Microsoft Word uzbek xalq ertaklari oyjamol ziyouz com doc
Бўз бола Ўзбек халқ эртаклари. Ойжамол www.ziyouz.com
Download 1.56 Mb. Pdf ko'rish
|
uzbek xalq ertaklari oyjamol ziyouz com
Бўз бола
Ўзбек халқ эртаклари. Ойжамол www.ziyouz.com кутубхонаси 25 Бор экану йўқ экан, Оч экану тўқ экан. Бўри баковул экан, Тулки ясовул экан, Қарға қақимчи экан, Чумчуқ чақимчи экан. Кўчманчилик замонда Атоқли бой бор экан. Севиб олган ёридан Севинчоғи йўқ экан. Давлат десанг ҳисобсиз, Йилқи, қўйи саноқсиз. Шунча давлатда, эсиз, Бир ўғилга зор экан. Бой боласи йўқлигидан кеча-кундуз қайғуриб, еган-ичганида ҳаловат йўқ экан. Зиёрат қилмаган мозори, азиз-авлиёлари қолмабди. Охирида хотин иккиқат бўлиб, бир ўғил туғибди, ойдек бола экан. Бой суюнганидан икки кеча-кундуз тўй-томоша қилиб бутун юртга ош берибди. Тўйга йиғилганлар болага Бўз бола деб от қўйибдилар. Бўз боланинг бешик тўйи куни онаси дунёдан кўз юмибди. Бой бир яхши энага топиб келиб, болани ўз уйида боқтирибди. Шу кунларда бир яхши кўрадиган давлат боши эчкиси туғиб, у эчкининг боласи ўлган экан. Бўз болани шу эчки сути билан боқибдилар. Эчки ҳар куни даладан ўтлаб-ўтлаб келиб, сут бериб кетар экан. Шу сут билан болани боқишар экан. Бўз бола тез кунда улғайиб, катта бўлиб, тили чиқибди. Бўз бола икки яшар бўлганда бой иккинчи хотин олибди. Ўгай она кейинроқ бир ўғил туққандан кейин Бўз болага ҳасад қила бошлабди. Болани яхши ювиб-тарамай, озода қилиб қўймай, бир чеккада, эски кўрпада ётқизиб, унинг қорни очиб нон деса, уришиб-зириқтириб, бир томонга улоқтириб хўрлабди. Ўгай она Бўз болани йўқ қилиб, бойнинг давлатига ўз боласини эга қилмоқ фикрига тушибди. Бўз бола ёши улғайгач, мактабга кирибди. У ҳар куни мактабдан келганда отаси уни ёнига олиб ўқитиб кўриб, ширин гаплар билан унинг кўнглини кўтарар экан. Ўгай она уни кўролмай ўз боласини бойга тиқиштириб: «Қоч, кап-катта бола бўлиб, отанг ёнида ўтиргани уялмайсанми? Мана, уканг ота тиззасида ўтираман, деб талпиняпти», деб турткилар экан. Шундай бўлса ҳам отасининг яна Бўз болани эркалатганини кўриб хотинининг ғаши келиб, уни жуда ёмон кўрар экан. Бўз бола ҳар доим укасини кўтариб унга меҳрибонлик қилгани учун укаси уни яхши кўрар экан. Орадан уч-тўрт йил ўтгандан кейин Бўз болани боққан эчки жуда ҳам ажойиб бир чиройли бола туғибди. Уни Бўз бола «меники», деб қулоғини тишлаб, ўз қўли билан боқибди. Она эчки ҳар куни икки-уч маҳал келиб, боласини эмизиб, далага ўтлагани чиқиб кетаркан. Эчкича бўлса Бўз бола билан ўйнашиб юрар экан. Бўз бола эчкичани сўзга ўргатибди. Ўгай онасидан хўрланганда эчкиси билан сўзлашиб, қайғусини тарқатар экан. Ўгай она Бўщ болани ғар қанча хўрласа ҳам у индамас экан. Ўгай она бунга чидолмай чора излай бошлабди. Унинг башараси буришган бир кампир онаси бор экан. У макр-ҳийлага жуда уста экан. Ўгай она унга маслаҳат солибди. Кампир айтибди: - Эринг савдога кетганда, ҳар куни Бўз бола нон сўраганда, унга куйган кулча бер, ўз ўғлингга бўлса ёғлиқ нон бер. Анна шунақа қилсанг Бўз бола сендан аразлаб бирор томонга кетиб қолади, ёки отасига чақади. Шунда сен айбни Бўз болага қўйиб, шаллақилик қилиб турсанг, эрингнинг аччиғи чиқади. Шунда эринг болани бирор томонга юборади. Сен Бўз |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling