Ижтимоий хавфсизлик. Замонавий ахборот – коммуникациялар
технологияларининг миллий иқтисод барча тармоқларида кенг
қўлланиши инсон психологияси ва жамоа онгига «яширин» таъсир
кўрсатиш воситаларининг самарадорлигини юксалтириб юборди.
Экологик хавфсизлик. Экологик хавфсизлик – глобал
масштабдаги муаммодир. «Экологик тоза», энергия ва ресурс
тежайдиган, чиқиндисиз технологияларга ўтиш фақат миллий иқтисодни
ахборотлаштириш ҳисобига қайта қуриш асосидагина йўлга қўйиш
мумкин.
6
Ташкилотнинг ҳимоялаш тизимига бўлган ҳақиқий эҳтиёжини
аниқлаш ва хавфсизликнинг мавжуд барча хилма-хил чораларидан
кераклигини танлашда турли ёндашишлардан фойдаланилади. Бундай
ёндашишлардан бири ахборот ҳимоясининг қуйидаги учта жиҳатига
асосланган.
1. Ҳимоянинг бузилишлари. Корхонага тегишли ахборотни сақлаш
ва ишлатиш хавфсизлигига зарар келтирувчи ҳар қандай харакатлар.
2. Ҳимоя механизми. Ҳимоянинг бузилишларини аниқлаш ва
бартараф этиш, ҳамда бузилишлар оқибатини йўқотиш механизмлари.
3. Ҳимоя хизмати. Маълумотларни ишлаш тизимлари ва корхонага
тегишли
ахборотни
ташиш
хавфсизлиги
савиясини
кўтаришга
мўлжалланган сервис хизмати.
Ҳимоянинг бузилиши. Компьютер тизими ёки тармоғи ҳимоясини
бузишга уринишларни компьютер тизимини ахборотни таъминловчи объект
сифатида кўриш орқали классификациялаш мумкин. Умумий ҳолда
қандайдир манбадан( масалан, файл ёки хотира қисми) ахборот оқимининг
адресатга (масалан, бошқа файл ёки бевосита фойдаланувчи) узатилиши
кузатилади. Шу нуқтаи назардан қуйидаги хужумларни фарқлаш мумкин:
•
Узиш (разъединение);
•
Ушлаб қолиш (перехват);
•
Турлаш (модификация);
•
Сохталаштириш (фальсификация).
Do'stlaringiz bilan baham: |