Мижозларни қидириш ва жалб қилиш бўйича 1п-сонли топшириқ шартномаси
III. МУКОФОТ. ҲИСОБ-КИТОБ ТАРТИБИ
Download 22.02 Kb.
|
договор
- Bu sahifa navigatsiya:
- IV. ТОМОНЛАРНИНГ ЖАВОБГАРЛИГИ. НИЗОЛАРНИ ҲАЛ ҚИЛИШ ТАРТИБИ.
III. МУКОФОТ. ҲИСОБ-КИТОБ ТАРТИБИ
7. Ишончли вакилнинг мукофоти мижозлар томонидан Ишонч билдирувчи учун кўрсатилган хизматлар учун Ишонч билдирувчи ҳисоб рақамига ўтказилган маблағларидан 400 000 (Тўрт юз минг) сўмни ташкил этади. Мукофот пули мижознинг Ишонч билдирувчи ҳисоб рақамига ўтказилган маблағнинг 50% идан ортиқ бўлса, Ишонч билдирувчи мукофот миқдорини ўзи белгилаш ҳуқуқини ўзида сақлаб қолади. 8. Мукофот Ишончли вакил томонидан нотўғри ёки хато ҳисобланган тақдирда, шунингдек мижознинг кўрсатилган хизматлардан бош тортиши ёки бошқа ҳолатлар пул маблағларининг қайтарилиши ва бошқа ҳаражатларни келтириб чиқарса, у (Ишончли вакил) Ишочнома берувчи билан музокаралар олиб бориши ва ўзининг хатоликларини тузатиши, шунингдек Ишонч билдирувчига мукофотнинг тўла миқдорини қоплаб бериши керак. 9. Шартноманинг бажарилиши билан келиб чиқилган ва шартномада кўрсатилмаган барча харажатларни агар бошқа ҳолатлар Шартномада кўрсатилмаган бўлса, Ишончли вакил ўз мукофотидан ўзи олиб бориши керак. IV. ТОМОНЛАРНИНГ ЖАВОБГАРЛИГИ. НИЗОЛАРНИ ҲАЛ ҚИЛИШ ТАРТИБИ. 10. Ўзининг мазкур шартнома бўйича мажбуриятларини бажармаслик ёки лозим даражада бажармаслик учун томонлар Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси ҳамда Ўзбекистон Республикасининг “Хўжалик юритувчи субъектларининг шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида”ги Қонунига мувофиқ жавобгарликка тортиладилар. 11. Мазкур шартномадан келиб чиқиши мумкин бўлган барча низо ва келишилмовчиликларни томонлар имкон қадар музокаралар йўли билан ҳал қиладилар. Мазкур шартномани ижро қилиш жараёнида пайдо бўлиши мумкин бўлган масалалар бўйича судгача (шикоят) тартибида ҳал қилиш жараёни амалга ошиши лозим. Шикоятни кўриб чиқиш муддати томонлар қабул қилиб олган кундан бошлаб 15 (ўн беш) календар кунини ташкил қилади. Музокаралар йўли билан ёки шикоят тартибида томонлар низони ҳал қилиши имконсиз бўлиб қолган тақдирда, бундай низолар Тошкент шаҳар туманлараро хўжалик суди томонидан шартномаларни судда кўриб чиқиш тартибида ҳал қилинади. 12. Ишонч билдирувчи Ишончли вакилнинг мижозларга нисбатан ҳаракатлари ва қарорлари, шунингдек Ишончли вакил томонидан амалдаги қонунчилик талаблари бузилиши учун жавобгарликни ўз бўйнига олмайди. Ишонч билдирувчи ва мижоз ўртасида низо ва келишилмовчилик келиб чиққан тақдирда, ишончли вакил бундай низо ва келишилмовчиликларни бартараф қилиш бўйича музокараларда фаол иштирок этиши шарт. Download 22.02 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling