Узиш (разъединение). Тизим ресурси йўқ қилинади, ахборотдан
фойдаланувчанлик бузилади. Бундай бузилишларга мисол тариқасида
ускунанинг ишдан чиқиши, алоқа линиясининг узилиши ёки файлларни
бшқарувчи тизимнинг бузилишини кўрсатиш мумкин.
Ушлаб
қолиш
(перехват).
Ресурсдан
рухсат
берилмаган
фойдаланишга йўл очилади. Натижада ахборотнинг махфийлиги
(конфиденциаллиги) бузилади. Бундай фойдаланувчилар физик шахс,
программа ёки компьютер бўлиши мумкин. Бундай бузилишларга мисол
тариқасида маълумотларни ушлаб қолиш мақсадида алоқа кабелига уланиш
ва файллардан ёки программалардан ноқонуний нусха кўчиришни кўрсатиш
мумкин.
Турлаш (модификация). Ресурсдан нафақат ноқонуний фойдаланишга
йўл очилади, балки ресурс бузғунчи томонидан ўзгартирилади. Натижада
ахборотнинг яхлитлиги бузилади. Бундай бузилишларга мисол тариқасида
файлдаги маълумотлар мазмунини ўзгартирилишини, программанинг
7
вазифалари ва характеристкаларини ўзгартириш мақсадида уни
модификациялашни, тармоқ орқали узатилаётган ахборотлар мазмунини
ўзгартирилишини ва ҳ. кўрсатиш мумкин.
Сохталаштириш
(фальсификация).
Тизимга
сохта
объект
киритилади. Натижада ахборотнинг аслига тўғрилиги (аутентичностлиги)
бузилади. Бундай бузилишларга мисол тариқасида тармоқ орқали ясама
маълумотларни узатиш ёки файлга ёзувларни қўшишни кўрсатиш мумкин.
Юқорида келтирилган бузилишлар пассив ва актив хужум атамалари
бўйича классификацияланганида пассив тахдидга ушлаб қолиш(перехват)
мансуб
бўлса,
узиш(разъединение),
турлаш(модификация)
ва
сохталаштириш(фальсификация) актив тахдидга мансуб эканлигини кўриш
қийин эмас.
Пассив хужумлар натижасида узатилаётган маълумотлар ушлаб
қолинади ёки мониторинг амалга оширилади. Бунда бузғунчининг мақсади
узатилаётган ахборотни ушлаб қолишдир. Пассив бузилишларни иккита
гурухга ажратиш мумкин- ахборотлар мазмунини фош этиш ва
маълумотлар оқимини тахлил этиш.
Do'stlaringiz bilan baham: |