Microsoft Word uzbek xalq ertaklari oyjamol ziyouz com doc
Download 1.56 Mb. Pdf ko'rish
|
uzbek xalq ertaklari oyjamol ziyouz com
www.ziyouz.com кутубхонаси
12 Энди ётайлик деб туришган экан, қаёқдандир ой деса оғзи, кун деса кўзи бор бир қиз пайдо бўлиб қолибди, ёши ўн саккизларда эмиш. Ҳуснининг шуъласига қоронғи кеча кундуздагидек бўлиб кетибди. Ёнида ола мушуги кўзини чақнатиб, думини гажак қилиб турганмиш. Қиз подшоваччага қараб, лабини тишлаб, биқинини ушлаб, оғзидаги сақичиии қарс-қарслатиб тура берибди. Аввалига савдогар карвонлар қизга эътибор қилишмабди. Кейин қиз қўлига тилла дуторини олиб машқ қила кетибди. Бир маҳал ҳамма маст бўлиб мудраб уйқуга кетаётган эмиш. Қиз машқни тўхтатибди. Подшоваччаси тушмагур бирпасда ҳалиги қизга хуштор бўлиб қолибди. Қизнинг ишқи жигаридан тешиб ўтибди. — Исминг нима? — деб сўраб қолибди подшовачча қиздан. — Отим Бўтакўз, — деб жавоб берибди қиз, ноз-карашма билан. Кейин: «Мен билан гаров ўйнайдиган мард борми?»— дебди. Ердан садо чиқса чиқибдики, ўтирганларнинг биронтасидан бир оғиз садо чиқмабди. — Ораларингда мен билан гаров ўйнайдиган мард борми? — деб учинчи мартаба сўраганда, подшовачча ўрнидан туриб: — Гаровни мана мен ўйнайман. Нимадан гаров ўйнаймиз? — дебди. Қиз: — Мана бу ола мушугимни иккимизнинг ўртамизга ўтказиб қўйиб, ўн қадоқлик ёғ кетадиган чироқ бор, унга ўн кадоқ ёғ қуйиб, уни ёқиб мушукнинг бошига ўрнатамиз. Мушук чироқни эрталабгача бошидан туширмай чўнқайиб ўтирганича ўтириб чиқади. Мушук эрталабгача бошидан сироқни туширмай чиқса мен ютганим, борди-ю, қимирлаб чпроқни тушириб юборса, менинг ютқизганим, сизнинг ютганингиз. — Буни қаранг-а, — дебди подшовачча, — ўзи мушук бўлса-ю, бошидан ўн қадоқли чироқни эрталабгача тушириб юбормаса-я, бу бўлмаган гап. Гаровда мен ютаман. Гаров нимадан, ўйнаганим бўлсин, — дебди подшовачча. — Сизнинг хоҳишингиз, нимадан ўйнаймиз десангиз ўшандан ўйнаймиз.— дебди қиз. — Қирқ туяда молим бор, ўшандан ўйнаймиз, — дебди подшовачча. Бу гапни эшитиб Қоравой карвонбошининг жон-пони чпқиб кетибди. Шошиб-пишиб унинг қулоғига: — Подшовачча, гаровни ўйнаманг, қизга ютқизиб қўясиз, — деб шивирлабди карвонбоши. — Ютқизсам ютқизарман, — деб сўзида туриб олибди подшовачча. Шу пайт қиз подшоваччага яқинроқ келиб: — Қани, бошладик, — дебди. Қиз ўн қадоқлик чироққа ўн қадоқ ёғ солиб, унинг пилигига ўт қўйиб, чўнқайиб ўтирган мушукнинг бошига ўрнатиб қўйиб, дуторини машқ қилиб ўтира берибди. Мушукнинг ўнг томонида подшовачча, чап томонида қиз Қоравой карвонбоши бошлиқ савдогар ҳам гонг отгунча мижжа қоқмай мушукка термулиб чиқибдилар. Мушук эрталабгача қимир этмабди, кун кўтарилганда қиз дуторини ерга қўйиб, зангни чалиб, мушукнинг бошидан чироқни олибди. Подшовачча ютқизганлигини англаб, ўзини қаерга қўярини билмай қолибди. Қиз хизматкорларига туялардаги молларни туширишни буюрибди. Қоравой карвонбоши, бизнинг гапимизга кирмадинг, энди билганингни қил, биз кетдик, деб туяларига молларини ортиб, Яман вилоятига жўнаб кетибди. Подшовачча уч от ва икки хизматкор билан нима қиларини билмай қолаверибди. Бир вақт подшовачча ўзига келиб, икки хизматкорига қараб: — Энди сизлар отларга миниб орқангларга қайтинглар. Мен карвонлар орқасидан жўнайман, қаерга борса бораман, — дебди. Карвонлар анча тезлаб кетган экан, етолмабди. Подшовачча йўл юрибди, йўл юрса ҳам мўл юрибди. Бир шаҳарга бориб қолибди. Ахтариб-ахтариб кирадиган жой, еярга нон, ичарга сув |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling