Mikroiqtisodiyot o’zbekiston Respublikasi Oliy Va O’rta Maxsus Ta’lim
Пул-кредит сиёсатининг мақсадлари, воситалари ва кўринишлари. Депозитларни
Download 1.82 Mb. Pdf ko'rish
|
1.MIKROIQTISODIYOT
2.Пул-кредит сиёсатининг мақсадлари, воситалари ва кўринишлари. Депозитларни мажбурийзаҳиралаш нормаси. Пул-кредит сиёсати деганда, тўлиқ бандлик шароитида ялпи миллий маҳсулотни ишлаб чиқаришга инфляциянинг таъсирини камайтириш ёки бартараф этиш мақсадида муомаладаги пул миқдорини ўзгартиришга қаратилган чора-тадбирлар тушунилади. Пул кредит сиёсати давлат томонидан белгиланади ва уни Марказий Банк амалга оширади.Унинг ёрдамида ҳар қандай давлат мамлакатда иқтисодий барқарорликни таъминлаш вазифасини ҳаётга тадбиқ этади. Пул кредит сиёсатини амалга оширишнинг пировард мақсадлари иқтисодий ўсиш, тўлиқ бандликни, баҳоларнинг ҳамда тўлов балансининг барқарорлигини таъминлашдан иборат. * * Ўзбекистон Республикасининг “Ўзбекистон Республикаси Марказий Банки тўғрисида”ги Қонуни, 3-модда,1995йил. 21 декабрь / Ўзбекистон банк тизимини ислоҳ қилиш ва эркинлаштириш бўйича қонунчилик ҳужжат- лари тўплами.Т.: Ўзбекистон, 2003., 8-.б. Бу мақсадларга эришиш учун миллий валютани муомаладаги пул массаси, фоиз ставкаси ва миллий валюта алмашинув курсининг оптимал катталикларини таъминлаб туриш зарур бўлади. Бу вазифаларни амалга ошириш учун Марказий Банк қатор вазифалардан фойдаланади. Пул-кредит сиёсатининг учта асосий воситаси ажратиб кўрсатилади: 1. Ҳисоб ставкаси; 2. Мажбурий заҳиралар нормаси; 3. Очиқ бозордаги операциялар. Марказий банк улар ёрдамида пул ёки асосан банк депозитлари кўринишидаги пул массасига ёки фоиз ставкасига таъсир ўтказади, таклифини ўзгартиради ва шулар орқали пул-кредит муомаласини тартибга солиб туради. Пул-кредит сиёсатини юритиш воситаларидан бири –мажбурий банк заҳира меъёрини ўзгартириш сиёсатидир. Мажбурий заҳиралар – бу, кредит мақсадлари учун ишлатилмайдиган банк омонатларининг бир қисмидир.. Заҳира нормаси икки асосий функцияни бажаради: банк ликвидлигини жорий тартибга солиш учун шароит яратади ва кредит эмиссиясини чеклайди. Марказий банк тижорат банклари Марказий банкда ушлаб туришга мажбур бўлган заҳираларнинг энг қуйи нормасини ўрнатади ва шу восита ёрдамида улар кредитлаш қобилиятига, имкониятига таъсир этади. Бу меъёр қанчалик юқори бўлса, ортиқча заҳиралар шунчалик кам ва тижорат банкларининг кредит бериш йўли билан «пулларни барпо этиш» қобилияти паст бўлади. Илк мажбурий заҳира нормалари АҚШ да 1865 йилда жорий қилинган эди. Агар Марказий банк мажбурий банк заҳирасини камайтирса, ортиқча банк заҳиралари ортади, бу эса пул таклифининг мультипликацион ортишига олиб келади. Масалан, ушбу меъёр 25 % бўлса, унда банкка қўйилган 800 сўмдан 200 сўм мажбурий банк меъёрини ташкил этади. Бунда банк фақат 600 сўмни қарзга бериши мумкин бўлади. Энди фараз қилайлик, меъёр 10 % га туширилади, унда банк 720 сўмни қарзга бериш имкониятига эга бўлади ва бошланғич пул таклифини 720 сўмга оширади. Мажбурий банк заҳираси меъёрини кўтариш ёрдамида пул таклифини камайтиради. Зеро, бу банкларнинг ортиқча банк заҳиралари қисқаришига олиб келади. Пул-кредит сиёсатини ўтказишда бу восита бутун банк тизимининг асосларига таъсир этади. Турли мамлакатларда қўлланилаётган мажбурий заҳира нормалари турличадир. Юқори инфляция даражаси шароитида Жанубий Кореяда бу норма -100 фоиз бўлган бўлса, Италияда -25 фоизни, Японияда бор йўғи -2.5 фоизни ташкил этади. Ўзбекистон Республикасида мажбурий заҳиралаш нормаси кейинги ўн йил давомида сезиларли даражада камайди (8-жадвал). 11-жадвал. Download 1.82 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling