Microsoft Word uzk axborot xavfsizligi doc


Download 0.58 Mb.
Pdf ko'rish
bet8/48
Sana26.01.2023
Hajmi0.58 Mb.
#1123518
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   48
Bog'liq
Axbotor xawsizligi

Аутентификация. Аутентификация хизмати ахборот манбаини 
ишончли идентификациялашга мўлжалланган. Масалан, бирор хавф 
тўғрисида сигнал берилганида аутентификация хизматининг вазифаси бу 
сигналнинг манбаи ҳақиқатан ҳам сигнал узатувчи эканлигини текширишдан 
иборат бўлади. Ташки интерактив алоқада, масалан, терминал ёрдамида 
бош узелга уланишдаги сервис хизматининг икки жиҳатини ажратиш 
мумкин. Биринчидан, боғланиш ўрнатилишида аутентификация воситалари 
алоқада иштирок этувчиларнинг хақиқий (эканликларига) кафолат бериши 
лозим. Иккинчидан, кейинги маьлумот алмашинувида бу воситалар 
маьлумотлар оқимига қандайдир учинчи томоннинг аралашишига йул 
қўймаслиги лозим.
Яхлитлик. Яхлитлик конфиденциаллик каби ахборотлар оқимига, 
алохида ахборотга ёки хатто ахборот қисмига тааллуқли бўлиши мумкин. 
Бу холда хам жами оқимни химоялаш мақсадга мувофиқ ҳисобланади. 
Ахборот яхлитлигини боғланишлар асосидаги химояловчи воситалар 


10
ахборот оқими билан иш кўради ва қабул қилинган ахборотларнинг 
узатилганига камаймасдан, қўшилмасдан дастлабки узатиш кетма-кетлиги 
бузилмасдан, қайтаришларсиз аниқ мос келиши кафолатини таьминлайди. 
Бу воситалар маьлумотлар бузилиши химоясини хам таьминлайди. Шундай 
қилиб, ахборот яхлитлигини боғланишлар асосидаги химояловчи воситалар 
ахборот оқимини модификацилашдан хамда хизмат кўрсатишдаги 
халаллардан химояловчи воситаларни ўз ичига олади. 
Ахборот яхлитлигини боғланишлар ўрнатилмагандаги ҳимояловчи 
воситалар алоҳида ахборотлар билан иш кўради ва ахборотларни фақат 
модификациялащдан ҳимоялашни таьминлайди.
Яхлитликни ҳимояловчи воситаларнинг актив хужумга қарши туриши 
ҳисобга олинса бузилишларни олдини олиш эмас, балки бузилишларни 
аниқлаш муҳим ҳисобланади. Яхлитликнинг бузилиши аниқланганидан сўнг 
бундай хизмат фақат бузилиш содир бўлганлигини хабарлаши мумкин, 
бузилган ёки йуқолган ахборотни тиклаш эса бошқа программ воситалари 
ёки оператор томонидан амалга оширилади. Умуман, автоматик тиклаш 
воситаларидан фойдаланиш афзал ҳиобланади.

Download 0.58 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   48




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling