Microsoft Word uzbek xalq ertaklari oyjamol ziyouz com doc
Download 1.56 Mb. Pdf ko'rish
|
uzbek xalq ertaklari oyjamol ziyouz com
www.ziyouz.com кутубхонаси
27 Ҳайдаб кетгин Бўз бола. Бўз болахон, Бўз бола, Бўзларда битган лола. Йилқидаги отлардан — Мина кетгин, Бўз бола. Бўз болахон, Бўз бола, Бўзларда битган лола. Бўғчадаги тўнлардан — Кия кетгин, Бўз бола. Бўз болахон, Бўз бола, Бўзларда битган лола. Ғазнадаги пуллардан — Ола кетгин, Бўз бола. Бўз боланинг жуда ҳам аччиғи чиқиб: Қўтондаги қўйларинг, Ўн ошингга сўйилсин. Йилқидаги отларинг, Маъракангга сўйилсин. Бўғчадаги тўнларинг, Товутингга ёпилсин. Ғазнадаги пулларинг, Товутингдан сочилсин, деб отасининг сўзига қарамай, бадар кета берибди. Уч ўртоқ уч оғайнидек юра берибдилар. Йўл юришибди, йўл юришса ҳам мўл юришибди. Қумлар босиб, чўл кезиб, Дарё кечиб, тоғ ошиб, Уч оғайни юрдилар, Гурунглашиб, ўйнашиб. Юриб-юриб бир дарахтзорга боришибди. Бир оз овқатланиб, дам олиб ўтиришган экан, бир дарахт шохида бир лочинни кўришибди. Уни тутиб олиб кета беришибди. Йўлда тоғ орасида бир този ит юрган экан, уни ҳам тутиб олишибди. Йўлда қуш бир томонга қараб интилибди, қарасалар бир тўда каклик юрган экан, қуш шу какликларга интилган экан. Итни юбориб, какликлареи учириб, қушни солишибди. Қуш какликлардан бирини олиб давра солиб кўтарилиб кета берибди. Ит ҳам қушнинг кетидан кетаверибди. Булар ҳам қуш билан ит кетидан «мах-мах»лашиб қувиб кета берибдилар. Қуш бориб-бориб бир ерга қўнибди. Қуш тушган жойга борсалар, бир улуғ дарё лабида хонлар саройига ўхшаш бир иморати олий бор эмиш. Қуш эса шу иморатнинг кунгирасига қўнибди. Қушни чақирсалар сира қарамабди. Ўзи келар, деб бир дарахт тагига ўтириб, овқатланиб, ясланиб ухлаб қолишибди. Булардан бирининг уйқуси келмай ўтирган экан, саройдан бир қиз чиқибди, унинг қўлида олтин обдаста бор экан, у қиз дарёдан суз олиб туриб ётганларга қараб, Бўз боланинг чиройига маҳлиё бўлиб қўлидаги олтин обдастасини дарёга тушириб юборибди. Қиз келиб, уйғоқ йигитдан: — Сизлар кимсизлар, қайдан келасизлар, қайга борасизлар, бу ётган офатижон ким? — деб |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling