Microsoft Word uzbek xalq ertaklari oyjamol ziyouz com doc


Download 1.56 Mb.
Pdf ko'rish
bet18/169
Sana02.01.2023
Hajmi1.56 Mb.
#1074956
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   169
Bog'liq
uzbek xalq ertaklari oyjamol ziyouz com

www.ziyouz.com кутубхонаси 
19
Отнинг номини ўша кампирнинг қизи айтиб берди. Отингизнинг номи «Ҳайбар-Чашбар-
Зуҳбар» экан, — дебди. 
— Ҳа, сенга учраган қиз кўп ақлли экан, отнинг отини топибди, — дебди подшо хурсанд 
бўлиб. 
Шундай қилиб, Ҳасанумайманоз вазир ўлимдан қолибди. 
Орадан бир кун ўтказиб, Пахтак вазирнинг маслаҳати билан подшо отнинг отини топган 
қизни ахтариб йўлга чиқибди, сўраб-сўраб кампирнинг уйини топибди-да, қизни ўзига 
хотинликка олмоқчи бўлибди. Қиз жуда ҳам ақлли, доно экан. «Саройда яшагунча бу ерларда 
мол боқиб ўтиб кетганим маъқул», деб ўйлабди. У подшога қараб: 
— Тақсир, биз кенг далада ўсган далағовил одаммиз, саройингизга сиғмасмиз, — дебди. 
— Йўқ, саройга сиға берасан, хотинларим орасида биринчиси бўласан, — дебди подшо. 
Шунда қиз подшо билан ади-бади айтишиб ўтиргани билан иш битмайди, дебди ўзига-ўзи. 
Кейин подшога қараб: 
— Майли, мен рози, аммо уч ҳафта муҳлат берасиз, —дебди 
Подшо ноилож кўнибди. Подшо қайтиб кетгандан кейин, қиз эркакча кийиниб, шаҳарга 
келиб, Ҳасанумайманоз вазирни топиб, бўлган воқеани айтиб берибди. 
Ҳасанумайманоз вазир билан қиз биринчи бор кўришганидаёқ бир-бирларини севиб 
қолишган экан. 
— Бўпти, сиз кета беринг, мен подшонинг бир иложини қиламан, — дебди Ҳасанумайманоз 
вазир қизга. Қиз уйига қайтибди. Эртасига Ҳасанумайманоз вазир кампирникига бориб, қиз 
билан маслаҳатни бир жойга қўйибди. 
— Икки дона кўмоч қилиб, сизнинг икки қўлтиғингизга қистириб қўямиз, — дебди энасига 
қиз.— Подшо овга ўтадиган куни эшикка чиқиб ўтираверасиз. Подшо яқин келганда «Эй 
подшоҳим, сизга арзим бор», деб қўлингизни кўтариб юборасиз. Кўмоч ғилдираб подшонинг 
отининг туёғи остига боради. Шунда подшо отининг жиловини тортиб, тўхтатиб: «Айт 
арзингни?» дейди. Шунда сиз, Ҳасанумайманоз вазирингиздан дод, боғчамга сув бермайди
дейсиз. Қолганиии кейин кўрасиз, — дебди. 
Кампир икки дона кўмочни икки қўлтиғига қўлтиқлаб ўтирган экан, сиёсат билан подшо 
ўтиб қолибди. Кампир: «Подшоҳим арз», деб икки қўлини кўтарган экан, ҳалиги кўмочлар 
қўлтиғидан тушиб, ғилдираб подшонинг отининг туёғи остига бориб қолибди. Подшо отининг 
жиловини тортиб туриб: 
— Айт арзингии, — дебди. Шунда кампир: 
— Ҳасанумайманоз деган вазирингиздан дод, сув бермайди, экинларим қуриб кетди, — 
дебди. 
Шунда подшо ўнг қўл вазири Ҳасанумайманозга қараб: 
— Нима учун бу кампирнинг боғчасига сув бермадингиз? — деб сўрабди. 
Шунда Ҳасанумайманоз: 
— Подшоҳи олам, бу кампирнинг боғчасига бундан икки ҳафта олдин бир тўнғиз оралаган 
экан, шунинг учун тўпғиз ҳалол жойга ҳаром қадамини босиб ифлослабди, деб сув бермадим, 
— дебди. 
Подшо вазирнинг нимага шама қилаётганини билиб, нима дейишини билмай, орқасига 
қайтибди. Ҳасанумайманоз қишлоқда қолиб, қизга уйланиб, яхши ҳаёт кечириб, муроду 
мақсадига етибди. 

Download 1.56 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   169




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling