Microsoft Word uzbek xalq ertaklari oyjamol ziyouz com doc


Download 1.56 Mb.
Pdf ko'rish
bet19/169
Sana02.01.2023
Hajmi1.56 Mb.
#1074956
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   169
Bog'liq
uzbek xalq ertaklari oyjamol ziyouz com

 
 
Ямоқчининг қизи ва подшовачча 
Бор экан-да йўқ экан, оч экан-да тўқ экан. Қадим замонда, Миср деган томонда бир подшо 


Ўзбек халқ эртаклари. Ойжамол 
www.ziyouz.com кутубхонаси 
20
бўлгап экан. У подшонинг битта-ю битта ўғли бор экан. У ўн етти ёшга кирганида отаси ўлиб, 
ўрнига подшо бўлибди. Вазир-вузаролар ҳаммаси йиғилиб, подшоваччага: 
— Эй улуғ шоҳ! Сиз, энди балоғатга етдингиз, уйланишингиз зарур, — дейишибди. 
Подшовачча уларга: 
— Хайр майли, уйлансам уйланай. Менга шундай хотин топингларки, қайсики, ун эласа 
кети қимирламасин, — дебди. 
Вазир-вузаролари, чор тарафга одам қўйиб, ҳамма қизларни текшира бошлашибди. 
Синалмаган биронта қиз қолмабдики, лекин у айтган қиз тоиилмабди. Подшоваччага: 
— Ҳамма қизларга ун элатиб кўрилди. Бироқ сиз айтган қиз ҳеч қаердан топилмади, — деб 
хабар беришибди. Подшовачча: 
— Яна бир марта, яхшироқ текшириб кўринглар, — дебди. 
Вазир-вузаролар кўп кампирларни ёллаб ҳар томонга жўнатишибди. Шаҳарнинг чет бир 
маҳалласида ямоқчи уста бўлиб, унинг ўн тўрт ёшли қизи бор экаи. Ҳалиги ёлланган 
кампирлардан биттаси қиз ахтариб юриб, апа шу ямоқчининг эшигига кириб қолибди. Чой-пой 
қилишиб, гапиришиб ўтириб кампир қизга: 
— Эй чиройли қиз! Сенинг бахтинг очилиб турибди. Қани, бир ун элаб кўр-чи, агар ун 
элаганингда кетинг қимирламаса, подшоваччамиз сени қирқ кеча-ю қирқ купдуз тўй бериб, 
хотинликка олади, — дебди. Қиз унга: 
— Менинг ҳам, ундай аҳмоқ подшоваччага тега қолай, деб кўзим учаётгани йўқ, — дебди. 
Кампир: 
— Ҳай, подшоваччага тегмасанг, қандай одамга тегасан? — дебди. Қиз унга: 
— Мен, овқат еганда мўйлови қимирламайдиган йигитга тегаман, — дебди. 
Кампир, қиздан бу жавобни эшитиб подшоваччага хабар қилибди. 
Подшовачча бу хабарни эшитиб жуда хурсанд бўлибди: 
— Мен ана шундай, менинг гапларимга жавоб топиб берадиган эслироқ қиз истаган эдим. 
Менинг истагим ана шу қиз экан, — дебди. Яна ўзича: «Эси-ку жойида экан, чиройи ҳам 
бормикин, бир кўриш керак», деган фикрга келибди. Ҳалиги кампирни чақириб: — Уни қандай 
қилиб кўриш мумкин? — деган экан, кампир: 
— Битта товоққа ҳолва тўлатиб, ҳолвафуруш бўлиб, қизнинг эшиги тагидан, «ҳолва кетдиё», 
деб ўтасан. Қиз, ҳолва
олиш учун югуриб чиқади. Ана шунда кўрасан, — дебди. 
Подшовачча кампирнинг айтганини қилиб, битта патнисга ҳолва тузаб, қизнинг эшигининг 
тагидан «ҳолва кетдиё», деб ўтиб кетаётган экан, қиз югуриб кўчага чиқиб: 
— Ҳолва неча пул? — дебди. Подшовачча унга: 
— Ҳолва пулга сотилмайди, — дебди. Қиз: 
— Нимага сотилади? — деган экан. Подшовачча: 
— Бир ўпич берсангиз, товоқ-повоғи билан бераман, — дебди. Қиз ҳали ёш экан. Яхши-
ёмон гапни ҳали ажратмас экан. Ўпични бериб, бир товоқ ҳолвани олиб уйига қочибди. 
Подшовачча эртаси куни карнай-сурнайлар билан, қанча амалдору лашкарбошилари билан, 
олдинги сафда от ўйнатиб қизнинг эшиги олдидан ўтибди. Қиз карнай-сурнай овозини эшитиб, 
кўчага югуриб чиқибди. Буни кўрган подшовачча: 
— Эй, бир товоқ ҳолвага ўпич берган қиз, — дебди. Қиз буни эшитиб, ура солиб уйига 
қочибди. Роса уялибди, охири отасига: 
— Эй отажоним, менга бир пўстин тикиб беринг. У пўстиннинг ҳар бир тукига биттадан 
қўнғироқ тақилган бўлсин, — дебди. 
Ямоқчи, қизининг айтганларидан ҳам зиёдароқ қилиб, пўстин тикиб, ҳар бир тукига 
биттадан қўнғироқ тақтирибди. 
Қиз уни қўлига олиб, подшонинг саройига жўнабди. Ярим кечада, пўстинни тескари қилиб, 
кийиб, секин-секин подшовачча ухлаётган уйга кирибди. Ҳалиги қўнғироқларни 


Ўзбек халқ эртаклари. Ойжамол 

Download 1.56 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   169




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling