Асосий ғоя устида ишлаш (45 дақиқа)
G
Асосий фикрни ифодалаш
Қуйидаги саволга жавоб беринг: мақоламнинг асосий ғояси қандай? Фикрни
1–2 та гап билан қисқача ва лўнда ифодаланг. Чўзилиб кетмаслиги учун
таймерни 10–15 дақиқага қўйиш фойдали.
G
Бошланғич номни бериш
Номи мақоланинг моҳиятини ифодалаши керак, аммо ёзишга халал бермас-
лиги лозим, шу сабабли унга кўп сайқал бериш керак эмас, кейинчалик унга
қайтиш мумкин бўлади. Жараён чўзилиб кетмаслиги учун таймерни 20–30
дақиқага қўйиш керак.
Мақоланинг тузилмасини яратиш (30 дақиқа)
G
5–7 тагсарлавҳаларни ифодалаш
Ақлий ҳужум режимида мақоланинг кичик мавзуларини қайд этиш керак.
Уларни интеллект карта шаклида қайд қилиш мумкин. Қанча кўп тагсар-
лавҳалар ёзилса, шунчалик яхши. Бу ўринда тўхтаб қолмаслик учун таймерни
15–20 дақиқага қўйинг.
G
3–4 та асосий тагсарлавҳани танланг
Асосий мавзуни қайта ўқинг ва шундан келиб чиқиб, асосий ғояни ифодалашда
муҳим ўрин эгаллайдиган 4та кичик мавзуни танланг.
Вақти аниқ кўрсатилган ҳаракатларнинг тайминг режаси (~60 дақиқа)
G
Ҳар бир кичик мавзуга вақт ажратинг
Ҳар бир кичик мавзу қаршисига уни ёзиш учун неча дақиқа вақт кетишини ёзиб
қўйинг. Иллюстрацияларни излаш ва схемаларни яратишни ҳисобга олинг.
99
G
“Хулоса”га вақт ажратинг
Хулосани ёзиш учун ажратилган вақт кичик мавзуни яратиш учун ажра-
тилган вақтдан кам бўлмаслиги керак. Хулосада мақолада кўтарилган
асосий фикрларни қисқача тарзда тилга олиш керак. Хулосанинг услуби
“Сериалнинг аввалги қисмида...” каби бўлиши лозим.
G
Do'stlaringiz bilan baham: |