41
ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР
1. Зегжда Д.П., Ивашко А.М. Основы
безопасности информационных
систем. М.: Горячая линия - Телеком, 2000. 452с.
2. С.К.Ғаниев, М.М. Каримов, К.А. Тошев «Ахборот хавфсизлиги.
Ахборот – коммуникацион тизимлари хавфсизлиги», «Алоқачи» 2008
йил, 378 бет.
42
6 – МАВЗУ: АХБОРОТ-КОММУНИКАЦИОН ТИЗИМЛАРДА
СУҚИЛИБ КИРИШЛАРНИ АНИҚЛАШ
1. Хавфсизликни адаптив бошқариш концепцияси;
2. Ҳимояланишни тахлиллаш;
3. Хужумларни аниқлаш;
Хавфсизликни адаптив бошқариш концепцияси.
Ташкилотларда ҳимоялаш билан боғлиқ бўлган муаммоларни ечиш учун
кўп ҳолларда қисман ёндашишлардан фойдаланишади. Бу ёндашишлар аввало
фойдалана олувчи ресурсларнинг жорий даражаси орқали аниқланади. Ундан
ташқари, хавфсизлик маъмурлари кўпинча ўзларига тушунарли бўлган
хавфсизлик хавф-хатарларига реакция кўрсатишади.
Аслида хавф-хатарлар
жуда кўп бўлиши мумкин.
Корпоратив ахборот тизимини фақат қатъий
жорий назорати ва хавфсизликнинг умумий сиёсатини таъминловчи
комплекс ёндашиш хавфсизлик хавф-хатарларини анчагина камайтириши
мумкин.
Охирги вақтда турли компаниялар томонидан қатор ёндашишлар
ишлаб чиқилдики, бу ёндашишлар нафақат мавжуд заифликларни аниқлашга,
балки ўзгарган эски ёки пайдо бўлган янги заифликларни аниқлашга ва
уларга мос ҳимоялаш воситаларини қарши қўйишга имкон беради.
Хусусан,
ISS(Internet Security Systems) компанияси томонидан хавфсизликни адаптив
бошқариш модели ANS (Adaptive Network Security) ишлаб чиқилди.
Do'stlaringiz bilan baham: