Е-таilдаги мавжуд муаммолар;
Электрон почта билан ишлаш жараёнида қуйидаги хатоларга йўл
қуйиш мумкин:
• хатни тасодифан жўнатиш;
• хатнинг нотўғри манзил бўйича жўнатилиши;
• хатлар архивининг кескин ошиб кетиши оқибатида тизимнинг
ишдан чиқиши;
66
• янгиликларга нотўғри обуна бўлиш;
• хатни тарқатиш рўйхатида хатога йўл қуйиш.
Агар ташкилотнинг почта тизими бевосита Internetгa уланган бўлса,
йўл қўйилган хатолар оқибати кескин ошиб кетади.
Ушбу хатоларнинг олдини олиш усулларининг баъзи бирлари
қуйидагилар:
- фойдаланувчиларни ўқитиш;
- электрон почта дастурларини тўғри конфигурациялаш;
- Internetдаги протоколларга тўлиқ амал қилувчи дастурларни қўллаш.
Бундан ташқари электрон почтанинг шахсий мақсадда ишлатилиши
ташкилот рахбарияти учун баъзи бир муаммоларни келтириб чиқариши
мумкин, чунки E-mail манзилида ташкилот номлари акс эттирилган бўлиши
эхтимолдан холи эмас. Натижада, шахс жўнатаётган хат ташкилот
номидан деб қабул қилиниши мумкин. Шу боис, телефонлар каби Е-mailдан
шахсий ишлар учун фойдаланишни чеклаб қуйиш зарур бўлади. Албатта,
буни жорий қилиш қийин масала.
Электрон почтада мавжуд хавфлар ва улардан ҳимоялаш;
Электрон почта билан ишлаш жараёнида қуйидаги хавфлар мавжуд:
1. Жўнатувчининг калбаки манзили. Қабул қилинган хатни Е-mail
манзили аниқлигига тўлиқ ишонч хосил қилиш қийин, чунки хат жўнатувчи
ўз манзилини қалбакилаштириши мумкин.
2. Хатни қўлга киритиш. Электрон хат ва унинг сарлавҳаси
ўзгартирилмасдан, шифрланмасдан жўнатилади. Шу боис, уни йўлда қўлга
киритиш ва мазмунини ўзгартириши мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: |