Microsoft Word uzbek xalq ertaklari oyjamol ziyouz com doc


Download 1.56 Mb.
Pdf ko'rish
bet21/169
Sana02.01.2023
Hajmi1.56 Mb.
#1074956
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   169
Bog'liq
uzbek xalq ertaklari oyjamol ziyouz com

Тўлғоной 
Ўратепа беги халқдан оқ уйликка қорачерик — одам сўрабди. «Қўқон бизнинг устимизга 
ҳужум қилиб келмоқчи эмиш. Биз ўз ғамимизни ейлик», деб халққа хабар қилибди. Ўратепа 
беги қорачерик сўраганда қирқ уруғдан сўрабди, бўлаги унга тобе эмас экан, бермабди. Халққа 
хабар етгандан кейин халқ маслаҳат қилибди. 
— Энди бунга одам бермасак, бег-да, нима қилса қилади. Бунга кимни юборсак, ким борар 
экан? Ўзига баҳузур бой-бадавлат кишилар ҳеч маҳалда бормайди. Бунга, рўзғорини 
ўтказолмайдиган камбағаллар боради. Улар бу ерда нима тирикчилик ҳам қиларди? 
Шунда ҳар ўн уйга бир одам учун пул йиғиб бермоқчи бўлибди. У вақтда халқ ўтроқ эмас, 
бир ерда бир йил яшаса, бир ерда олти ой яшар экан. Шунда Назар деган камбағал, бу хабарни 
эшитгандан кейин, «Бола-чақам билан мен борайин, бу ерда боғу чорбоғим қолаётибдими? 
Бедананинг уйи йўқ, қаерга борса питпилдиқ» деб, бормоқчи бўлиб бойдан иккита эшак олибди. 


Ўзбек халқ эртаклари. Ойжамол 
www.ziyouz.com кутубхонаси 
22
Пулдор одамга бу ҳеч гап эмас, унинг бола-чақасини сотиб олиб жўнатибди. 
Ҳалиги камбағалнинг бўйи етиб қолган Тўлғон деган қизи бор экан, буни бир камбағалнинг 
Пардавой деган ўғлига унаштириб қўйган экан. Энди бериб кетайлик деса, Пардавойда бир 
кўрпа билан бир ёстиқ қилиб олгудай ҳеч нарса йўқ. Бойлардан олган пулидан қилиб берай, 
деса ўзига керак бўлади. «Кел-э» дебди. Пардавой ҳам «Тақдирдан кўрсин, тақдирга тан бериб 
қолар. Агар қизимнинг тақдири шу ёққа тортса, бирови бир нима бериб олар. Қизимни ташлаб 
кетсам, ёвгарчилик бўлса, «ота-онам ўлиб кетдими?» деб кўнгли алоғда бўлар, нима бўлса ҳам 
бирга бўлгани маъқул», — деб жанда-жунда кўрпаларини эшакка ортиб, болаларини 
эргаштириб, ҳар уруғдан жўнаган кишиларга қўшилиб, Ўратепага қараб йўл олибди. 
Бир неча уруғлардан чоллар, бели букчайиб, қулоғи тикрайиб қолган кампирлар ҳам кетиб 
борар экан. Неча кун йўл юриб, бир кун Ўратепага етибди. Ўратепа беги буларнинг келганини 
эшитиб, сипоҳи одамларидан қўшиб, қорачерикка борган одамларни ҳайдаб Қўқон атрофига 
ўтказиб, «Қўқондан келган ёвга сизлар кўндаланг!» деб қайтибди. 
Қорачерикка борган одамлар бир нечтаси ертўла қазиб, бир нечтаси қамишдан капа қилиб: 
«Ҳай, оқ уйликка ҳам келдик, еб ётадиган овқатни ғамлаб келганмиз, бойларнинг пулини 
олганмиз, зарур бўлса Ўратепага борамиз, бўлмаса бунда турамиз. Қўқонлик келганда нима 
қиламиз? Ҳамшаҳар камбағалмиз-да. Қўқон хони келганда, қасд қилганда биздан битта эшак 
олади-да. Бизнинг рўзғоримизда, ҳўкиз шохига илиб чиққудай нарса бўлмаса, тўшаб ўтирадиган 
нарсамиз йўқ, туришимиз шу. Ёвгарчилик, агар феъли кетиб беглар ҳайдаб милтиқнинг дамига 
тутиб, бола-чақа нобуд бўлиб кетмаса, бир кунимиз ўтиб турар», дейишибди. Камбағаллар 
чойини қайнатиб ётибди. Орадан икки ой ўтибди. Қўқон хони ҳужумга отланибди. 
У вақтда бешта-ўнта йўриқчига чиқкб турадиган одамлар бўлар экан. Шу бекнинг одами, 
моли у бекка ўтса, ўлжа қилиб олиб кетар экан. Шунда қўқонлик Ўратепага ёв бўлибди. 
«Ўратепани олиб қўяди» деб, Қўқон хонига қарши чиқиб, Ўратепа беги ҳам саф тортиб 
турибди. Чодир чаманини тикиб, Қўқон беклари найзасини олиб майдонга кирибди. 
Ўратепа бегидан Олланазар ботир, бу ҳам майдонга кириб қўқонликнинг кўп ботирлари 
билан олишибди. Шунда, кам-кам ўйин қизиб, қий-чув тўполон бўлибди. Ким ўлиб, ким 
қолганини билиб бўлмабди. Оқ уйликлардан ҳам борган бир неча дадилроғи кўриниш бериб, 
баландроқ ерда туриб, шовқин қилиб юрган ёш болалар, аёл, бола-чақалар кўпи қамишнинг 
ичига кирган. «Одамлар билан аралашиб кириб турсам, Қўқон одамининг кўзига тушиб қолсам, 
мени ўлжа қилиб олиб кетиб қолар» деб, Тўлғоной одам бор ердан қочиб, ҳеч ким кўрмас деб, 
бир қамишзорга кирибди. Ўртасига киргани чўчиб, бирор жондорга йўлиқиб қолмайин, деб 
четроқда турибди. Қанча фурсатдан кейии сибизға карнайнинг товуши келибди. Карнай 
тортганда ёв ккки ёққа айрилибди. Овқат вақти бўлибди. Шу вақтда Тўлғоной чиқиб ариқнинг 
бўйида бети-қўлини ювиб, сув ичиб турган экан, бошида заррин дастор, белида тилла камар, 
унга қилич боғлаган бир сипоҳи келиб қолибди. Тўлғоной сесканиб, бадани қалтираб қўрқибди. 
У Сўфибек деган киши экан. У туриб айтибди: 
— Яхши бола экансан, қўрқма. Сенинг отинг нима? 
— Менинг отим Тўлғон, — дебди Тўлғоной. Шунда Сўфибек айтибди: 
— Тўлғон экансан, сен мендан ҳадик олма. Мен таҳорат қилиб пешин ўқийин, сен отга 
қараб тур. Пешинни ўқиб бўлгандан сўнг сен билан гаплашиб ўзим яхши жойга олиб бораман. 
Сипоҳ дасторларини қўйиб, этикларини ечиб, камар, қурол-аслаҳа ва кийимларини ҳам ечиб 
таҳорат қила берибди. Тўлғоной юрагини босиб олиб, шўхлиги келиб: 
— Мен сизнинг кийимларингизни кийиб кўрайин, менга ҳам ярашар, — деб ечиб қўйган 
этигини, тўнларини кийиб, тилла камар билан белини бўғиб, бошига заррин дасторини қўйиб: 
— Қалай, сиздай сипоҳи бўлдимми? — деб унга қарабди. Сўфибек кўриб: 
— Кийим ярашиб кетибди, балли қаддингдан, сипоҳилигинг мендан ҳам басавлат бўлибди. 
Ҳар гап бўлса намоз ўтмасин, отни ҳам миниб тур, мен намоздан қутулайин, — деб намоз 


Ўзбек халқ эртаклари. Ойжамол 

Download 1.56 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   169




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling