Мижозларни қидириш ва жалб қилиш бўйича 1п-сонли топшириқ шартномаси
Download 22.02 Kb.
|
договор
- Bu sahifa navigatsiya:
- “WUNDERKIND INTELECTUAL EDUCATION CENTRE”
- I. ШАРТНОМАНИНГ МАЗМУНИ
- II. ТОМОНЛАРНИНГ МАЖБУРИЯТЛАРИ
МИЖОЗЛАРНИ ҚИДИРИШ ВА ЖАЛБ ҚИЛИШ БЎЙИЧА 1П-СОНЛИ ТОПШИРИҚ ШАРТНОМАСИ Тошкент шаҳри «23» февраль 2023 йил Бундан кейин биргаликда “Томонлар”, алоҳида “Томон” деб номланувчилар, яъни бундан кейин “Ишонч билдирувчи” деб номланувчи «FUTBOL CAMP» масъулияти чекланган жамияти номидан Уставга асосан ҳаракат қилувчи Ганиев Ф.Г. бир томондан, ва бундан кейин “Ишончли вакил” деб номланувчи “WUNDERKIND INTELECTUAL EDUCATION CENTRE” номидан _______________ асосан ҳаракат қилувчи __________________________________________, иккинчи томондан мазкур шартномани қуйидагилар тўғрисида туздилар: I. ШАРТНОМАНИНГ МАЗМУНИ 1. Мазкур шартнома бўйича Ишончли вакил Ишонч билдирувчи манфаатлари учун қуйидаги ҳақиқий ва ҳуқуқий чораларни амалга оширишни ўз зиммасига олади: мижозларни излаш ва жалб қилиш; мижозлар гуруҳини шакллантириш; мижозга Ишонч билдирувчи фаолияти тўғрисида ишончли маълумот ва Ишонч билдирувчи томонидан консалтинг хизматларини кўрсатиш шартлари ҳақида маълумот бериш. 2. Ушбу Шартномани бажариш билан боғлиқ ва Шартномада кўрсатилмаган барча харажатларни Ишонч билдирувчи ўз маблағлари ҳисобидан тўлайди. 3. Топшириқни бажарилишини тасдиқловчи асосий ҳужжатлардан бири Ишончли вакил томонидан тақдим этилган топшириқни бажариш тўғрисидаги ҳисоботдир. Ишонч билдирувчи ҳисоботда кўрсатилган маълумотларни текширишга ҳақлидир. Топшириқни бажариш бўйича ҳисобот, жумладан, Ишонч билдирувчи томонидан мижозлар билан тузилган бир қатор шартномалар сонини, мижозлар сонини, мижозлар томонидан ўтказилган пул миқдорини, мукофот миқдорини ўз ичига олиши керак. 4. Мижознинг Ишонч билдирувчи томонидан кўрсатилган хизматлар ёки бошқа ҳолатлар туфайли хизматни олишдан бош тортган ҳолларда, мижозга пул маблағларини қайтаришни талаб қилишига олиб келса, топшириқ Ишончли вакил томонидан бажарилмаган деб ҳисобланади ва бу учун мукофот берилмайди. II. ТОМОНЛАРНИНГ МАЖБУРИЯТЛАРИ 5. Ишонч билдирувчи қуйидагиларни ўз зиммасига олади: Ишончли вакилга ушбу топшириқни бажариш учун зарур бўлган мижозларга хизмат кўрсатиш шартлари ҳақида ишончли маълумот ва ахборот материаллари билан таъминлаш; Ишончли вакилнинг топшириқни бажариш тўғрисидаги ҳисоботни ва у билан бирга юборилган ҳужжатларни кўриб чиқиш ва қабул қилиш; Уч ойда бир марта Ишончли вакил билан бирга ўзаро ҳисоб-китобларни солиштириш актини расмийлаштириш. 6. Ишончли вакил қуйидагиларни ўз зиммасига олади: Топшириқларни ва Ишонч билдирувчининг бошқа кўрсатмаларини тўлиқ ва ўз вақтида бажариш; Ишонч билдирувчи топшириғига биноан, потенциал мижозларни қидириш ва Ишонч билдирувчига консалтинг хизматлар кўрсатиш учун уларни мижоз сифатида жалб қилиш мақсадида бирга суҳбат олиб бориш; Ишонч билдирувчига унинг талабига биноан, топшириқнинг бажарилиши тўғрисидаги барча маълумотларни тақдим этиш; Ой тугаганидан кейин 5 иш куни мобайнида, Ижро этувчи томонидан Ишонч билдирувчи топшириқларига асосан ҳаракатлар амалга оширилган даврда, қонун ҳужжатларида белгиланган барча зарур маълумотларни ўз ичига оладиган топшириқни бажариш бўйича ҳисоботни Ишонч билдирувчига тақдим этиш; Топшириқни бажариш тўғрисидаги ҳисобот билан бир вақтда тегишли ҳужжатлар нусхаларини тақдим этиш; Уч ойда бир марта Ишончли вакил билан бирга ўзаро ҳисоб-китобларни солиштириш актини расмийлаштириш; Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунчилиги талабларини бузмаслиги керак. Download 22.02 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling