Мени отам бир севмаган хонзодага бермоқчи, сен истасанг бошқа томонларга қочиб кетамиз, — дебди. Бўз бола: — Менинг иккита ўртоғим бор, уларни нима қиламиз? — дебди. Қиз: — Улар кетимиздан борарлар, сен кечқурун эл ухлаган чоғда шу ерга кел, мен икки от билан сени кутаман, бирга қочамиз, — дебди. Бўз бола «хўп» деб ўртоқлари ёнига қайтиб, воқеани уларга айтиб, кечқурун эл ухлаган чоғда дўстлари билан хайрлашиб, сарой томон борса, қиз отлар билан тайёр бўлиб, кутиб турган экан. Иккаласи отларга минишиб, сарой ва юрти билан хайрлашиб, ота-онаси билан хайр-маъзурни насия қилиб, ҳайё-ҳайт, деб йўлга тушибди. Иккала ёр жўнади, Саҳроларни чангитиб, Қувалашиб, ўйнашиб, Тоғларда от сакратиб. Иккала ёр жўнади, Эл уйқуга кирганда. Қучоқлашди, ўпишди, Ой мўралаб турганда. Шу юрганларича йўл юриб, йўл юришса ҳам мўл юриб, беш кечаю беш кундуз деганда баланд бир қўрғонга етибдилар, эгаигидан кириб қарасалар, хонлар саройидек олий иморатлару |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling