Microsoft Word uzbek xalq ertaklari oyjamol ziyouz com doc


Download 1.56 Mb.
Pdf ko'rish
bet17/169
Sana02.01.2023
Hajmi1.56 Mb.
#1074956
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   169
Bog'liq
uzbek xalq ertaklari oyjamol ziyouz com

www.ziyouz.com кутубхонаси 
18
— Эй Ҳасанумайманоз вазир, нима сабабдан жойингизга ўтирибоқ бир ерга, кейин бир 
осмонга қараб қўйдингиз? — деб сўрабди. Ҳасанумайманоз вазир ўрнидан туриб: 
— Подшоҳим, бугун ер ё пиёз пўстидек бпланд кўтарилибди, ёки осмон бир парда 
пастлабди, — дебди. 
Подшо Ҳасанумайманоз вазирнинг донолигига қойил қолиб, бошидан оёғигача олтинга 
кўмибди. 
Кундан-кун, ойдан-ой, йилдан-йил ўтаверибди. 
Ҳасанумайманознинг обрўсига обрў қўшилиб бораёгганлигини кўрган Пахтак вазир, ўзини 
қўярга жой, кирарга ковак тополмай қолибди, кундан-кун ғазаби орта борибди. Фикр-зикри 
рақибини йўқотиш бўлибди. 
Подшонинг отмиш икки мингта оти бўлар экан, шулардан бири энг яхши кўрган тулпор оти 
экан. Ўша от доим подшонинг кўз олдида эгарланган, юганланган ҳолда турар экан, подшо шу 
отга нима ном қўйиш керак деб, кўп ўйлабди. Кейин: 
— Шу отимга лойиқ ном топиб берган кишининг бошидан зар тўкаман, — дебди. 
Подшонинг кўнглидаги номни тополмаслигини билиб, ҳеч ким индамабди. 
Шунда чап қўл вазир Пахтак ирғиб ўрнидан туриб: 
— Э подшоҳи олам, бир парда қоғозни билган ўнг қўл вазирингиз Ҳасанумайманоз 
отингизнинг отини топмай қўярмиди, — дебди. 
Подшо ўнг қўл вазирига қараб: 
— Отимга ном топасизми, Ҳасанумайманоз? — деб сўрабди. Ҳасанумайманоз одоб билан 
ўрнидан туриб: 
— Муҳлат берсангиз отингизга ном топишга ҳаракат қилиб кўраман, — дебди. 
Подшо хурсанд бўлиб кетиб, бир ойга муҳлат берибди. 
Ҳасанумайманоз қуллуқ қилиб, хайрлашиб саройдан чиқиб кетибди. Подшонинг отига 
муносиб ном топаман деб қишлоқма-қишлоқ, шаҳарма-шаҳар кезиб чиқибди. Хуллас, 
Ҳасанумайманоз кирмаган кўча, бормаган қишлоқ, юрмаган шаҳар қолмабди. Йигирма кун 
кезиб юриб, отнинг номини тополмай, энди ўз шаҳримга қайтмасам бўлмас экан деб қайтибди. 
Йўл юриб чарчаб, сув ичмай чанқаб, уйқудан қолиб, юриб-юриб бир жойга келиб қолибди. 
Қараса, бир пахса девор билан ўралган қўрғонча эмиш. Қўрғонча ичида иккита том, томнинг 
орқасида бир туп уруғи пишиб турган наша ўсиб турган эмиш «Шу жой, ажаб яхши жой экан, 
отни шу нашага бойлаб, унинг тагида ўзим бир-икки соат ухлаб олсам яхши бўларди», деб 
ўйлаб отнинг бошини қўрғончага бурибди. Ҳасанумайманоз вазир отдан тушиб, уни нашага 
боғлаб, «яна беш-ўн кун муҳлатимдаи бор-ку», деб ётиб кўзи уйқуга кетибди. 
Бир пайт оти нашага суйканиб, пишган нашаларни тўкиб юборибди. Шунда қўрғончадан 
бир қиз чиқиб: 
— Э, ҳаром ўлгур, ҳайбар-чашбар-зуҳбар от экансан-ку, — дебди. 
Бу гап Ҳасанумайманознинг қулоғига кириб сапчиб ўрнидан туриб кетибди. Кейин қизнинг 
ким эканлпгини суриштириб билиб, унга уйланмоқчи бўлибди. Совчи қўйиб, ўзига сўратибди. 
Қизнинг биргина кампир энаси бор экан, олдинига подшо кишиларига бермайман, дебди. 
Ҳасанумайманоз вазирнинг ҳали уйланмаган, ақлли ва доно йигит эканлигини суриштириб 
билиб, қизини беришга розилик билдирибди. Ҳасанумайманоз вазир ўзида йўқ хурсанд бўлиб, 
шаҳарига қайтибди. Подшонинг ҳузурига борибди. Пахтак вазир бошлиқ уламолар, 
Ҳасанумайманоз вазирни кўриб: 
— Бу отнинг номини топиб келолмаган, подшо илгари ўлдирмаса ҳам энди ўлдиради, — деб 
туришибди. Ҳасанумайманоз вазир аста бориб ўз ўрнига ўтирибли. Подшо: 
— Э, вазирларнинг сарвари Ҳасанумайманоз, отимга ном топдингизми? — дебди. 
Шунда Ҳасанумайманоз вазир: 
— Шаҳарингизнинг чеккасидаги кичик қўрғончада бир кампир билан унинг қизи яшар экан. 


Ўзбек халқ эртаклари. Ойжамол 

Download 1.56 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   169




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling