Mikroiqtisodiyot o’zbekiston Respublikasi Oliy Va O’rta Maxsus Ta’lim


 Очиқ бозордаги операциялар ва ҳисоб ставкаси


Download 1.82 Mb.
Pdf ko'rish
bet104/177
Sana08.11.2023
Hajmi1.82 Mb.
#1755761
1   ...   100   101   102   103   104   105   106   107   ...   177
Bog'liq
1.MIKROIQTISODIYOT

3. Очиқ бозордаги операциялар ва ҳисоб ставкаси. 
Очиқ бозордаги операциялар – Марказий банк томонидан давлат облигацияларини (қимматли 
қоғозларни) тижорат банклари ва аҳолидан сотиб олиш ва уларга сотиш бўйича операциялардир. 
Марказий банк тижорат банкларидан ёки аҳолидан бу қимматли қоғозларни сотиб олар экан
тижорат банклари заҳираларини сотиб олинган облигациялар миқдори ҳажмида кўпайтиради. Бу 
заҳиралар пул базасига киради, яъни юқори қувватли пуллар бўлганлиги учун пул таклифи 
мултипликатив кўпаяди. Марказий банк тижорат банклари ва аҳолига облигицияларни сотиш билан 
заҳираларни ҳамда тижорат банкларининг кредит бериш қобилиятини кенгайтиради. Бу ҳолда пул 
таклифи қисқаради. 
Ҳозирда ҳамма мамлакатларда пул миқдорини тартибга солишда очиқ бозордаги 
операцияларни, яъни давлат қимматли қоғозларини таклиф қилиш усулидан кенг фойдаланилмоқда. 
Ушбу операцияларни Марказий банк асосан нуфузи катта банклар гуруҳи билан биргаликда амалга 
оширади.
Пул бозорида муомалада пул миқдори ортиқчалиги мавжуд деб фараз қиламиз. Табиийки, 
Марказий банк ортиқча пул массасини камайтиришга ҳаракат қилади. Бунинг учун, ўзида мавжуд 
бўлган ўзининг қимматли қоғозларини у очиқ бозорда аҳоли ва банкларга таклиф этади, улар эса 
уни харид қила бошлайдилар. Давлат қимматли қоғозларини (сотиш ёки харид қилиш йўли билан) 
таклифи ошиб борган сари, унга бўлган баҳо пасаяди, ўз навбатида, унга бўлган фоиз (яъни, 
қимматли қоғозларни сотиб олганларга фоиз шаклида тўланадиган ҳақ) ошади, бу эса унга бўлган 
талабни оширади. Банклар ва аҳоли қимматли қоғозларни кўпроқ харид қила бошлайди, пировард 
натижада банкларнинг заҳиралари қисқаради, ўз навбатида, бу ҳол пул таклифининг банк 
мультипликаторига тенг нисбатда қисқаришига, шунингдек, банк заҳираси ва пул таклифининг 
ортишига олиб келади. Ўзбекистон Республикаси Марказий Банки ҳам пул кредит сиёсатини 
юритишда бу воситанинг ролини кескин оширишни мақсад қилиб олган. 
Пул - кредит сиёсатини амалга оширишнинг муҳим воситалардан бири – бу, ҳисоб ставкаси 
сиёсатидир. Ҳисоб ставкаси ёки қайта молиялаш ставкаси деб Марказий банк томонидан тижорат 
банкларига бериладиган ссуданинг фоиз ставкаси тушунилади. Бу ссудаларни тижорат банклари 
айрим кўзда тутилмаган зарурат туғилганда ва молиявий аҳволи мустаҳкам бўлган ҳоллардагина 
оладилар. Ҳисоб ставкасининг пасайиши билан тижорат банкларида Марказий банкдан қўшимча 
заҳираларни олиш имкониятлари кенгаяди. Ўз навбатида, бу тижорат банкларининг заҳиралардан 
янги кредитлар бериш билан пул таклифини кўпайтиради. Яна шундай ҳоллар мавжудки, Марказий 
банк ҳисоб ставкасини кўтара бориб, тижорат банклари томонидан қўшимча заҳираларни олиш 


йўлидаги тўсиқларни бироз кўтаргандай бўлади ва кредитлар бериш бўйича уларнинг фаолиятини 
пасайтиради, шу йўл билан пул таклифини чеклайди. Агар ушбу ставка паст бўлса, унда тижорат 
банклари кўпроқ кредит олишга ҳаракат қиладилар. Натижада банкларнинг ортиқча заҳиралари 
ортиб боради ва муомаладаги пул массаси миқдорининг ошиб боришига олиб келади. Агарда ҳисоб 
ставкаси миқдори юқори бўлса, унда банклар камроқ кредит олишга, олганларини эса қайтариб 
беришга ҳаракат қиладилар, пировард натижада ортиқча банк заҳиралари қисқаради, муомаладаги 
пул миқдори камаяди. 
Бу кўрсаткичлар даражаси турли мамлакатларда иқтисодий вазиятга қараб турлича мақсадда 
бўлади. Масалан иқтисодиётда турғунлик элиментлари кўрингач инвестицияларни қўллаб 
қувватлаш ва умуман иқтисодий фаолликни ошириш учун АҚШ Федерал заҳира тизими ҳисоб 
ставкасини 2002 йилда бир фоизгача қисқартирди. Ўзбекистон Республикасида қайта 
ммолиялаштириш ставкаси 2001 йилда ўртача 26,8 %, 2003 йилда ўртача 27,1 %, 2004 йилда ўртача 
18,8 фоизни ташкил этган бўлса 2004 йилнинг декабрь ойидан 16 фоизгача туширилди(12-жадвал). 
Амалиётда, давлатлар ҳисоб ставкаси сиёсатини очиқ бозордаги операциялар сиёсати билан 
мувофиқлаштирилган ҳолда олиб боришга ҳаракат қиладилар. 

Download 1.82 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   100   101   102   103   104   105   106   107   ...   177




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling