Microsoft Word uzk axborot xavfsizligi doc


Маълумотларни модификациялаш


Download 0.58 Mb.
Pdf ko'rish
bet7/48
Sana26.01.2023
Hajmi0.58 Mb.
#1123518
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   48
Bog'liq
Axbotor xawsizligi

Маълумотларни модификациялаш деганда рухсат берилмаган 
натижани ҳосил қилиш мақсадида қонуний ахборот қисмини ўзгартириш, 
ёки ахборот келиши кетма-кетлигини ўзгартириш тушунилади.
Хизмат кўрсатишдаги халаллар алоқа ёки уларни бошқарувчи 
воситаларнинг нормал ишлашига тусқинлик қилади. Бундай бузилишларда 
муайян мақсад кўзланади: масалан, объект маълум адресатга 
йўналтирилган барча ахборотларни тўхтатиб қолиши мумкин. Яна бир 
мисол, тармоқни атайин ахборотлар оқими билан ортиқча юклаш орқали 
ёки тармоқни ишдан чиқариш йўли билан барча тармоқ ишини блокировка 
қилиш.
Ҳимоянинг актив бузилишларини бутунлай олдини олиш жуда 
мураккаб, чунки бунга фақат барча алоқа воситаларини узлуксиз физик 
ҳимоялаш орқали эришиш мумкин. Шу сабабли ҳимоянинг актив 
бузилишларида асосий мақсад уларни оператив тарзда аниқлаш ва тездан 
тизимнинг ишга лаёқатлилигини тиклаш бўлиши шарт. Бузилишларнинг ўз 
вактида аниқланиши бузғунчини тухтатиш вазифасини хам утайди, ва бу 
вазифани бузилишлардан огохлантириш тизимининг қисми деб кўриш 
мумкин. 
Ҳимоя механизмлари 
Амалиётда ишлатиладиган химоя механизмларининг аксарияти 
криптография усулларига асосланган. Шифрлаш ёки шифрлашга яқин 
ахборотни ўзгартиришлар маьлумотларни химоялаш усуллари хисобланади. 


9
Ҳимоя хизмати 
Амалиётда қўлланиладиган химоя вазифалари тўпламларидан бирига 
қуйидагилар киради: конфиденциаллик, аутентификациялаш, яхлитлик, 
ёлғоннинг мумкин эмаслиги, фойдаланувчанлик, фойдаланувчанликни 
бошқариш. 
Конфиденциаллик. Конфиденциаллик маьлумотлар оқимини пассив 
хужумлардан химоя килишга хизмат килади. Ахборотлар мазмунининг 
мухимлилигига караб химоянинг бир неча сатхлари ўрнатилиши мумкин. 
Кенг маьнодаги ҳимоя хизмати ихтиёрий иккита фойдаланувчи ўртасида 
узатилувчи барча маьлумотларни маьлум вакт мобайнида химоясини 
таьминлаши лозим. Масалан, агар икки тизим ўртасида виртуаль алока 
ўрнатилган бўлса бундай кенг маьнодаги химоя фойдаланувчилар 
маьлумотлари узатилгандаги хар кандай йуколишларга тўсиқ бўла олади. 
Тор маьнодаги химоя хизмати алохида ахборотни ёки хатто ахборотнинг 
алохида кисмини химоясини таьминлай олади. Аммо бундай чораларнинг 
самараси кенг маьнодаги ҳимоя хизматига нисбатан кам, уларни амалга 
ошириш эса баьзида мураккаб ва қиммат бўлиши мумкин. 
Конфиденциалликнинг яна бир жиҳати маьлумотлар оқимини унинг 
аналитик тадқиқ қилинишидан ҳимоялашдир. Аналиик тадқиқ деганда алоқа 
тизимидаги ахборотлар тавсифига тааллуқли ахборот манбаини, адресатни, 
ахборотлар узатиладиган частотани, ахборотлар ўлчамини ва х. бузғунчи 
томонидан билишга уриниш тушунилади.

Download 0.58 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   48




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling