Yaratilgan sanasi: Wed, 5 Apr 2023 17: 31: 16 +0500 Page 1-savol
Download 28.84 Kb. Pdf ko'rish
|
Jobir Ahmedov jamoasi Toshkent intellektual marafoni savollari (12.03.2023)-129
- Bu sahifa navigatsiya:
- 2-savol: .
- 3-savol: .
Yaratilgan sanasi: Wed, 05 Apr 2023 17:31:16 +0500 Page 1 1-savol: . 1952-йили Хасбро компанияси томонидан илк бор сотувга чиқарилганида, унинг комплектида улаш учун михи бор қулоқлар, кўзлар, қўллар, этиклар, кепка, тишлар, тил ва мўйловлар бўлган. Кейинчалик хавфсизлик нуқтаи назаридан келиб чиқиб, хукумат вакилларининг талабидан сўнг, компания комплектга пластикдан ясалган унинг аналогини қўшишга мажбур бўлади, чунки темир михларсиз хақиқий уни тешиб бўлмас эди. Комплектга ниманинг пластик аналоги қўшилганини ёзиб беринг. Javob:Картофель. Izoh: бу ерда гап Картофель бошли жаноб ўйинчоғи ҳақида кетмоқда. Аввалига тана аъзолари ҳақиқий картошкага михчалар билан қотирилган, кейинчалик ёш болалар учун хавфли бўлмаслиги учун михларни хавфсизларига алмаштириб, комплектга картошкани ўзини ҳам қўшишган. Manba: https://ru.wikipedia.org/wiki/Мистер_Картофельная_голова 2-savol: . Қаршингиздаги сурат биринчи шундай ўзбeк рассомига тeгишли бўлиб, унда Аҳмад Яссавий мақбарасининг ён кўриниши тасвирланган. Муаллифнинг эслашича Жадидлар ҳаракатининг фаол аъзоси Саиднасир Миржалиловнинг сай-ҳаракати билан 30- йиллардаги кўргазмалардан бирида ушбу суратни нeмис сайёҳига сотиб юборилишининг олди олинган. Диққат кутилмаган савол: Ушбу сурат ҳозирда қайси машҳур ўзбeк ижодкорининг уй-музeйида сақланади? Javob:Ойбeк уй-музeйи Izoh: Саволда шундай сўзи аёл сўзи билан алмаштирилган. Ойбeкнинг рафиқаси Зарифа Саидносирова нафақат биринчи ўзбeк кимёгар аёли балки рассоми ҳам ҳисобланади. Саволда кeлтириб ўтилган Саиднасир исми ҳам жавобни топишда ёрдам сифатида айтиб ўтилди. Manba: https://kh-davron.uz/kutubxona/uzbek/zarifa-saidnasyrova-eto-bylo-davno.html 3-savol: . Сид Майерснинг Цивилизация ўйинида турли даврларда мавжуд бўлган давлатларни танлаб, уларнинг ҳукмдори сифатида ўйнашингиз мумкин. Ўйиннинг 5-қисмида бошқа давлатлар билан музокараларни уларнинг хукмдорлари ёки саркардалари билан олиб борасиз ва улар сиз билан ўзларининг она тилида сўзлашиш керак бўлади. Бир хукмдорга овоз беришда, халқнинг ўзи қирилиб кетгани ва тили сақланиб қолмагани учун, уларнинг тилига энг яқин бўлган чуваш тили танланади. Савол: қайси хукмдорга чуваш тилида овоз берилган? Javob:Атилла Izoh: Асл хун тили бизгача етиб келмаган, лекин у энг қадимий туркий тиллардан ҳисобланади. Manba: https://pikabu.ru/story/interesnyie_faktyi_o_sid_meiers_civilization_v_614436 Download 28.84 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling